Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Саволлар
1. Ўзбекистон учун бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг зарурияти ва аҳамияти нимада? 
2. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўйияа қанлай тадбирлар амалга оши-
рилди?
3. Миллий ва маданий қадриятларга эътиборнинг кучайиши сабаблари нимада?
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


138 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
21-Мавзу: ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИ. 
Режа
1. Ўзбекистоннинг БМТ ва бошқа бир қатор халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши, 
унинг зарурияти ва аҳамияти. 
2. Ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқалари.
3. Ўзбекистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги ўрни. 
АДАБИЁТЛАР: 3,5,6,7,11,13,14,15,61,99,102. 
1991 й. СССР тарқалиб кетгач халқаро миқѐсда мураккаб ва қалтис вазият вазият 
вужудга келди. Унинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат эди: 
-жаҳонда сиѐсий-иқтисодий бўлиниш рўй бериб, давлатлараро муносабатлар тизи-
мидаги мувозанат бузилди; 
-саноати ривожланган мамлакатлар билан ривожланаѐтган мамлакатлар ўртасида 
тафовут ва зиддиятлар тобора барқарорлашиб, мулкий тенгсизлик кучайди; 
-экологик танглик кучайиб, дунѐда инсоннинг биологик тур сифатида яшашига 
хавф-хатар вужудга келди; 
-жаҳон миқѐсидаги умумий тараққиѐтнинг одамлар дунѐқарашининг ўзгаришига, 
коммуникациялар юксалишига, халқаро муносабатларнинг ривожланишига таъсири 
яққол сезила бошлади; 
-ривожланишнинг ҳозирги босқичида мамлакатларнинг нуфузи, аввало, уларнинг 
янги технологияларни қабул қилиш ва фойдаланиш қобилиятига қараб белгиланадиган 
бўлди.
Ўзбекистон олдида мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ ўзининг миллий ва 
давлат манфаатларига мос келадиган пухта ташқи сиѐсий йўлни белгилаш, жаҳон ҳам-
жамиятига қўшилиш, хорижий мамлакатлар билан сиѐсий, иқтисодий, дипломатик, ил-
мий техникавий, маданий алоқалар ўрнатиш масалалари долзарб вазифа бўлиб турарди. 
И.Каримовнинг ―Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиѐт йўли‖ асарида мамлакати-
мизнинг ташқи сиѐсатининг асосий тамойиллари назарий жиҳатдан асослаб берилди. 
Бу тамойиллар қуйидагилардан иборат: 
-ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда давлат миллий ман-
фаатларининг устунлигини таъминлаш; 


139 
-тенгҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, бошқа давлатларнинг ички ишларига 
аралашмаслик; 
-мафкуравий қарашлардан қатъий назар давлатлараро ҳамкорлик учун очиқлик; 
-умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга содиқлик; 
-халқаро ҳуқуқ нормаларининг давлат ички нормаларидан устиворлиги; 
-ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама келишувлар асосида 
ривожлантириш. 
Юқоридаги тамойиллар асосида Ўзбекистон тенг ҳуқуқлилик асосида обрўли ва 
нуфузли халқаро ташкилотлар таркибига кирди. 1992 й. 2-мартда Ўзбекистон Бирлаш-
ган Миллатлар Ташкило-тига аъзо бўлди. БМТ ишларида иштирок этиш Ўзбекистон 
раҳбариятига Марказий Осиѐ минтақасидаги хавфсизликни таъмин-лашнинг кескин 
муаммоларига жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратиш имконини яратди. Президент 
И.А.Каримов ушбу халқаро ташкилотнинг 48 ҳамда 50 сессияларида қилган маърузала-
рида жамоатчилик эътиборини дунѐ миқѐсидаги ва минтақавий экологик муаммоларни 
ечиш, минтақада барқарорликни таъминлаш, Афғонистон заминида тинчлик ўрнатиш 
масалаларига қаратди. Ўзбекистон ҳукумати томонидан илгари сурилган бир қатор 
таклифлар БМТ томонидан юқори баҳоланди. Ўзбекистоннинг ташаббуси билан ва 
БМТ иштирокида 1995 й. Тошкентда Марказий Осиѐ хавфсизлиги муаммоларига бағи-
шлаб ўтказилган халқаро семинар 20 та халқаро ташкилот ва жаҳоннинг 30 дан ортиқ 
мамлакатидан вакиллар иштирок этди. Республика БМТ нинг ихтисослашган муассаса-
лари ЮНЕСКО, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро меҳнат ташкилоти ва б. 
билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. 
Ўзбекистонни суверен давлат сифатида дунѐдаги 180 дан ортиқ давлат тан олди, 
120 дан ошиқ мамлакатлар билан расмий дипломатик, сиѐсий, иқтисодий, илмий-
техникавий ва маданий алоқалар ўрнатилди. Тошкентда 40 дан зиѐд мамлакат ўз эл-
чихоналарини очдилар. Дунѐнинг 30 дан ортиқ мамлакатларида Ўзбекистон Республи-
каси элчихоналари ѐки консулхоналари фаолият кўрсатиб турибди. Республикада 88 та 
чет давлатлар ваколатхоналари рўйхатдан ўтган, 24 та ҳукуматлараро ташкилот ва 13 та 
ноҳукумат ташкилоти ишлаб турибди.
Ўзбекистон кўплаб халқаро конвенцияларга қўшилган. Республиканинг «Ташқи 
сиѐсий фаолиятнинг асосий принциплари тўғрисида», «Чет эл инвесторлари фаолият-
ларининг кафолатлари тўғрисида», «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонунла-
ри унинг халқаро майдонда фаол ва кенг қўламда ҳамкорлик қилиши учун ҳуқуқий ка-
фолат бўлмоқда.
Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳатларни амалга оширишда, Ўзбекистоннинг 
жаҳон ҳамжамияти билан интеграциялашувини таъ-минлашда халқаро молиявий иқти-
содий ташкилотлар Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Халкаро молия корпорация-
си, Европа тикланиш ва тараққиѐт банки ва б. катта ѐрдам кўрсатмоқда. Республика 
Давос шаҳри (Швейцария) да ўтадиган жаҳон иқтисодий анжуманларида иштирок этиб 
бугунги кунда 120 дан ортиқ етакчи банклар билан ҳамкорлик алоқаларининг йўлга 
қўйилганлиги иқтисодиѐтимизнинг барқарор ривожланишига ѐрдам бермоқда 
Ўзбекистон минтақавий халқаро ташкилотлар, чунончи, Европа Иттифоқи, ЕХХТ, 
НАИТО, ―ЭКО‖, ОИК, қўшилмаслик ҳаракати ва бошқалар билан ҳам самарали ҳам-
корлик қилмоқда. 1996 й. октябрда Тошкент туркий тилли давлатлар бошлиқларининг 
1У учрашуви бўлиб ўтди . Бу туркий халқларнинг тарихий, этник, маданий ва маънавий 
жиҳатдан янада яқинлашувига хизмат қилади. Ўзбекистоннинг ташаббуси ва ЕХХТ 
раҳнамолигида 1997 й. сентябрида Тошкентда Марказий Осий ва Кавказда хавфсизлик, 
сиѐсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиѐт масалаларига бағишланган семинар ўтка-
зилди. 
Евроосиѐ минтақасида барқарорлаштирувчи куч сифатида хизмат қилиши мумкин 
бўлган НАТО билан Ўзбекистон ўртасида ўзаро келишиш ва ҳамкорлик тобора чуқур-
лашиб бормоқда. Республика НАТО нинг ―Тинчлик йўлида ҳамкорлик‖ дастурида 


140 
иштирок этмоқда. Бу унинг хавфсизлигини мустаҳкамлашда муҳим омилдир. 
Мамлакатимиз ташқи сиѐсатида жаҳоннинг барча мамлакатлари билан ўзаро ман-
фаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Жумла-
дан, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро алоқалар изчил ва собитқадамлик билан ри-
вожланмоқда. Бунга Президент И. Каримовнинг 1996 й. ѐзида АҚШга ташрифи ва Пре-
зидент Б. Клинтон билан учрашуви катта таъсир кўрсатди. 2001 й 11 сентябр воқеала-
ридан кейин АҚШнинг халқаро терроризмга қарши кураши янада кучайди. Унинг 
Афғонистондаги террористик ўчоқларни бартараф қилишга доир ҳаракатларини Ўзбе-
кистон тўла қўллаб қувватлади. 2001 й. 5 октябрда Ўзбекистон Президентининг бу 
ҳақда Баѐноти эълон қилинди. Баѐнотда қидирув ва қутқарув ишларини олиб бориш ва 
гуманитар ѐрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон ўз худудидаги аэродромлардан биридан 
фойдаланиш учун АҚШ ҳаво кучларига вақтинча берилиши кўрсатилган. Президент И. 
Каримовнинг 2002 й. 11-14 март кунлари АҚШга сафари чоғида Президент Ж.Буш би-
лан учрашди. АҚШ ҳукумати Ўзбеистондаги ислоҳатларни қўллаб қувватлаб ѐрдам та-
риқасида 160 млн. доллар ажратди. Шу билан бирга, Оқ уйда ҳарбий-техникавий ҳам-
корликни янада кенгайтиришга келишиб олинди. Пентагонда Д. Рамсфелд билан 
бўлган учрашувда Ўзбекистонда ҳарбий ислоҳатларни қўллаб-қувватлаш учун 43 млн. 
доллар ажратилиши маълум қилинди.
Жаҳонда улкан сиѐсий, ҳарбий, техник, интеллектуал салоҳиятга эга бўлган АҚШ 
билан кенг кўламдаги муносабатларни ривожлан-тириш Ўзбекистон ташқи сиѐсати-
нинг устивор йўналишига айланди. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ билан 
ташқи савдо муносабатлари ортиб бормоқда. Масалан, 1998 йилда Ўзбекистондан 
АҚШга 63,6 млн. долларлик маҳсулот чиқарилган бўлса, шу давр мобайнида АҚШдан 
242,9 млн. долларлик маҳсулот импорт қилиб олинди. 
Ўзбекистоннинг Германия, Буюк Британия, Франция, Бельгия, Австрия, Италия ва 
б. Европа мамлакатлари билан иқтисодий, маданий ва савдо алоқалари кенгайиб ва му-
стаҳкамланиб бормоқда. Айниқса, Ўзбекистон билан Германия ўртасида ўзаро муноса-
батлар тобора ривожланмоқда. Жумладан, Берлин ва Тошкент шаҳарлари биродарлаш-
ган шаҳарлар ҳисобланади. Ўзбекистонликларнинг Вестфалия ва Саксония каби феде-
рал ерлар, Штутгард ва Дрезден шаҳарлари билан кенг ҳамкорлиги йўлга қўйилган. 
2001 й. Германиянинг Ўзбекистондаги савдо ҳажми 283,3 млн. долларни ташкил 
қилган
1
. 2002 й. 10-май куни Тошкентда Германия Федератив Республикаси Федерал 
Канцлери Герхард Шрѐдернинг Президент И.Каримов билан бўлган учрашувида ўзаро 
алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. 
Мамлакатимизнинг Шарқий ва Жанубий Шарқий Осиѐ мамлакатлари Япония, Жа-
нубий Корея, Хитой, Веътнам, Малазия, Ҳиндистон, Индонезия ва б. мамлакатлар би-
лан ҳам алоқалари самарали бўлмоқда. Президент И.Каримовнинг 1999 й. ноябр ойи 
бошларида Хитой Халқ Республикасига қилган 3 кунлик сафари давомида минтақавий 
хавфсизлиги, ўзаро иқтисодий ҳамкорлик ва б. қатор масалаларнинг келишиб олиниши 
ҳар иккала давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликка кенг йўл очиб берди. Айниқса, Ўзбе-
кистоннинг Япония билан ҳамкорлиги тобора кенгайиб бормоқда. Япониянинг иқтисо-
диѐтимизга ҳозиргача киритган сармояси 1,6 млрд. доллардан ошади. Будан ташқари, 
«Тараққиѐтга расмий ѐрдам» дастури асосида мамлакатимизга 100 млн. доллардан зиѐд 
маблағ ажратилган. Ўзбекистонда 18 та япон компаниясининг ваколатхонси, ўнга яқин 
қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда
2
. Президент И.Каримовнинг 2002 й. 28-30 июл 
кунлари Японияга қилган сафарида бу соҳада янги йўналишлар очиш кўзда тутилган. 
Бугунги кунда мамлакатимизда 3000 дан ортиқ қўшма корхоналар фаолият кўрсат-
моқда. Республиканинг 1 йиллик маҳсулот айирбошлаш ҳажми йилига 10 млрд. АҚШ 
долларидан ошмоқда. 
1
Фикрлар муштараклиги-амалий ҳамкорлик омили. Халқ сўзи, 2002, 11-май, № 101. 
2
Ҳамкорликнинг янги босқичи. Халқ сўзи, 2002, 2-август, № 158.


141 
1991 й. декабрда мустақил давлатлар ҳамдўстлиги вужудга келди. Унга аввал 
собиқ иттифоқ таркибида бўлган республикалар кирдилар. Ўтган йиллар МДҲ мамла-
катлари икки томонлама ва кўп томонлама шартнома муносабатлари доирасида тенг 
ҳуқуқли шериклик асосида ўзаро фойдали ҳамкорлик қилишлари учун кенг имконият-
лар мавжудлигини тасдиқлади. 
Марказий Осиѐ мамлакатлари интеграцияси чинакам халқ интеграциясидир. Бу 
худудда асрлар давомида ѐнма-ѐн яшаган халқлар ажнабий босқинчиларга қарши ҳам-
корликда курашиб келганлар. Уларнинг тарихий, маънавий, этник-маданий яқинлиги 
реал воқелик бўлиб, янги асрга ўзаро ҳамкорлик, ҳамфикрлилик, минтақавий можаро-
ларни бартараф этиш, иқтисодий, маданий ва маърифий ҳамкорликни кучайтирган ҳол-
да кириб боришларига катта умид билдирилмоқда. Шунинг учун ҳам, Марказий Осиѐ 
мамлакатлари ҳамкорлигини кучайтиришга катта эътибор берилди. Шу мақсадда 1993 
й. июл ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 1994-2000 йилларда иқтисодий инте-
грацияни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида битим имзоланди. 1994 й. январ 
ойида ягона иқтисодий худудни барпо қилиш тўғрисида шартнома имзоланди. Бу 
шартномага Қирғизистон Республикаси қўшилди (1994 й. апрел). Уч давлат ўртасида 
ҳамкорликни мувофиқлаштириб турувчи Ижроия Қўмита тузилди. Ана шу ташкилот-
лар ишининг самараси сифатида Бишкекда Республикалар Бош вазирлари Кенгаши 
қарори имзоланди.
Марказий Осиѐ минтақасида жойлашган давлатларда ўзига хос ишлаб чиқариш им-
кониятлари мавжуд. СССР даврида қазиб олинган кўмирнинг қарийб 20 %, газнинг 18 
%, олтиннинг 33 %, ўсимлик ѐғининг 26%, пахтанинг 92 % шу минтақа ҳисобига тўғри 
келарди. Шунинг ўзиданоқ, бой, деҳқончилиги тараққий топган, маъдан хазиналари 
беҳисоб бўлган мамлакатларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш қанчалик самарали 
эканлигини яққол кўрсатади. 
Ўзбекистон Марказий Осиѐда жуғрофий-сиѐсий жиҳатдан анча мураккаб ва шу би-
лан бирга қулай шароитда, яъни минтақанинг транспорт, бой энергетика омиллари 
марказида жойлашган. 
Иккинчидан, Ўзбекистон аҳоли сони, илмий-техникавий ва б. имкониятлари 
жиҳатидан минтақадаги қўшниларидан маълум даражада устун туради. 
Учинчидан, Ўзбекистон қулай табиий-иқлим шароитига эга. Бизда қадимий 
деҳқончилик маданияти ва бой минерал-хом ашѐ ресурслари мавжуд. 
Тўртинчидан, давлатимиз четга чиқаришга нефть, нефть маҳсулотлари, газ ва уму-
ман, иқтисодиѐтнинг асоси бўлмиш муҳим тармоқларга эга. 
Ўзбекистоннинг инсоният цивилизациясида салмоқли ўрни бор. Маънавий меросга 
бой юртимиз олдиндан нафақат минтақада, балки дунѐда ҳам турли маънавий ва сиѐсий 
жараѐнларга таъсир ўтказиб келган. 
Ўзбекистон ўзининг маданий нуфузи, илмий технологиялари ва малакали кадрлари 
билан иқтисодий юксалиб, Марказий Осиѐда интеграция марказига айланиши мумкин. 
Бироқ, бунинг учун қуйи-даги бир қатор қийинчиликларни бартараф этишга тўғри ке-
лади: 


Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish