Ихтисослик компетенциялари
3.01
|
ИЮKM3306
|
Ички юқумсиз касалликлар
|
Ҳайвонларида учрайдиган ички юқумсиз касалликларга тўғри ташхис қўйиш, уларнинг сабабларини аниқлаш, даволаш схемаси ва даволаш курсини тўғри белгилаш, олдини олиш чора – тадбирларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш кўникмасига ҳамда клиник фикр юритиб маълумотларни чуқур таҳлил қила олиш малакасига эга бўлиш.
|
3.02
|
ВСЭM3206
|
Ветеринария санитария
экспертизаси
|
Ветеринария санитария экспертизаси фани барча озиқ-овқат маҳсулотлари чорва моллари, парранда, балиқ, асал ва ўсимликлардан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларни санитария жиҳатдан баҳолашнии билиш, маҳсулотларни қайта ишлаш технологиясини ва унинг санитария гигиеник қоидаларини ҳамда барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини текшириш усулларини ва санитария жиҳатдан баҳолаш кўникмаларини ҳосил қилиш
|
3.03
|
ВИТЭИM3306
|
Ветеринария ишини ташкил этиш ва иқтисоди
|
Ветеринария соҳасида унинг ташкилий тузилиши, бошқариш, ветеринария ишини ташкил этиш, ветеринария қонунчилиги, ветеринарияда ҳисобга олиш, ҳисоботлар тайёрлаш ва иш юритишга оид норматив-ҳуқуқий хужжатларни билиш, ветеринария тадбирлирини режалаштириш, ташкил этиш, молиялаштириш, моддий таъминоти, ветеринария санитария назорати, халқаро амкорлик ва иқтисодий самарадорликни аниқлаш кўникмасига ва уларни таҳлил қилиб баҳолаш малакасига эга бўлиш.
|
3.04
|
ПАГЁВСЭM3304
|
Патологик анатомия, гавда ёриш ва ветеринария суд
экспертизаси
|
Ҳайвонларнинг турли касалликларида ривожланадиган морфологик ўзгаришларни ва шу асосида патологоанатомик ташхис қўйиш усулларини билиш, касалликларга қиёсий ташхис қўйиш, гавда ёриш техникасини ўзлаштириш, ҳайвон гавдасини ветеринария суд экспертизасидан ўтказиш ва асосланган хулоса чиқариш кўникмасига ва уларни таҳлил қилиб баҳолаш малакасига эга бўлиш.
|
3.05
|
ВТM4404
|
Ветеринария токсикологияси
|
Табиий, яшаш жойлари ва қишлоқ хўжалиги ҳамда саноат ишлаб чиқариш шароитларида учрайдиган, ҳайвонлар организмига зарарли токсик таъсир механизмига эга бўлган моддаларни билиши, токсикантлар таъсиридан юзага келадиган заҳарланишларни даволаш ва олдини олиш чора – тадбирларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш кўникмасига ҳамда маълумотларни чуқур таҳлил қила олиш малакасига эга бўлиш.
|
3.06
|
MУЛЁЭҲКДM4404
|
Майда уй, лаборатория,ёввойи ва экзотик ҳайвонлар касалликлари
|
Ёввойи ва экзотик ҳайвонлар, уй ва қишлоқ хўжалик ҳайвонлари тоифасига кирмаслиги билан, ветеринария компетенциясидан ўрин эгаллайди. Ёввойи ҳайвонлар фаунаси (wildlife, ёки wild animals) фақатгина эркин ҳаёт кечириш тарзи билан боғлиқ.Ушбу фан қатор умумбиологик фанлар билан боғлиқ бўлиб, уни ўрганиши жуда кўп тур ҳайвонларнинг соғлигини асраш, ҳаётини сақлаш, атроф мухитни тиббий-санитария ҳолатини барқарорлаштириш ва қатор хавфли зооантропоноз касалликларини олдини олиш билан, инсонларни касалликлардан ҳимоялайди .
|
3.07
|
ЛДM4407
|
Лаборатория диагностикаси
|
Умумий лаборатория услублариваўзига хос тадқиқотларметодологияси, тегишли патофизиологик механизмлар, уларни клиник қўллаш, турларининг фарқлари, ҳайвонлар касалликларини ташхислаш учун махсус тестларни шарҳлаш принциплари, уларни таҳлил қилиб, натижалар бўйича якуний хулосалар бериш малакасига эга бўлиш.
|
3.08
|
ЭИКM4408
|
Эпизоотология ва инфекцион касалликлар
|
Ветеринария соҳасида инфекцион касалликлар ва эпизоотик жараёнларнинг қонуниятлари, ривожланиш тенденсияси, инфекция қўзғатувчиларининг хусусиятлари, инфекцион касалликларнинг намоён бўлиши, ривожланиш босқичлари, тарқалиши, глобал тасири, зоонозлар, эпидиемиология ва жамоат соғлиғини сақлаш, инфекцион касалликларни олдини олиш ва қарши курашиш муолажаларини билиш, инфекцион патологияни аниқлаш кўникмасига ва вазиятни таҳлил қилиб баҳолаш малакасига эга бўлиш.
|
3.09
|
ПИКM4408
|
Паразитология ва инвазион
касалликлар
|
Организмларнинг ўзаро муносабатлари, паразитизмнинг келиб чиқиши, тарқалиши, паразитларнинг классификацияси, паразит хўжайинлари, уларнинг морфологияси ва биологик ривожланиши, эпизоотологияси, патогенези, клиник белгилари, патолого-анатомик ўзгаришлари, ташхиси, қиёсий ташхиси, даволаш, олдини олиш ва қарши кураш чораларини ўзлаштириш, уларнинг илмий ва амалий аҳамиятини аниқлаш кўникмасига ва уларнинг иқтисодий зарарини таҳлил қилиб баҳолаш малакасига эга бўлиш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |