Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

вақф” – вақф ерлар ва жамоа ерлари шаклида сақлаб қолинди. Темур давридагидек, 
давлат ерларини ―Суюрғол‖ қилиб бериш давом эттирилди. ―Суюрғол‖ ерлар оддий бир 
қишлоқдан тортиб туман ва шаҳарларни ҳам ўз ичига олган. Бу ерлар одатда ҳукмрон 
сулола авлодлари, йирик ҳарбий ва давлат амалдорларига берилган. У авлоддан-
авлодга мерос бўлиб ўтган. ―Суюрғол‖ эгаси ўз ерида солиқлар тизимини белгилаш ва 
тўплаш, гуноҳкорларни жазолаш масалаларини мустақил ҳал қилган. Ерга эгалик 
қилишнинг иккинчи шакли хусусий ерлар эди. Мулкий ерларнинг катта қисми маъму-
рий, ҳарбий ва диний арбобларга, уларнинг давлат олдидаги хизматлари учун берилган. 
Уларнинг баъзилари жуда катта ҳажмдаги ер-мулкларга эгалик қилганлар. Масалан, 
улуғ шоир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг Астробод, Ҳирот, Сабзавор ва бошка 
жойларда ер-мулклари бор эди. А..Навоий мамлакат ободончилиги, илм-фан ва маъри-


80 
фат йўлида камбағал, бева-бечоралар учун катта маблағлар сарфлаган. 
Масжид, мадраса, хонақо, мақбара ва мозорларга қарашли ерлар ―вақф мулки‖ 
ҳисобланган. Ер-сувдан ташқари кўплаб дўкон, корхона, тегирмон, обжовуз, бозор, 
карвонсаройлар ҳам вақф қилиб берилган. Улардан тушган даромадлар хайрия ишлари 
учун ҳам сарфланган. Тўртинчи гуруҳ ерлар – жамоа ерлари ҳисобланиб, унчалик катта 
бўлмаган бу ерлар қишлоқ аҳолисининг умумий тасарруфида бўлган. Темур ва тему-
рийлар ҳукмронлиги даврида суғорма деҳкончилик маданиятини ривожлантиришга 
катта эътибор берилган. Жумладан, йирик ишлардан бири Зарафшон дарѐсидан 
чиқарилган қадимги Ангор каналининг қайта тикланиши бўлди. Бу даврда “Ҳирож‖ 
суғорма деҳқончиликдан олинадиган асосий солиқ ҳисобланган. Солиқ миқдори 
етиштирилган ҳосил ва ернинг унумдорлигига қараб олинган. Бунда солиқ ҳосил 
йиғиштириб олинган вақтида маҳсулот шаклида ѐки пул билан тўланган. 
Булардан ташқари, боғ ва дарахтзорлардан “мол сардарахт‖, яйловлардан – “мол 
ўтлоқ” ва “сувлоқ” каби солиқлар ундирил-ган. Чорвадорлар эса ―закот” солиғи тўла-
ганлар. Унинг миқдори 1/40, яъни 2,5 фоизга тенг бўлган. Темурийлар ҳукмронлиги 
даврида Мовароуннаҳр ва Хуросонда ҳунармандчилик, савдо ва товар-пул муноса-
батлари ҳам ривожланди. Бу даврда хусусан Самарқанд, Ҳирот, Бухоро, Марв, Тош-
кент, Шоҳруҳия, Термиз, Шаҳрисабз, Қарши ва б. шаҳарлар йирик маданият ва савдо 
марказларига айланди. Ҳунармандчилик билан боғлиқ маҳаллалар, кўчалар, гузарлар, 
бозор расталари ва б. пайдо бўлди. Самарқанд шишалари, қоғозлари билан шуҳрат 
қозонди. Бундан ташқари, Ўрта Осиѐда терига ишлов бериш ривожланди. Ҳунарманд-
лар мамлакат аҳолисининг маданиятли ва эътиборли кишилари ҳисоб-ланган. 
Темурийлар даврида Мовароуннаҳр ва Хуросон савдогарлари нафақат Осиѐ мамла-
катлари, айни замонда ―Буюк ипак йўли‖ орқали Европа мамлакатлари билан ҳам савдо 
алоқалари ўрнатишган. Савдо-сотиқ алоқаларида Темур ва темурийлар томонидан забт 
этилган кумуш, мис тангалар катта аҳамиятга эга бўлган. Улар Мовароуннаҳрда савдо-
сотиқ муомаласини тартибга солишга ижобий таъсир кўрсатди.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish