Bog'liq 12 Опорный конспектБизнес 2021 090221110743
3.Бозор имкониятларида бизнесдаги кучли томонларнинг мувофиқлиги Маркетинг ижодий жараён бўлиб, мақсади харидорлар эҳтиёжларини фойда қилиш орқали қондириш ҳисобланади. Маркетингга йўналтирилган ташкилоти ўзини ўраб турган муҳитга ҳамма жиҳатлари нуқтаи назаридан ўзаро муносабатларда ижодий ёндашиш йўлларини излайди.
Маркетингдаги ижодиёт фақатгина маркетинг алоқалари жараёнлари билан чегараланмаслиги керак. Бизнес фаолиятида харидорлар кимлар охирги истеъмолчи кимлигини билгани ҳолда ўртадаги воситачилар ким бўлишини пухта аниқлаб олиш зарур.
Бизнесда ҳар қандай ўсишнинг турли хил кўринишлари ва эҳтиёжлари хизмат рўйхати бўйича вақти-вақти билан ўз-ўзига танқидий баҳо бериш назаридан кўриб чиқилиши, нима мақсадда амал қилаётганидан эгаллаб турган ҳолатини аудитдан ўтказиш керак. Шунга мувофиқ уларнинг:
Strenghts (кучли томонлари);
Weakness (кучсиз томонлари);
Opportunities (имкониятлари);
Threads (хавф-хатарлари) бозорда эгаллаб турган жойи кўринишини айтиш мумкин
Пухта стратегияга эга бўлганлар барча мақсадлари, контекстлари ва бизнес сиёсатида барча элементларни SWOT билан уйғунлаштириш учун имконият излайдилар. Кўпгина омадли тадбиркорлар ўз муваффақиятларини бозорнинг ҳақиқий эҳтиёжларини аниқлаб олганликлари билан боғлашади, шу билан бирга улар потенциал харидорлар ва бозор имкониятлари билан бирга, ўзларининг кучли томонларидан ҳам омилкорлик билан фойдаланадилар. Сотувчининг ўз профессионал стратегиясидан кўзланган мақсади “жойида ўтирувчи” тадбиркор кўзлаган мақсад билан бир хил: ўйлаш, тузиш, ишлаб чиқиш (ёки сотиб олиш) ва маҳсулотни бозорда сотиш, қисқаси:
Бозорни ўрганиш стратегияси. Тадбиркорлик фаолиятида олиб борилаётган изланишлар натижасида умумий бозор учун маркетинг тадқиқотларини алоҳида гуруҳлар учун ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу изланишлар асосан “Мақсадли бозор” деб юритилади.
Тадбиркор учун бозорни ўрганишга йўналтириладиган молиявий маблағлар чегараланган. Шунинг учун мақсадли бозорни ўрганиш, тадқиқ қилиш жараёнида асосан бир ёки бир неча бозор сегментларига нисбатан маркетинг тадқиқотларини олиб бориш мақсадга мувофиқ. Бозорни ўрганишнинг бундай усули маркетинг фаолиятида кўпроқ истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш, талабни қондириш ва бозор ҳажмига ўз улушини оширишдан иборат. Тадбиркорлик фаолияти бозор муҳитида учрайдиган эҳтиёжларни янги маҳсулотлар ва хизматлар билан билан қондириш орқали амалга оширилади.
Бозордаги истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини тўлиқ тадқиқ қилиб бўлгандан кейин эса бозор муҳитидаги қуйидаги омилларни ривожлантириш орқали мақсадга эришиш мумкин: