Компакт медиа-шлюз – MGW (Media Gateway Compact) Кичик ўлчамдаги тежамли ва компакт корпусдаги S12000 медиа-шлюз кичик зичликли корпоратив конфигурацияларда қўлланиш учун мўлжалланган. Тақдим этиладиган функциялар нуқтаи назарида у 12U корпусдаги вариантга айнан ўхшашдир.
3.3 Хулоса Кейинги авлод тармоғи ёки Next Generation Network телекоммуникация операторлари ва уларнинг буюртмачилари томонидан жиддий қизиқиш уйғотади. Бу қизиқиш ҳар кунги ҳаётимиз ва бизнесга замонавий ахборот коммуникация технологияларига таъсирининг ошиши билан асосланган. Бугунги кунда бозорда компаниянинг муваффақияти телекоммуникация тузилмасининг имкониятларига боғлиқдир.
Шиддатли рақобат курашиш шароитларида кўрсатилаётган хизматлар спектрини кенгайтириш, сифатни ошириш ва эксплуатацион чиқимларни камайтириш масаласи турибди. Next Generation Network – IP-телефония, VPN, Интернетга кира олиш, видеоконференция ва видео хизматларнинг кенг спектрини талаб бўйича кўрсатиш учун ягона конвергент тармоқли муҳитни қуришнинг янги концепцияси.
Интернетнинг шиддатли ривожланиши чексиз давом этиши мумкин бўлиб кўринади. 2003 йилнинг 1 июлига келиб, Internet Engineering Task Force (IETF) глобал тармоқ ривожланишини тартибга солувчи RFC ҳужжатларнинг 3582 тасини рўйхатга олди. Ҳар ойда 30 тадан 40 тагача янги ҳужжатлар яратилмоқда, бу жараён давом этмоқда.
IT-индустрия кризиси IETF ташкилотга бевосита таъсир этди, бу draft-ietf-problem-issue-statement-02.txt да ўз аксини топди. Дастлаб IETF компьютер коммуникация технологиясини яратиш ва ривожлантириш бўйича ишларни олиб бориш учун тузилган эди. 15 фаолияти давомида IETF жуда ката ташкилотга айланди. Штатнинг ошиши ва технологиялардан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш натижасида (IETF эътироф этиши бўйича) вақт ўтиши билан мақсадлар йўқолди. Яъни ҳозирги вақтда мутахассислар Интернет тармоғининг ривожланиши қаерга йўналтирилганлигини билмай қолдилар, бу эса жуда хавфли ҳолатдир.
IETF умумий иши мавжуд бўлмаганда, қуйидаги асосий оқибатларга олиб келади:
- IETF нимагадир эришишга ишонмайди;
- IETF ишчи гуруҳларга (WG) ким раҳбарлик қилишига ва ҳар кимнинг муҳим улушини аниқлашга ишонмайди;
- IETF га зиён келтиришда хусусий қизиқишлар ишчи гуруҳларга таъсир этиши мумкин;
- IETF бозорда кутилаётган самарани аниқлаш қобилиятига эга бўлмайди;
- IETF технологиянинг тор имкониятларига мослашишидан қочиш керак;
- ишчи гуруҳларнинг фаолият кўрсатмаслиги умумий архитектурага мос келмайдиган ёмон ўйланган схемалар ва талабларга олиб келади;
- мақсадларнинг ноаниқлиги мақсадли тармоқ соҳаларининг ишлаб чиқаришларини секинлаштиради, чунки кейингиархитектура контурларини олиб боришда чеклашларга эга.
Интернет тармоғининг келажаги NGN томонида умумий ҳаракат пайдо бўлганлиги учун ноаниқлик бўлмоқда. «Кейинги авлод алоқа тармоғи» таърифи нафақат турли давлатларда, балки турли операторларда ҳам ноёб бўлиб ҳисобланмоқда, кўпчилик уларни стационар ҳамда мобил терминал қурилмаларда кўпсонли алоқа хизматлари (телефониядан икки томонлама реал видеогача) ва иловаларни таъминлайдиган ягона тармоқ (инфратузилма) каби кўрадилар.
Бунда бутун сервис тўплами фойдаланувчининг барча терминалидан фойдаланиш умумий канали орқали тақдим этилиши мумкин, фойдаланишни ташкил этиш учун эса исталган узатиш муҳитидан (мисс, шиша ва эфир) фойдаланиш мумкин. Шунинг учун хизмат кўрсатиш схемасини танлаш учун асосий мезони каналнинг ўтказиш полосаси кенглигида фойдаланувчининг эҳтиёжи ва буларни тўлашга тайёрлиги бўлади.
Интернет-протокол (IP) бу келажак ғояни қувватлайди, ёки амалга оширишда жуда ҳам сода ва исталган хизматларни кўрсатиш имконига эга, тармоқни бир фойдаланувчидан бошқасига «тиниқ» қилиб беради ва ҳоказо. Улар асосида иловалар ҳам етарлича «кўпайи кетди» ва уларни яратиш бутун индустрияга айланди.
Бироқ, оддийлик ва массивлик сифат тавсифларига зарар бўлади, натижада бутун куч виртуал хусусий тармоқларни (IP-Vpn) ташкил қилишга берилади, яъни хизмат кўрсатиш сифатининг муаммосини «айримлар» учун «бошқалар»нинг манфаатларини камситиш ҳисобига ҳал этишдир. Бироқ, бундай сегрегация корпоратив секторга хизмат кўрсатиш учун яроқлидир. Глобал бозорга чиқиш учун глобал транспорт тармоғининг ўтказиш қобилиятини оширишга ёки узатиш протоколи, архитектура ва бошқаларни такомиллаштиришни, аввал муаллифлар томонидан берилган фикларни, давом этиришга тўғри келарди.
«Умумқулай Интернет» NGN доирасидан ташқарига чиқарилмоқда ва улар билан ҳимояга мос келадиган шлюзлар билан уланади ёки қаршилик қисми бўйича турли онгсиз элементларга (очиқдан очиқ криминалгача) «бўшлиги» ва глобал масштабда қандайдир модерланиш қобилиятига эга эмас.
«Келажакнинг мультисервисли тармоғи кам бюджетли варианти» деб бир ишчининг ифодаси бўйича замонавий Интернетни ўз ҳолига ташлаб қўйишга тўғри келади ва у қандайдир келажак NGN тармоғининг иловаларидан бири деб кўриб чиқилади.
Инсонлар телефон тармоғидан товушли алоқани ташкил қилиш учун ва айрим ҳолларда IP протокол бўйича маълумотларни узатиш учун фойдаланадилар. Internet эса, маълумотларни айрим ҳолларда товушни узатиш учун хизмат қилади. Бир кун келиб ушбу икки тармоқ бир бутунга айланадилар. Ҳозирча эса турли мунозаларга сабаб бўлган Кейинги авлод тармоғи қандай бўлиши ноаниқдир. Умумқулай коммутацияланадиган телефон тармоқларнинг ёки Internet тармоғининг ўрнини боса оладими?
Ҳозирча кейинги авлод тармоғи қандай бўлиши бизга аниқ эмас.
Мавжуд бўлган турли фикрлар стандартларни ишлаб чиқадиган ва тасдиқлайдиган Халқаро электралоқа иттифоқи ва IETF ушбу савол бўйича ягона позияцияга эга эмас. Бу ерда улар симсиз маршрутлаш, видео ва хабарларни узатиш тизими, шунингдек бир рангли иловаларнинг ушбу технологиялар ҳақида маълумотга эга бўлмаган вақтда ишлаб чиқилган фундаментал IP маршрутланувчи тузилмага таъсир этишини тушунишга ҳаракат қилмоқдалар. Ҳозирги кундаги ноаниқлик ҳолатида Интернетни «тоза қоғоздан бошлаб» ишлаб чиқиш тўғрисида таклифлар пайдо бўлмоқда. Келажакда вужудга келган вазият телекоммуникация операторлари ва фойдаланувчиларнинг ччнтакларига ҳам таъсир этиши мумкин. Кейинги авлод тармоқли технологияларга ўтиши фойдаланувчиларнинг операторларга қанчалик боғланганликларини ва яшаб қолиш учун ким янги биснес-моделни тадқиқ қилиши кераклигини кўрсатади. Операторлар ХЭИ томонидан кейинги авлод тармоғи учун тавсия этилган IP Vultimedia Subsystem (IMS) архитектураси ёрдамида назоратни қайтариб олишини таъкидламоқдалар. Учинчи авлод симсиз мобил тизимнинг спецификациясини аниқлашга аввал йўналтирилган Third Generation (3G) Partnership Project биргаликдаги лойиҳанинг бир нечта стандартлаштириш органлари томонидан амалга оширилишида ишлаб чиқилган IMS архитектураси бугунги кунда хизматларни таянч станциядан ажратиб каналларни коммутация қилиш билан анъанавий телефон тармоқларнинг бошқарув инфратузилмани алмаштирди. IMS технологияси хизматларни (матнли хабарлар, товушли почта ва биргаликда қўлланиладаиган файллар) исталган илова серверларига жойлаштириш имконини беради. Бугунги кунда уларни кабель ва симсиз алоқа хизматларини кўп сонли етказиб берувчилари таклиф этмоқдалар.
Кўпчилик ҳозир ҳам IMS технологиясига ишончсизлик билан қарамоқдалар. Ушбу архитектура телефон алоқа операторларининг функцияларини (тез ёрдам хизматини чақириш, сўзлашувларни эшитиш, боғланишни узмасдан чақирувни қайта улаш, шунингдек биллинг) сақлаган ҳолда IP га ўтишни таъминлайди, танқидчилар – биринчи навбатда IETF вакиллари – операторлар фойдаланувчиларнинг устидан кўпгина назоратни ўз зиммаларига олмоқдалар.
GENI моделини тадқиқот қилиш каби аниқ амалий йўналишга эга ишларни бажариш учун тўғри келади. У масштаби бўйича чекланган лаборатория экспериментлари ва тижорат кенгайишини боғлашга ёрдам беради. У сабабли Internet ва Тармоқ фойдаланувчилари кузатилаётган ўзгаришларни осон ўтказишлари мумкин.
Реал шароитларда кенгайтириш имитациясини виртуализациялаш механизмларидан фойдаланиб ва фойдаланувчиларининг қўллаб-қувватлашлари билан амалга ошириш мўлжалланмоқда. Виртуализация GENI моделини компонентларга бўлиб чиқиш имконини беради, уларнинг ҳар бирига аниқ хизмат ёки архитектура роли берилади. Фойдаланувчилар айрим хизматлар ва иловаларда аниқ фойдаланувчиларни иловаларга бириктирган ҳолда қатнашишлари мумкин. Шундай қилиб, янги қарорларни текшириш учун фойдаланувчиларнинг етарлича сонини жалб қилиш учун шароитлар яратилади.
Фойдаланувчиларнинг қатнашиши оддийлигини таъминлашга ҳамма ҳам рози эмас. Тармоқ вакиллари умумий фойдаланишдаги телефония ёки Интернет идеологиясининг тарафдори бўлган кейинги авлод тармоқларини, тармоқ операторларининг бизнес-моделини қуриш бўйича таклифларни берган вақтда ҳам осилган ҳолатда турибди. Internet унумдорлигининг ошишига кўра мижозлар Frame Relay технологиялари билан Тармоққа умумқулай уланишни АТМ ва хусусий фойдаланишдаги каналларга алмаштиришни бошлашадилар; симсиз технология эскирган кабель хизматларини сиқиб чиқаради; видеони узатиш тахнологияси умумқулай тармоқларнинг ўтказиш қобилиятига қўйиладиган янги талабларни, улардаги юкламаларни ошириб, таклиф этади.