126
мудҳиш воқеалар Сумгаит, Боку, Тоғли Қорабоғ, Ўш-Ўзган ва б. минтақа-ларда
июштирилган иғвогарликлар билан бир қаторда турар эди.
Оммавий ахборот воситалари томонидан ҳамиша ҳам холисона ѐритиб берилмаган
ана шу ҳодисалар ўзбек халқининг миллий ўзлигини англашини кучайтириб, республи-
канинг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтида бурилиш юз беришига сабаб бўлди. Республика зиѐ-
лилари ва сиѐсий кучлари ана шу таҳликали кунларда сиѐсий ва маънавий жиҳатдан
миллатпарварлик намуналарини кўрсатиб, фожианинг асл сабабларини очиб ташлаш,
ўз халқининг шон-шуҳрати ва қадр-қимматини ҳимоя қилиб, республикадаги мавжуд
кескин муаммоларни ошкора муҳокамага қўя бошладилар.
Демократик кучлар қўйган масалалардан бири ―Ўзбекистон ССРнинг давлат тили
тўғрисида‖ги қонун бўлиб, у 1989 й. 21-октябрда қабул қилинди. Иш юритиш аста-
секин ўзбек тилига ўтказила бошланди. Уни ўрганишни яхшилаш учун зарур чоралар
белгиланди. Бу қонуннинг қабул қилиниши ўзбек халқининг миллий ўзлигини англа-
шининг ўсиши, республикада миллатлараро ҳамжиҳатликнинг сақлаб қолишда муҳим
аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистонда миллий, ҳуқуқий ва демократик давлатга замин яра-
тилган иккинчи муҳим қадам 12-чақириқ Олий Советнинг биринчи сессиясида СССР
доирасида биринчи бўлиб Ўзбекистонда Президентлик бошқарувини таъсис этиш
тўғрисида қарор қабул қилиниши бўлди. 1990 й. 24- мартда депутатлар И.Каримовни
ЎзССРнинг биринчи Президенти қилиб сайладилар. 1990 й. 20 июнда республика Олий
Совети томонидан қабул қилинган ―Мустақиллик декларацияси‖ Ўзбекистоннинг му-
стақилликка эришишида қўйилган муҳим қадамлардан бири эди.
Ўзбекистонда демократиялаш ва миллий ўзликни англаш жараѐнининг тобора авж
олиши жамоат ташкилотларининг вужудга келиши билан боғлиқ бўлди. Жумладан,
―Бирлик‖ халқ ҳаракати 1989 й. май ойида ташкил топди. Шунингдек, ‖Интерсоюз‖
(Ўзбекистон халқларининг байналмилал иттифоқи) ва ‖Эрк‖ халқ ҳаракати (1990 й.
февралдан ‖Эрк‖ демократик партияси) юзага келди. Ўзбекистон хотин-қизларининг
‖Тўмарис‖ халқ ҳаракати ва б. ташкилотлар фаолият кўрсата бошлади. Шуни ҳам
таъкидлаш лозимки, ўз фаолиятларининг дастлабки босқичида муайян ижобий роль
ўйнаган бу ташкилотларнинг айримлари (жумладан, ‖Эрк‖ ва ‖Бирлик‖) ўзларининг
ижобий жиҳатларини йўқота бошладилар. Уларнинг раҳбарлари жамиятни бирлашти-
риш, долзарб муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ўрнига, балки зиддиятларни келти-
риб чиқаришга қаратилган йўлни тута бошладилар.
Шундай қилиб, ―Қайта қуриш‖ берган тарихий сабоқ шундан иборат бўлдики, со-
ветлар даврида жамиятнинг асосини ташкил этган социализм ижтимоий-иқтисодий ҳа-
ѐтни объектив ривожлантиришга қодир эмаслигини кўрсатди. Кўпгина мамлакатлар-
нинг тажрибаси ҳозирги давр жамияти марксча классик назарияга сиғишмайдиган
ижтимоий принциплар элементларининг чатишиб кетишидан иборат бўлиши мумкин-
лигини кўрсатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: