Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети



Download 116,71 Kb.
bet25/27
Sana25.02.2022
Hajmi116,71 Kb.
#266599
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Абдураимов Шахбоз диссертация (Кириллча)(1)

Сирпаниб тўпни олиб қўйиш ўйинчидан 2м дан ҳам нарида бўлган тўпни эгаллаб олиш имконини беради. Бундан тўп кўпроқ орқадан ёки ён томондан келиб олиб қўйилади. Ҳужум қилувчи ўйинчи рақибга яқинлашиб қолганда йиқила туриб оёқларини олдинга узатиб юборади. Ўйинчи ўт устида сирпаниб бориб, тўп йўлини тўсиб қўяди ёки уни тепиб юборади .
Рақибни элка билан туртиб тўпни олиб қўйиш ўйин қоидаларига мувофиқ бажарилиши керак. Тўпни бошқараётган ўйинчи масофада фақат элка билан рақибнинг элкасига туртишга рухсат этилади. Фақат тўпни олиб қўйиш мақсадида туртиш мумкин бўлиб, бу ҳеч қачон қўпол ва хавфли характерда бўлмаслиги лозим Бу услублардан муваффақиятлироқ фойдаланиш учун элкада туртишни рақиб бир оёққа (узоқроқдаги оёғига) таяниб турганида бажариш керак.
4Тўпни ташлаш майдон ўйинчилари қўлда бажарадиган ягона усул. Тўп ташлаш ҳаракатининг тузулиши кўп жиҳатдан футбол қоидаларининг талабига қараб белгиланади ва унчалик мураккаб ҳисобланмайди. Бироқ тўпни узоқроқ (25-30м) масофага этказиб ташлаш учун махсус кўникма хосил қилинадиган бўлиши ва қорин, элка камари ҳамда қўлдаги мушак гуруҳларига муайян даражада куч берилиши керак.
Тўпни ташлашда уни кенг ёзилган бармоқлари ён томонлаидан (ўйинчига қараган томонига яқинроқ) қамраб турадиган қилиб, бош бармоқлари қарийб бир-бирига тегадиган даражада қўлга олинади.
Тўпни ташлаш қўлни юқоридан орқага тортиш тайёрлов босқичи ҳисобланади. Дастлабки ҳолат: ёқларни (елка кенглигида) кериб туриш ёки бир қадам ташлаган ҳолатда туриш. Тўпни тутган қўллар тирсакдан сал букилади ва юқори кўтарилиб, бошдан орқага ўтказилади. Гавда орқага эгилади, оёқлар тиззаси букилиб, гавданинг оғирлиги (қадам ташлаб турган ҳолатда) орқадаги оёққа тушади.

Х У Л О С А.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили шуни аниқ ва равшан эътироф этиш имконини берадики, ёш футболчиларни тайёрлаш жараёнида қўлланиладиган анъанавий, жумладан устуворлик тусини олган стандарт жисмоний машқлар ҳар доим ҳам мувофиқ жисмоний сифатларни ва уларнинг жисмоний иш қобилиятларини шакллантиришга қодир бўлавермас экан. Бундан ташқари, ёш футболчиларнинг жисмоний сифатларини (тезкорлик-куч) ривожлантиришга мўлжалланган машқларни қўллашда уларнинг функционал имкониятларини эътиборга олиш нақадар муҳимлиги ўз ифодасини топди.
Мактаб ёшидаги футболчилардан иборат кузатув ва тажриба гуруҳларида ўтказилган педагогик тадқиқот натижалари якуний битирув малакавий иш мавзуси олдига қўйилган мақсад ва вазифалар моҳиятини тўла-тўкис очиб берди.
1. Диссертация бўйича қайд этилган адабиётлар таҳлили шу нарсани эътироф этишга имкон берадики, малакали футболчилар тайёрлашда умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш орқали жисмоний сифатлари тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга экан.
2. Дастлабки, ўрганиш жараёнрида шуғулланишни бошламаган ўқувчилар жисмоний тарбия дарсларида умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни ривожлантирувчи махсус машқлардан фойдаланиб, жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш зарур эканлиги исботланди.
2. Футбол билан шуғулланишни эндигина бошлаган ёшларда сакровчанлик сифати этарли даражага этмаганлиги ҳамда сакраш ва югуриш кўникмалари деярли шаклланмагани кузатилди. Жойдан туриб ва югуриб келиб баландликка сакраш натижалари орасидаги фарқ жуда кам миқдорни ташкил этди. Маълумки, югуриб келиб вертикал сакраш жойдан сакраш натижасидан анча юқори бўлиши керак.
3. Ўтказилган педагогик тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, БЎСМ дастури асосида дастлабки ўргатиш жараёнида шуғулланиб келган ёш футболчиларда махсус жисмоний сифатлар сезиларли даражада ўзгармади. Айнан шу сифатларни ривожлантирувчи машқларни ва футбол ўйинларни дарс таркибига киритган жисмоний тарбия машғулотлари тадқиқот гуруҳида махсус жисмоний сифатини кўрсаткичларини самарали ўсганлигини кўрсатиб берди.

Download 116,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish