Ўзбекистон ресубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ ТУШУНЧАСИ



Download 2,11 Mb.
bet3/119
Sana28.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#513886
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
222Китоб. ОЛИМОВ.ПЕД ТЕХН.охирг.

ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ ТУШУНЧАСИ,
МОҲИЯТИ ВА МАЗМУНИ


Т алабаларда педагогик технология ҳақида тушунчаларни, унинг моҳияти ва мазмуни бўйича билимларни шакллантириш




АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Педагогика фани назарияси ва амалиётида «педагогик технология», «таълим технологияси», «ўқитиш технологияси» каби атамалар кенг фойдаланилади. Шу билан бирга, уларни тушунишда алоҳида фикрлар мавжуд. Авваламбор, «таълим технологияси», «ўқитиш технологияси» ва «педагогик технология» тушунчаларининг нисбатини аниқлайлик.


Биз дастлаб педагогик технология (ПТ) тушунчаларига берилган таърифлар ва фикрлар ҳақида тўхталамиз.
Тадқиқотчилар ПТни ўқув жараёнини фан ва техниканинг энг янги ютуқлари асосида таълим тамойилларини ўрганиш, ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш тарзида тушунишади.
ПТ моҳияти ҳақида кейинги 50 йил давомида илмий мунозаралар асосида олимлар, методистлар, турли педагогик комиссиялар ҳамда уюшмаларнинг таъриф ва тавсифлари берилган.
Лондон университетида ташкил этилган аудио-визуал марказ директори М.Кларк ПТнинг дастлабки маъносини қуйидагича изоҳлаган: «ПТ таълим соҳасида ихтиролар, саноат буюмлари ва ҳозирги замон технологиясининг асосий қисми ҳисобланмиш жараёнларни қўллаш». Ушбу таъриф «таълимда технология» атамасини замонавий нуқтаи назардан тушунишни ифода этади. Чунки, бунда унинг маъноси ўқитишда қўлланиладиган нопедагогик буюмлар ва жараёнлар сифатида талқин этилади.
П.Д.Митчелл ПТ муаммолари бўйича монография ва мақолаларни таҳлил этиб, ПТга қуйидагича таъриф беради. «Педагогик технология-тадқиқот ва амалиёт соҳаси бўлиб у педагогик тизимлар тузилмасининг барча жиҳатлари ҳамда ўзига хос педагогик натижаларга эришиш мақсадида ташкил этиладиган тадбирлар билан чамбарчас боғлиқ».
Ушбу таъриф асосида П.Д.Митчелл фикрича, педагог- технологларнинг асосий вазифаси «кутилган педагогик натижага эришиш учун инсон ресурсларини, моддий ва молиявий ресурсларни энг мақбул даражада тақсимлаш» дан иборат.
ПТнинг маъноси тўғрисида «АҚШ педагогик технологиялар ва коммуникациялар уюшмаси 1979 йилда педагогик технологиянинг «расмий таърифи»ни эълон қилди. Бу таърифга кўра, «педагогик технология одамларни, ғояларни, билимларни ўзлаштириш аспектларини, таълим олишни режалаштириш, таъминлаш, баҳолаш ва бошқариш фаолиятини ташкил этиш усул ва воситаларини ўз ичига қамраб олган мажмуавий, интегратив жараён».
ПТ тўғрисидаги ушбу таъриф жуда кенг маънода берилган бўлиб, ўзгаришлар унинг маъносини тўлдиради, аниқлаштириш ва уларни ихтисослаштириш билан боғлиқ.
Р.М.Томас ва В.Н. Кобаяшиларнинг «Педагогик технологиянинг юзага келиши, ривожланиши» номли монографиясида ПТнинг умумий қабул қилинган таърифи йўқлигини, уларнинг фикрича, «педагогик технология»га турли тушунчалар мавжудлиги боис кўпчилик ПТ деганда электрон жиҳозлар, масалан, киноаппаратлар, магнитофонлар ва телевизорлардан ўқув жараёнида фойдаланишни тушунишларни тавсиялайдилар. Бошқалар эса, улар қаторига ноэлектрик материалларни, масалан, китоблар, суратлар, карталарни ҳам киритадилар. Яна бир гуруҳ кишилар эса ПТ таърифига бошқарувда педагогик маъмурият томонидан ўрганиладиган жиҳозларни ҳам киритади. Монография муаллифларининг ўзлари эса ПТ таърифини таҳлил этишдан воз кечиб, технологиянинг айрим турларини қараб ўтадилар. Хусусан, монографияда тўртта асосий педагогик технологиянинг концептуал таҳлили берилган: нашр воситалари, компьютерлар, радио ва телеведение, таълимни бошқариш тизими.
Америкалик олимлар Р.Ганье ва Л.Бригслар педагогик технология усулида дарс ўтишнинг қуйидаги шаклини таклиф этганлар. Дарс ўтишнинг усули хусусий ўқув мақсадларига эришишга ҳамда фикрлаш тафаккурини маҳсулдор даражасини рағбатлантиришга қаратилган:

  1. Талабалар диққатини жамлаш.

  2. Талабаларга дарс мақсадини етказиш.

  3. Керакли билимларни эсда қолдириш ва кўникмаларни эгаллаш зарурлигини уқтириш.

  4. Таълим олувчида қизиқишни уйғотиш, ҳаракат қилишга ундайдиган ўқув материални тақдим этиш.

  5. Талабанинг жавоб ҳаракатларини маъқуллаб, рағбатлантириш.

  6. Талабаларнинг ўзлаштиришидан хабардор бўлиб бориш.

  7. Талабанинг фикрлаш (тафаккур) фаолиятини бошқариш, билим ва малакалари мустаҳкамланишини рағбатлантириб бориш.

  8. Талабаларнинг ҳаракатини баҳолаш.

Ф.С.Келлер олий ўқув юртлари учун педагогик технологиянинг усулларини индивидуаллаштирилган тизимини ишлаб чиқди. Келлер режасининг муҳим белгиларига қуйидагилар киради:

  1. Ўқув материали мазмунини (олдин ўтилган билимнинг мазмуни ҳақида) талаба тўлиқ ўзлаштириб олишига эришиш.

  2. Ҳар бир талаба ўзлаштириш тезлигига биноан алоҳида ишлаши.

  3. Маърузадан талаба мотив ҳосил қилиш ва умумий йўналтириш учунгина фойдаланиш.

  4. Ўқув ахборотларини баён қилиш учун нашр этилган ўқув қўлланмалардан фойдаланиш.

  5. Ўқув материали бўлимларининг ўзлаштирилганини аниқлашдан ассистент (аспирант, аълочи, талаба)лар кучидан фойдаланиш.


Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish