Назорат ва муҳокама учун саволлар
Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти тўғрисида гапириб беринг.
Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши тўғрисида нималар дея оласиз?
Кичик бизнесни ривожлантиришнинг қандай афзалликлари мавжуд?
Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асосини таъминловчи қандай қонунларни биласиз? Изоҳланг.
Тадбиркорлик муҳитига қандай омиллар таъсир этади?
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
Мулкчилик шаклларига кўра корхоналарнинг неча тури мавжуд?
Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўналишларини кўрсатиб беринг.
Давлатнинг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қандай сиёсати амалга оширилади?
Ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида гапириб беринг.
3-МАВЗУ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ТУРЛАРИ
Ишлаб чиқариш тадбиркорлиги
Тижорат тадбиркорлиги
Молиявий тадбиркорлик
Маслахат тадбиркорлиги
Ишлаб чиқариш тадбиркорлиги
Тадбиркорлик фаолияти турлари хилма-хилдир. Фаолият мақсади, тури ва йўналишларига қараб тадбиркорлик фаолиятининг ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий ва консалтинг турларини ажратиш мумкин.
Ишлаб чиқариш тадбиркорлигининг моҳияти. Тадбиркорлик фаолияти турлари нисбатан мустақил бўлиб, бир-бирини тўлдириб келади. Тадбиркорлик фаолиятининг барча турларини белги-лаб берувчи ишлаб чиқариш тадбиркорлигининг устуворлигини тан олиш керак.
Инновацион, илмий-техник фаолият, товарларни бевосита ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва шу соҳадаги ахборот билан ишлаш фаолияти ишлаб чиқариш тадбиркорлигига киради. Ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқчи бўлган ҳар бир ишбилармон тадбиркорлик фаолиятининг қайси тури билан шуғулланишини, қанақа маҳсулот ишлаб чиқаришини, қандай хизмат кўрсатишини олдиндан белгилаб олиши лозим. Шу иш амалга ошгандан кейин тадбиркор маркетинг билан шуғулланади. Товарга бўлган талабни билиш мақсадида у товарнинг потенциал истеъмолчилари, харидорлари, улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи ташкилотлар билан алоқа қилади. Музокаралар ишбилармон ва бўлажак харидорлар ўртасида шартнома тузилиши билан якунланади. Тузилган шартнома тадбиркорликдаги таваккалчиликнинг олдини олишга имкон беради. Шу ишлар амалга ошмаса, тадбиркор фақат оғзаки ваъдалар асосида ишлаб чиқариш фаолиятини бошлайди. Шаклланган барқарор бозор шароитида ривожланган мамлакатларда оғзаки келишувлар ишончли кафолат бўлиб, керак бўлган ҳолларда шартнома, битим шаклида расмийлаштирилади. Бироқ, бизнинг мамлакатимизда бозор иқтисодиёти энди шаклланаётган даврда оғзаки битимларнинг кафолати паст ва таваккалчилик кучлидир.
Тадбиркорлик фаолиятининг кейинги босқичи ишлаб чиқариш омилларини сотиб олиш ёки ижарага олишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |