3-расм. Мамлакатда креатив фикрлашни оширишнинг натижалари*
*расм муаллиф ишланмаси
Халқаро дастурларда талабларига мувофиқ креатив фикрлашни ривожлантириш ва баҳолаш
2021-йилда PISA тадқиқотида илк бор ижодий фикрлашни баҳолаш етакчи таркибий қисмлардан бири сифатида киритилади, бу эса тадқиқот ушбу соҳасининг аҳамиятини ҳам, унга бўлган қизиқишни ҳам сезиларли даражада оширади.
Ижодий фикрлаш шунчаки янги ғояларнинг тасодифий чайқалиши эмас, балки ҳақиқий, сезиларли даромад келтириши мумкин.
Ижодий фикрлаш одати одамларга атрофдаги воқеликни ўзгартиришда яхши натижаларга эришишга ёрдам беради, юзага келадиган муаммоларга самарали ва малакали жавоб беради. Ижодий фикрлаш қобилияти билим ва тажрибага асосланганлиги ва шунинг учун уни мақсадли шакллантиришнинг предмети бўлиши ҳам муҳимдир.
PISA-2021 [20] тадқиқотида ижодий фикрлаш деганда инновацион (1-шарҳ) ва самарали (2-шарҳ) ечимлар, таъсирчан (3-шарҳ) тасаввур ифодалари, янги билим олишга қаратилган ғояларни ишлаб чиқиш, баҳолаш ва такомиллаштириш жараёнида самарали иштирок этиш қобилияти тушунилади. Ижодий фикрлаш қобилиятига иккала ички омиллар - мавзуни билиш, қизиқувчанлик, ўзига ишонч, мақсадга эришишга эътибор, натижа, топшириқнинг рағбатлантирувчи кучи ва ташқи шароитлар таъсир қилади. Ижодкорлик ҳам индивидуал, ҳам биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг натижаси бўлиши мумкин [21].
“Функционал саводхонликни шакллантириш мониторинги” лойиҳасининг воситаларини ишлаб чиқишда PISA тадқиқотининг концептуал ёндашувлари асос қилиб олинган.
Баҳолаш ва биринчи навбатда унинг асослилиги нуқтаи назаридан ўқувчиларнинг уларга берилган саволларга ҳар хил муносабатини тўғри талқин қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Ижод фанни чуқур билиш, ижро маҳорати, иқтидор, ажойиб қобилият ёки истеъдод билан узвий боғлиқ бўлган ноёб ижодий ютуқ, буюк кашфиёт ёки дурдона асар сифатида намоён бўлади.
Бироқ, кундалик вазифалар, масалан, совға ёки фотоалбомни безаш, қолган маҳсулотлардан мазали таом тайёрлаш қобилияти ёки мураккаб логистика муаммосига мукаммал ечим топиш, мураккаб жадвалга мослашиш ва бошқалар ҳам ижодкорликнинг натижаларидан ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг ҳам иштирок этиши кутилаётган PISA 2022 тадқиқотлари фақатгина 15 ёшли ўқувчиларнинг креатив фикрлаш жараёнларига қаратилади. Мазкур халқаро лойиҳа фақат ижодкор шахсларни ажратиб олишни мақсад қилмайди, аксинча ўқувчилар ғояларни қидириш ҳамда ифодалашда ижодий фикрлаш қобилиятини ва бу қобилиятнинг ўқитиш ёндашуви, мактаб фаолияти ёки таълимнинг самарадорлигини баҳолайди.
PISA халқаро тадқиқотларининг олдига қўйган асосий мақсади ўқувчиларнинг таълим сиёсати ва педагогикада яққол натижа берадиган креатив фикрлаш кўникмасига оид халқаро миқёсдаги қиёсий маълумотлар билан таъминлашдан иборат. Шунинг учун, назарда тутилаётган креатив фиклаш кўникмаси таълим олиш орқали шакллантирилиши, таълим жараёнида креатив фикрлаш кўникмасининг турли имкониятлари аниқ кўрсатиб берилиши ва баҳоловчи топшириқларда ўқувчиларнинг ўзлаштиришлари билан боғланган бўлиши, баҳолашда қамраб олинган мазмун соҳалари умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган фанлар билан чамбарчас боғланган бўлиши, тест топшириқлари ўқувчилар томонидан, ҳам синфда ҳам синфдан ташқарида бажариладиган машғулотларга яқин бўлиши билан бирга, ижодий ютуқ ва муваффақиятни таъминлайдиган даражада ишончли бўлиши керак.
PISA тадқиқотларида креатив фикрлашнинг қатор омиллари борасида маълумотлар тўплаш мураккаб, аммо, шу билан биргаликда, амалга ошириш мумкин бўлган вазифалар сирасига киради. PISA дастуридаги ўқувчиларнинг креатив фикрлашини баҳоланиши икки қисмдан, тестлар ва умумий маълумотлардан иборат. Тадқиқот доирасида берилган тестларда фикр-мулоҳаза ҳосил қилиш, баҳолаш ва такомиллаштириш учун керакли вазифалар билан ишлаш чоғида ўқувчиларга креатив фикрлаш жараёнини шакллантирадиган даражадаги маълумотлар берилади. Умумий маълумотлар эса мазкур маълумотларни ўқувчиларнинг креатив фикрлаш кўникмаларига оид бошқа омиллар, жумладан, креатив ёндашувлар (очиқлик, мақсадга йўналтирилганлик ва қатъий ишонч), мактаб муҳитини идрок этиши ҳам синфда ва синфдан ташқарида бажарадиган машғулотларда фаол иштирок этиши ҳақидаги кўрсаткичлар билан тўлдирилади.
Баҳолаш жараёнида креатив фикрлашнинг айрим ўзига хос омиллари бошқаларига қараганда яхшироқ ёритилган. Мисол учун, таълим жараёнида жамоавий ёндашув қобилиятлари билим ҳосил қилишнинг омили ҳисоблангани боис (гарчи айрим тест топшириқларида ўқувчиларнинг жамоа билан ишлаш кўникмалари баҳоланиб, такомиллаштирилсада), ўқувчиларнинг жамоада ишлашларини таъминлашда ташкилий ҳамда техник қийинчиликлар мавжуд бўлганлигини инобатга олиб PISA тадқиқотларида ўқувчиларнинг биргаликда ва жамоавий фикрлаш қобилияти бевосита баҳоланмайди. Шундай бўлсада, келгусида ўқувчиларнинг креатив фикрлашларини баҳолаш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида жамоа бўлиб ишлаш кўникмалари мазкур тадқиқот доирасида ўқувчиларнинг таълим жараёнидаги креатив фикрлашининг энг муҳим ўзига хос омили сифатида эътироф этилади.
Баҳолашнинг тўрт фаолият соҳаси 15 ёшли ўқувчилар томонидан ўзлаштириладиган креатив фикрлаш машғулотларини тўлиқ қамраб олади ва реал дунё ҳақидаги тасаввурни ёки кундалик креатив фикрлашни акс эттиради. Гарчи ушбу тўрт фаолият соҳаси мактабларда креатив фикрлашнинг барча қирраларини тўлиқ очиб бермасада, улар креатив фикрлаш тушунчасини турли қирраларини етарлича ёритиб беради ва PISA 2022 баҳолаш дастурининг турли мантиқий ҳамда технологик чекловларига етарлича эътибор қаратади.
Ниҳоят, креатив ёндашувнинг маълум шакллари маданий жиҳатдан бир-биридан фарқ қилса, таълим соҳасида ва дунё бўйлаб ўқитиладиган фанларда ҳам шундай фарқлар кўзга ташланса, мазкур фаолият соҳалари бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштиришларида ҳам қайсидир маънодаги тафовутлар сезилади. Ўқувчиларни бирдан ортиқ фаолият соҳасида ишлашга ундаш орқали креатив фикрлаш кўникмасини ривожлантиришдаги камчилик ва кучли жиҳатларини мамлакатлар миқёсида аниқлаш имкони туғилади. Тўпланган маълумотлар креатив фикрлаш кўникмаси мактабларда турли соҳалар бўйича қандай ўқитилиши кераклиги тўғрисидаги муҳим хулосалар билан бирга ўқувчиларнинг ўз фикр-мулоҳазаларини ифодалаш усуллари ва муайян муаммога мустақил ечим топишга йўналтирилишдаги тафовутларни аниқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |