8-МАВЗУ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ТИЗИМИДА РЕКЛАМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Кичик бизнес ва тадбиркорлик тизимида реклама фаолиятини ташкил этиш.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти учун маркетинг дастурини ишлаб чиқиш
Кичик бизнес ва тадбиркорлик тизимида реклама фаолиятини ташкил этиш.
Реклама инглиз тилидан олинган бўлиб “қичқирмоқ” маъносини англатади. Реклама фаолияти инсоният тарихида олди-берди жараёнларининг бошланиши билан таркиб топган десак нотўғри бўлмас.
Рекламанинг бозордаги сотув ва харидорлар ҳамда товар ва хизматлар бўйича кескин рақобатчилар билан алоқаси қуйидаги тушунчани шакллантиради. “Реклама-реклама берувчи томонидан тарқатилган маълумотларнинг ҳар хил матнларини, у фойдаланган таҳлил ёки бошқа воситалардан қатъий назар, шу жумладан, босма, нашр қилиш йўли билан, эфирга узатиш орқали истеъмолчиларни оммавий ўрганиш, фойдаланиш ёки етказиш мақсадида учинчи шахсларга нисбатан реклама берувчи тўғрисида унинг товарлари, уларнинг хусусият, ишлаб чиқариш шароитлари ва бошқа ҳолатлар тўғрисида, шу мақсадларнинг реклама берувчи, унинг товарларга бўлган қизиқишини шакллантиришга ёки ушлаб туришга хизмат қилувчи, бозорда уларнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ҳаракатдир.
Ўзбекистон Репсубликаси бозор муносабатларига ўтишнинг дастлабки босқичларида реклама аҳолининг импорт товарларга бўлган эҳтиёжларини, жумладан хисоблаш ва оргтехникалар, банк, биржа, суғурта компаниялари хизматлари, мамлакатда ва унинг ташқарисида бизнес мактабларида ўқитиш, бизнес бўйича ўқув методик қўлланмалари тўғрисида барча оммавий ахборот воситалари орқали ахолига маълумотларни етказишдан иборат эди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини рекламавий қўллаб-қувватлаш зарурияти ва асосий мақсадларини асослашингиз шунингдек, “Реклама характеридаги қандай тадбирларни режалаштиряпсиз ва нима мақсадда?” деган саволларга жавоб беришингиз лозим.
Бир вариант сифатида ушбу бўлимнинг қуйидаги таркибини кўриб чиқиш таклиф этилади.
Тадбиркорнинг реал молиявий имкониятлари ва реклама компаниялари ўтказиш тажрибаси режалаштирилаётган маркетинг мақсадларига эришиш учун унинг имидж рекламаси ва сиз эътибор берган товар рекламасини ушлаб туриш учун тавсия этилади.
Ушбу бўлимни тайёрлашда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
Реклама воситаларининг танланиши, реклама мақсадларига тўғри келиши керак;
Рекламани фақат унинг самарадорлигини текширган ҳолда режалаштириш ва амалга ошириш лозим;
Реклама самарадорилгиин сотишнинг ўсиши билан айниқса нархлар ўсиши ёки пасайиши, иқтисодий ҳолатнинг ўзгариши кузатилаётган шароитда ўлчаб бўлмайди;
Рекламани жойлаштириш мумкин қачонки потенциал мижозларингизни нимани кўриши, ўқиши ва қаерга боришини билсангиз;
Газета, радио, телевидения орқали тарқатилган бир марталик реклама самара бермайди;
Истеъмолчиларингиз кимлигини билмай реклама қилиш – пулни нотўғри ва мақсадсиз совуришдир.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда реклама фаолиятини ташкил қилиш талабни кўпайтиришга, ушлаб туришга ёки барқарорлаштиришга ёрдам беради, ҳаёт даражасини кўтариш учун рағбатлантиради.
Кичик бизненс ва хусусий тадбиркорликда реклама фаолиятининг асосий вазифаси товарлар ва хизматларни керакли жойда ва керакли вақтда, керакли истеъмолчига етказиб беришдан иборатдир. У фақатгина товар ва хизматларни истеъмолчига етказиб бериш воситаси бўлиши керак. Реклама амалиётида шуни эсда тутиш лозимки, реклама муваффақият қозониши учун у тўғри, ҳақиқатга мос бўлиши, реклама қилинаётган товарнинг ҳақиқатдан эга бўлган сифатларини кўрсатиши керак.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун рекламанинг қуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин:
кўргазма рекламалари;
матбуотдаги реклама;
босма рекламалар;
плакат-графика рекламалари;
кино рекламалари;
радио рекламалари;
ёритиш рекламалари.
Реклама коммуникация воситаси бўлиб, у тадбиркорнинг бевосита мулоқот ўрнатилмаган потенциал харидорларига ахборот узатишига имкон беради. Тадбиркор реклама ёрдамида товар ҳаракатининг имиджини яратади ва сотувчилар томонидан ҳамкорлик орқали пировард истеъмолчиларда аниқликни шакллантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |