Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тошкент темир йўл техникуми “бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси



Download 0,89 Mb.
bet52/79
Sana23.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#165592
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   79
Bog'liq
12 Опорный конспектБизнес 2021 090221110743

СТО = Ф * А * 100 / (100 - А);
Бу ерда, СТО – солиқка тортиладиган оборот, сўм.
Ф – келтирилган товарларнинг фактура қиймати, сўм.
А – солиқ ставкаси, %.
Акциз солиғига тортиладиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини ҳисоблаш чоғида солиққа тортиладиган база акциз солиғи суммасига камайтириладиган тартиб ўрнатилди. Янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини бир йилга кечиктириш, кечиктирилган суммани имтиёзли давр тугагандан кейин тенг улушларда 12 ой давомида тўлаш ҳуқуқи берилди. Илгари микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўлаш бўйича берилган солиқ имтиёзлари ягона солиқ тўловини тўлаш чоғида сақлаб қолинди. Ягона солиқ тўловини тўлайдиган микрофирма ва кичик корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олинган ер майдонлари учун бюджетга ижара ҳақи тўлашдан озод қилинди.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишида энг аввало мазкур соҳа учун белгиланаётган солиқ имтиёзлари етарли даражада рағбатлантирувчи роль ўйнаётганлиги ҳисобланади. Жумладан, бу борада 2009 йилда кичик санoат кoрxoналари учун ягoна сoлиқ тўлoви 8 фoиздан 7 фoизга пасайтирилди, якка тартибдаги тадбиркoрлар учун эса қайд этилган сoлиқ миқдoри ўртача 1,3 барoбар камайтирилди.

3. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида аудит

ва аудиторлик тафтишини ўтказиш


Тадбиркорларнинг иқтисодий фаолият юритишларида молиявий ва бухгалтерия ҳисоб-китобларини тўғри амалга оширишларида аудиторлик фирмалари ҳам муҳим рол ўйнайди. Аудиторлик фирмалари бозор инфратузилмасининг энг муҳим элементларидан бири бўлиб, мулкдорлар ва давлатнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида мустақил молиявий назоратни амалга оширади.
Ўзбекистонда аудит Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни асосида амалга оширилади. Аудит – хўжалик юритувчи субъектларни мустақил экспертиза ва молиявий ҳисоботини таҳлил етувчи ташкилотдир. Буни шунга вакил қилинган шахслар – аудиторлар (аудиторлик фирмалари) бажаради.
Аудитнинг асосий мақсади – молиявий ва хўжалик операцияларининг тўғрилигини ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва бошқа меъёрий ҳужжатларига нечоғлик мослигини аниқлашдан, буларнинг тўла-тукислиги, аниқ-равшанлиги, бухгалтерия ҳисоби ёки бошқа молиявий ҳисоб юритишга қўлланилаётган талабларга нечоғлик монандлигини аниқлашдан иборатдир. Аудит таркибига яна консалтинг, яъни мижоз билан шартнома тузиб, хизматлар кўрсатиш ҳам киради.
Аудиторлик фаолияти хўжалик юритувчи субъектларнинг фао-лияти устидан маҳсус ваколат олган давлат идораларининг назорати ўрнини босмайди.
Аудитнинг асосий «ҳаракатланувчи шахси» аудитор ва ауди-торлик фирмасидир. Аудитор белгиланган тартибда аудиторлик фао-лияти билан шуғулланиш ҳуқуқини олган ҳамда аудиторлик касби рўйхатига киритилган мутахассисдир. Аудиторлик фирмаси – юридик ва жисмоний шахс томонидан тузилиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтгач, уставига кўра аудиторлик хизмати кўрсатиш билан шуғулланадиган ташкилот.
Аудиторлик фирмалари кичик корхоналар, масъулияти чекланган жамиятлар ва бошқа корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларида очилиши мумкин, очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари бундан мустасно.
Қуйидагиларга аудиторлик текширувини ўтказиш тақиқланади:
- текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдр шахслари билан яқин кариндош бўлган шахсга;
- текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда шахсий-мулкий манфаатлари бўлган шахсга;
- хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарларига, муассасаларига ёки мулкдорларига;
- текширилаётган хўжалик юритувчи субъект ёки унинг филиал-лари ходимига;
- давлат хокимияти ва бошқаруви идораларининг мансабдор шахсларига;
- кредиторлар, инвесторлар ва бошқа манфаатдор шахсларга.
Аудиторлар ва аудиторлик фирмалари давлат рўйхатидан ўтиб, лицензия олганларидан кейин фаолият бошлайди.
Аудиторлар ва аудиторлик фирмалари қонунда белгилаб қўйилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Адлия Вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтади.
Аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия давлат рўйхатидан ўтгандан кейин берилади. Уларни бериш тартиби-ни Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish