Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Ўрта Осиѐ араблар истилоси даврида. V-VI асрларда Арабисон ярим оролида яша-
ган араблар, асосан кўчманчи чорвачилик билан ҳаѐт кечиришган. Улар ―бадавийлар‖, 
―саҳройилар‖ деб аталган. Воҳаларда вужудга келган шаҳарларда савдо-сотиқ, ҳунар-
мандчилик ва деҳқончилик ривожлана бошлаган. Бу даврда араб қаби-лалари ҳаѐтида 
уруғ - аймоқчилик, қулчилик, ер эгалиги муносабатлари ўзаро чатишиб кетган эди. Бу 
ерда мавжуд бўлган кўп худолилик қабилалар ўртасидаги зиддият ва адоватни ку-
чайтириши натижасида мамлакатда сиѐсий парокандалик ҳукм сурмоқда эди. Бундай 
вазият ислом динининг вужудга келиши учун қулай шароит яратди.
Ислом сўзи арабча ―Итоат”, “Бўйсуниш‖ маъноларини англатади. Бу динга ишо-
нувчилар эса “Муслим‖ (бўйин эгувчи) деб аталган. Ислом динининг асосчиси Муҳам-
мад алайҳиссалом ( 570-632) нинг отаси Абдуллоҳ, Қурайш қабиласининг бошлиғи Абу 
Толибнинг ўғли бўлган. Ёшлигидан етим ўсган Муҳаммад дастлаб бобоси, сўнг амаки-
си Абу Толиб қўлида тарбияланди. Амакисининг маслаҳатига кўра бадавлат савдогар 
аѐл Хадичанинг савдо ишларига бошчилик қилади ва 25 ѐшларида 40 ѐшли Хадичага 
уйланади. Муҳаммад пай-ғамбарлик фаолиятини 40 ѐшида Маккада бошлаган. У ўз ғо-
яларида муслимларнинг Оллоҳ олдида тенг эканликларини, жамиятда жиноят ва адо-
латсизликка қарши жазо муқаррарлиги, ҳар бир киши қилган ишларига қараб тақдир-
ланиши кенг тарғиб қилинади. 
Муҳаммад пайғамбар вафоти(632 й. 8 июн)дан кейин, унинг иш-ларини 4 та ноиби 
(халифалар) Абу Бакр (632-634), Умар (634-644) Усмон ( 644-656) ва ҳазрати Али (656-
661) давом эттирдилар. Улар-дан кейин халифалик Умовия ибн Абу Суфѐн (661-680) 
асос солган умавийлар сулоласи (661-750), сўнг Абул Аббос ас-Саффоқ (749-754) асос 
солган аббосийлар (749-1258) сулоласи ихтиѐрига ўтган. 
У11 асрнинг II ярмидан бошлаб халифалик ўз чегараларини ғарб ва шарққа кен-
гайтириб борди. У Шимолий Африка, Пиренея ярим оролининг жануби, Фаластин, 
Миср, Сурия, Ироқни босиб олгач, Эронни эгаллаш учун 10 йил кураш олиб борди. 
Убайдуллоҳ ибн Зиѐд бошчилигида араб қўшинлари 651 й. Тус, Жом, Обивард, Марв ва 
Ҳирот шаҳарларини, 652 й. Балх шаҳрини эгаллаб олдилар. Шундан ке-йин араблар 
Амударѐнинг нарѐғидаги ерлар- “Мовароуннаҳр‖га кўз олайтирдилар. Наршахийнинг 
ѐзишича 673 й. халифа Муовиянинг фармони билан Хуросон ноиби Убайдулло ибн Зи-
ѐд Амударѐдан ўтиб Пойканд, Ромитанни эгаллади ва Бухорони қамал қилди. 676 й. 
Хуросоннинг янги ноиби Саид ибн Усмон ва Муҳаммад пайғамбарнинг жияни Қусам 
ибн Аббос бошлиқ қўшинлар Бухоро ва Самарқандга юриш қилдилар. Қусам ибн Аб-
бос Самарқанд учун бўлган жангларда ҳалок бўлган. Бу юришлар даврида араблар Мо-
вароуннаҳр аҳолисини талаб орқага қайтиб кетдилар. 
Халифа Абдумалик ибн Марвон даврида (687-705) Моваро-уннаҳрга қайтадан 
юриш бошланди. Хуросон ноиби Қутайба ибн Муслим қўшинлари Балх, Чағониѐн, 
Шуманни эгаллаб олгач, 706 й. Мовароуннаҳрга бостириб кирди. Табарийнинг маълу-
мотига кўра Қутайба қўшинлари оғир жанглардан сўнг Пойканд шаҳрини, 708-709 йил-
ларда Бухоро ва унинг атрофидаги ерларни эгаллаган. Бухоро ҳукмдорига ѐрдамга кел-
ган Шопуркон ҳокими Варданхудотни ва воҳаларда кучиб юрган туркийларни (жами 
40000 га яқин қўшин йиғилган) Қутайба айѐрлик билан бўлиб ташлашга эришди. 
710-712 йилларда Хоразмшоҳ Чағон билан тинчлик битими туз-ган Қутайба эъти-
борини Самарқандга қаратди. Бу вақтда Самарқанд ҳукмдори Тархун тахтдан ағдари-
либ, ўрнига укаси ~урак (710-737) ўтирган эди. ~урак қўшинлари арабларга қаттиқ 
қаршилик кўрсатишларига қарамасдан енгилди. Сулҳ шартномасига кўра, ~урак 
Қутайбага 3000 та қўй, 50000 мисқол олтин, 2 млн дирҳам пул, 2000 бўлак газмол 
тўлаш мажбуриятини олган. Қутайба укаси Абдураҳ-монни Самарқандда ноиб қилиб 
қолдириб, ўзи кетгач буерда босқин-чиларга қарши қўзғолон кўтарилди. Қўзғолон 713 
й. баҳорида Қутайба томонидан зўрға бостирилди. Лекин, арабларга қарши кураш 


61 
тўхта-мади. Босқинчиларга қарши Суғд, Чоч, Фарғона иттифоқ тузди. Аммо итти-
фоқчилар ўртасида бирлик йўқлигидан фойдаланган Қутайба 715 й. Бухоро, Насаф ва 
Хоразмдан келган 20000 кишилик кўшинлар ѐрдамида қўзғолонни бостирди. Шу йили 
халифа Волид вафот этиб, унинг ўрнига тахтга ўтирган Сулаймон ибн Абдумаликка 
бўйсунмас-лигини эълон қилган Қутайба ўз қўшинлари томонидан ўлдирилди. 
Араблар Ўрта Осиѐни босиб олганларидан кейин бу ерда зулмни кучайтирдилар. 
Улар Мовароуннаҳрда араблаштириш сиѐсатини олиб боришиб, ўлкага минглаб 
арабларни кўчириб келтирдилар, уларга шаҳарлардаги энг яхши уйлар ва ерлар тортиб 
олиб берилди (фақат Самарқанд шаҳрига Қурайш қабиласидан 5000 араб жойлашти-
рилган). 
Араблар ислом динини ѐйиш баҳонасида маҳаллий аҳоли асрлар давомида эътиқод 
қилиб келган зардуштийлик, буддийлик, монийлик каби динларни таъқиқлаб қўйдилар. 
Ўрта Осиѐда арабларгача мав-жуд бўлган моддий ва маънавий ѐдгорликлар йўқотилди, 
ибодатхона-лар бузилди, Хоразм ва Суғд ѐзувларидан фойдаланиш ман қилинди. 
Араблар ўлкада мавжуд солиқ тизимини сақлаб қолишди ва янгидан ер солиғи - 
хирож (ҳосилнинг 1/3 қисми), чорва, ҳунармандчилик ва савдо – сотиқдан олиндиган- 
закот (даромаднинг 1/40 қисми) ва аҳоли жон бошига олинадиган-жузъя солиқларини 
жорий қилишди. Улар ўзларини оқсуяк - “хўжа”, “саид”, “саҳобалар‖ деб, маҳаллий 
аҳолини ―қоралар‖ деб аташган. Буларнинг барчаси маҳаллий аҳолининг норозилигига 
сабаб бўлди ва озодлик ҳаракатлари авж олди. 
Араблар зулмига қарши дастлаб 720 - 722 йилларда Суғдиѐна аҳолиси Самарқанд 
ихшиди ~урак ва Панжикент ҳокими Диваштич бошчилигида қўзғолон кўтардилар. 
Хуросон ноиби Саид ибн Амир ал-Хароший қўзғолонни бостирди. Бироқ, қўзғолонлар 
тўхтамади. Бундай қўзғолонлар 723 й. Фарғона, Шош ва Насафда, 725 - 729 йилларда 
Самарқанд, Бухоро ва Хутталонда, 733-737 йилларда Суғдиѐна ва Тоҳаристонда бўлиб 
ўтди. Фақат Наср ибн Сайѐр ноиблиги даври (738-748) да ўлкада маълум осойишталик 
ўрнатилди. 
746 й. Хуросон ва Мовароуннаҳрда аббосийлар ҳаракатига бошчилик қилиш учун 
Абу Муслим ( 727 - 755 ) юборилди. У аҳолига мурожатида қуръони Карим ва ҳа-
дисларга амал қилиш, Муҳаммад пайғамбар авлодларига бўйсунишга даъват этди. Бу 
даъват Хуросон ва Мовароуннаҳрда кенг ѐйилди. 749 й. Абу Муслим қўшинлари Да-
машқни эгаллаб, халифа Марвон II ни тахтдан ағдарди. Тахтни аббосийлардан Абул 
Аббос Саффоҳ ( 749 - 754 ) эгаллади. Бироқ, аббосийлар Абу Муслимдан чўчир эдилар. 
Шу боис 755 й. халифа Абу Жаъфар Давонақий - Мансур ( 754 - 775 ) Маккага йўл 
олган Абу Муслимни кўлга тушириб ўлдиртирди. 
УIII асрнинг 70-80 йилларида Мавороуннаҳрда арабларга қарши кўтарилган 
қўзғолонга Ҳошим ибн Ҳаким (Муқанна) бошчилик қилди. Бу қўзғолон тарихда 
Муқанна” , “ок кийимлилар кўзғолони‖ номлари билан ҳам машҳурдир. Ҳошим ибн 
Ҳаким Абумуслим даврида кичик қўшин бошлиғи бўлган. У Маздак ғояларини тарғиб 
килиб, ўзини пайғамбар деб эълон қилгани учун Бағдодда Зиндонга ташланган. У 776 
й. зиндондан қочиб Марвга, ундан Мовароуннаҳрга келиб, халифага қарши қўзғолонга 
бошчилик қилди. Суғдиѐна худудида кенг тарқалган бу қўзғолоннинг маркази Кеш 
яқинидаги Сом (Санам) қалъаси эди. Бу ерда халифа ҳокимияти хавф остида қолди. 
Таҳликага тушган халифа Маҳдий 777 й. Нишопурга келиб, Ҳирот амири Саид ибн Хо-
роший ва Хуросон ноиби Маоз ибн Муслим бошчилигидаги қўшинларни Самарқандга 
юборди. 780 йили Кеш воҳасида ҳал қилувчи жанглардан сўнг Муқаннанинг оғаси Қаб-
зам 3000 кишилик ва Сарҳам 3300 кишилик қўшинлари билан арабларга таслим бўлди-
лар. Берунийнинг ѐзишича, Муқанна қароргоҳи қамал қилингач, у ѐниб турган тандирга 
ўзини ташлаб ҳалок бўлган. 
Қарийб 10 й. давом этган Муқанна қўзғолони хоинлик, турли тоифа ва табақалар-
нинг бирлашмаганлиги ва ўз манфаатлари доирасидан чиқа олмаганликлари туфайли 
мағлубиятга учраган бўлсада, аммо у халқимизга ўз эрки, озодлиги ва Ватан мустақил-


62 
лиги учун курашиш муқаддас бурч эканлиги ҳақида тарихий сабоқлар берди.  

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish