95
Мавзу: ТУРКИСТОНДА СОВЕТЛАР ҲОКИМИЯТИНИНГ ЎРНАТИЛИШИ.
ЎЛКАДА ИСТИҚЛОЛЧИЛАР ҲАРАКАТИ.
Режа:
1. Россияда Феврал инқилоби ва Туркистонда сиѐсий жараѐнларнинг кучайиши. Со-
ветлар ҳокимиятининг ўрнатилиши
2. Туркистон мухторияти. Истиқлолчилик ҳаракати, унинг мақсади ва вазифалари.
3. Туркистон АССР нинг ташкил этилиши. Бухоро амирлиги ва Хива хонликларининг
тугатилиши, Бухоро ва Хоразм халқ республикаларининг ташкил этилиши.
4. Ўлкада давлат чегараланишининг ўтказилиши, унинг сабаблари ва оқибатлари.
АДАБИЁТЛАР:
1,2,6,10,16,23,24,41,44,47,73,79,87,97,99,102.
1917 й. февралида Россияда подшо Николай II ҳокимияти ағдарилиб, унинг ўрнига
кўп партиялилик асосида мамлакатни бошқариш
учун княз Львов бошчилигида
Муваққат ҳукумат тузилди. Сиѐсий жиҳатдан реакцион мутлақ монархия характерига
эга бўлган Россияда қисқа вақт ичида демократик жараѐнлар бошланди.
Феврал
инқилобини Россиядаги барча демократик кучлар катта хурсандчилик билан кутиб ол-
дилар.
Муваққат ҳукуматнинг ҳокимиятни эгаллаганлиги ҳақидаги хабар Тошкентга 28
февралда етиб келган бўлса-да Туркистон генерал-губернатори Куропаткин уни омма-
дан яширди. Бироқ, 3 мартда матбуотда инқилоб ғалабаси эълон қилинди. Бу хабарни
Туркистон жамоатчилиги хурсандчилик билан кутиб олди. Бу вақтда ўлканинг маҳал-
лий аҳолиси ҳам қисман сиѐсий курашлар жараѐнига тортилган эди. 1917 й. 9 мартда
Тошкентда Мунаввар Қори Абдурашидхонов бошчилигида
“Шўрои Ислом‖ ташкилоти
тузилди. 14 мартда ташкилотнинг 15 кишидан иборат раѐсати тузилиб, унга Мунаввар
Қоридан ташқари А.Фитрат, У.Хўжаев, М. Мўминбоев, II Давлат думасиининг аъзоси
Абдулвоҳид Қори ва б. кирди. ―Шўрои Ислом‖ нинг мақсади Туркистон мусулмонла-
рини бирлаштириш, Таъсис мажлисига тайѐргарлик кўриш, Туркистонга миллий-диний
мухторият берилишига эришиш, хусусий мулк даҳлсизлигини сақлаб қолиш каби маса-
лалардан иборат эди. Ўлканинг кўпчилик шаҳарларида ―Шўрои Ислом‖ шуъбалари ти-
лан бир қаторда,
“Турон”, ”Иттиҳоди тараққий”, ”Ерлилар” қўмитаси, ўқитувчилар,
тиббиѐт ходимлари жамиятлари (Тошкент), ‖
Озод халқ”, “Ҳуррият”, «Маъ-рифат»,
Муфтах-ул маориф” (Андижон), ‖Мирваж-ул Ислом‖, ‖Клуб Исломия‖ (Самарқанд),
”Равнақул Ислом” (Каттақўрғон),
“Муайин ат-толибин” (Хўжанд) каби ташкилотлар
тузилди.
1917 й. 7 апрел қарори билан Туркистон ўлкага раҳбарлик қилиш учун 9 кишидан
иборат комиссия юборилди. 1917 й. 16 апрелда ―Шўрои Ислом‖ ташаббуси билан Тош-
кентда Умумтуркистон мусулмонларининг I қурултойи чақирилиб, унда маҳаллий
аҳоли вакилларидан 150 киши иштирок этди. Қурултой ҳайъати таркибига М.Чўқаев,
М.Абдурашидхонов, У.Асадуллахўжаев, Ш.Лапин, Т.Норбўтабеков, А.З.Валидий,
А.Ўразаев ва б. киришган эдилар. Қурултой кун тартибига 16 масала қўйилган бўлиб,
улар орасида Туркистон ўлкаси мусулмонлари совети (Ўлка муссовети)ни тузиш маса-
ласи ҳам бор эди.
Умумтуркистон мусулмонларининг II қурултойи 1917 й. 17-20
сентябр кунлари
Тошкентда бўлиб ўтди. Унда 500 кишидан иборат вакиллар қатнашди. Қурултойда
давлат ҳокимиятини бошқаруви асосий масала бўлди. Қурултой аъзолари ҳокимиятни
номиллий ишчи, солдат советлари қўлига ўтишига норозилик билдиришиб, барча мил-
96
лат вакилларидан иборат мухтор ҳукумат тузиш ҳақида қарор қабул қилдилар. Шундай
қилиб, 1917 йил 1 (14) ноябрга қадар ўлкадаги сиѐсий вазиятни 3 та асосий куч белги-
лар эди. Улар Муваққат ҳукуматнинг Туркистон қўмитаси, Ўлка муссовети, Ўлка ишчи
ва солдат депутатлари советидан иборат эдилар. Бироқ, июн ойида ―Шўрои Исло-
мия‖дан ‖Шўрои Уламо‖нинг ажралиб чиқиши истиқлол учун курашувчи кучларнинг
бўлинишига олиб келди.
Миллий демократик кучлар бўлинган қалтис бир вазиятда Тошкент Думасига сай-
ловлар эълон қилинди. Сайлов натижаларига кўра Думадаги 112 ўриндан 64 таси ула-
мочиларга, 10 таси шўроиисломчиларга, 24 таси эсерларга ва 5
мандат социал-
демократларга насиб этди. Сайлов ―Шўрои Уламо‖нинг мусулмонлар ўртасида таъсири
кучли эканлигини кўрсатди.
1917 й. 25 октябрда Петербургда Муваққат ҳукумат ағдарилиб, ҳокимият советлар
қўлига ўтди. Бу хабар 28 октябрда Тошкентга етиб келиши билан таянган ишчи ва сол-
дат депутатлари советлари солдатларни ўз тарафларига оғдириб қуролли қўзғолон
уюштирдилар ва 1 (14) ноябрда Коровиченко бошлиқ Муваққат ҳукумат аъзоларини
қамоққа олдилар. Шу куни советлар Термиз ва Каттақўрғонда, 25 ноябрда Самарқанд-
да, 7 декабрда Наманганда ҳокимиятни қўлга олдилар.
Ишчи ва солдат депутатлари советларининг III- Ўлка съезди (15-22 ноябр) Турки-
стон ўлкаси ХКСини тузди, бу ҳукуматга 8 та сўл эсер ва 7 та большевик кирди (раис
Ф.М.Колесев). Ҳукуматга маҳаллий аҳоли вакилларидан бирор киши киритилмади.
Бундан норози бўлишган маҳаллий зиѐлилар ―Шўрои Исломия‖
ташаббуси билан
Қўқонда Ўлка мусулмонлари жамоатчилигининг фавқулодда IV- қурултойини чақир-
дилар (1917 й. 26-28 ноябр). Унда Фарғонадан 100 та, Сирдарѐдан 22 та, Самарқанддан
21 та, Бухородан 4 та ва Каспийолдидан 1 вакил қатнашда. Қурултой 12 кишидан
иборат ―Туркистон мухторияти‖ муваққат ҳукуматини ва унинг 54
кишидан иборат
Халқ мажлиси (парламенти)ни сайлайди. Унинг таркибига 36 нафар мусулмон, 18
нафар русийзабон вакиллар кирган. Асосий масалалар Туркистонни демократия йўли
билан бошқа-риш ва ўлкага мухторият статусини беришдан иборат эди. Қурултой
иштирокчилари Бутунроссия Таъсис мажлиси Туркистонда ҳокимият
шаклини белги-
лаганига қадар, ўлкани бошқариш учун Туркистон Муваққат кенгашини сайладилар.
Муваққат ҳукуматга М.Тинишпаев (
бош вазир), И.Шоаҳмедов (
бош вазир ўринбосари),
М.Чўқаев (
ташқи ишлар вазири), У.Хўжаев (
ҳарбий вазир), Ю.Агаев (
ер ва сув бой-
Do'stlaringiz bilan baham: