Збекистон республикасининг


-модда. Сотувчининг жавобгарлиги ва мажбуриятни асл



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   507
436-модда. Сотувчининг жавобгарлиги ва мажбуриятни асл 
ҳолида бажариш
Сотувчи чакана олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятини 
бажармаган тақдирда зарарни қоплаш ва неустойка тўлаш сотувчини 
мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди.
Шарҳланаётган моддада чакана олди-сотди шартномаси бўйича сотувчининг 
жавобгарлиги ва унинг мажбуриятни асл ҳолида бажариши масалалари 


81
махсус тартибга солинган. Шунингдек сотувчи ҳатто зарарни қоплаган ва 
неустойка тўлаган ҳолда ҳам мажбуриятни асл ҳолида бажариши лозимлиги 
назарда тутилган. Бу мажбурият чакана олди-сотди шарт номасининг умумий 
мазмунидан келиб чиқади, яъни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган 
сотувчи сотиб олувчига шахсий мақсадларда, рўзғорда ёки тадбиркорлик 
фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиладиган 
товарни топшириш мажбуриятини олади.
3-§. МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ
437-модда. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси
Маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик 
фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи 
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган 
ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик 
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, 
рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан 
боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, 
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш 
мажбуриятини олади.
1. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси — тадбиркорлик фаолиятида 
айниқса кенг қўлланиладиган шартномалардан бири. Шартномаларнинг 
ФКда қабул қилинган таснифига кўра бу шартноманинг мустақил тури 
эмас, балки олди-сотди шартномасининг бир тури. Олди-сотди шартномаси 
каби, у ҳам мулк ҳуқуқини (бошқа хил ашёвий ҳуқуқни) сотувчидан 
(маҳсулот етказиб берувчидан) сотиб олувчига ўтказишни назарда тутади. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида ҳам, ундан ташқарида ҳам 
товар айланмасининг каттагина қисми айни шу шартнома воситасида 
амалга оширилади.
Шарҳланаётган моддада маҳсулот етказиб бериш шартномасини бошқа 
турдаги олди-сотди шартномаларидан ажратиш имкониятини берувчи 
асосий белгилар (ўзига хос жиҳатлар) айтиб ўтилган. Уларга маҳсулот 
етказиб берувчининг ҳуқуқий мақоми ва товарни эгаллаш (харид қилиш) 
мақсади киради.


82
Маҳсулот етказиб бериш шартномасида сотувчи (маҳсулот етказиб 
берувчи) сифатида тадбиркор амал қилади. У тижорат ташкилоти ёки 
фуқаро — якка тадбиркор бўлиши мумкин (Ўз. Р ФКнинг 2-моддасига 
қаранг).
Маҳсулот етказиб берувчи ё ўзи ишлаб чиқараётган товарларни, ё ўзи 
сотиш учун харид қилган товарларни сотади.
Маҳсулот етказиб беришни ҳуқуқий тартибга солиш муҳим хусусиятларга 
эга. Бу хусусиятларнинг аксарияти маҳсулот етказиб беришни олди-сотди 
шартномалари орасидан ажратиш имконини берувчи алоҳида белгилар 
билан боғлиқ. Бу хусусиятлар ёки белгилар хўжалик судларига тарафларнинг 
муносабатларини тегишли тарзда тавсифлаш ва шартноманинг номидан, 
унинг тарафлари қандай аталишидан ёки товарни топшириш усулининг 
ҳужжат матнидаги ифодасидан қатъи назар маҳсулот етказиб бериш 
шартномаси ҳақидаги нормаларни қўллаш имконини беради.
2. Маҳсулот етказиб бериш шартномасининг ўзига хос жиҳатларидан 
бири шундаки, мазкур шартнома учун субъектларнинг махсус таркиби 
назарда тутилган. Маҳсулот етказиб берувчи сифатида ҳар доим тад-
биркор бўлган шахс амал қилиши лозим, яъни бу ё тижоратчи юридик 
шахс, ё ўзининг уставда белгиланган мақсадларига эришиш учун тад-
биркорлик фаолиятини амалга ошираётган тижоратчи бўлмаган юри-
дик шахс, ё фуқаро-тадбиркор, ё юридик шахсларнинг шартномавий 
бирлашмалари (концернлар, консорциумлар ва ш.к.) бўлиши мумкин. 
Маҳсулот етказиб берувчи ё тегишли товарни ўзи ишлаб чиқариши, ё 
уни ўз контрагентларидан кейинчалик сотиш мақсадида харид қилиши 
мумкин. Аммо сотувчи чакана савдога маҳсулот етказиб бериш бўйича 
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, тарафларнинг 
муносабатлари чакана олди-сотди тўғрисидаги нормалар билан тартибга 
солинади.
Товарлар тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, 
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда 
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш 
учун топширилади, бу эса сотиб олувчи тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланиши лозимлигини англатади. Бунда шахсий фойдаланиш билан 
боғлиқ бўлмаган мақсадлар деганда, шу жумладан, сотиб олувчининг 
ташкилот ёки фуқаро-тадбиркор сифатида ўз фаолиятини таъминлаш 


83
учун товарлар (ташкилий техника, офис жиҳозлари, транспорт воситалари, 
таъмирлаш ишлари учун ашёлар ва ш.к.) сотиб олишини тушуниш лозим.
3. Маҳсулот етказиб бериш шартномасида етказиб бериш объекти 
ҳам ўзига хос жиҳатлар билан тавсифланади. Кенг маънода моддий 
объект, истеъмол қийматига эга бўлган ва бозорда сотиш учун ишлаб 
чиқарилган меҳнат маҳсули сифатида тушуниладиган товар етказиб бериш 
объекти ҳисобланади. Етказиб бериш объектлари сифатида кўпинча бир 
турдаги товарларнинг туркумлари, улгуржи туркумлар ва шу кабилар 
амал қилади. Ўз-ўзидан равшанки, айни бир товар ҳам маҳсулот етказиб 
бериш шартномасининг, ҳам олди-сотди шартномасининг объекти бўлиши 
мумкин. Аммо ҳар қандай ашё олди-сотди объекти бўлиши мумкин, 
маҳсулот етказиб беришда эса у тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш 
учун яроқли бўлиши лозим.
4. Маҳсулот етказиб бериш шартномасининг ўзига хос жиҳати сифатида 
тарафлар ўзаро муносабатларининг давомлилигини ҳам кўрсатиш мумкин. 
Бундай муносабатлар товарни топшириш бир марталик ҳаракат билан 
эмас, балки муайян давр, масалан, бир йил мобайнида, босқичма-босқич, 
шартномада айтиб қўйилган туркумлар билан амалга оширилган ҳолларда 
юзага келади. Босқичма-босқичлик товарни ишлаб чиқариш технологияси 
ёки ундан сотиб олувчининг тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш 
эҳтиёжлари билан белгиланиши мумкин.
5. Топширилаётган товар миқдори шартноманинг муҳим шарти 
ҳисобланмайди. Топширилиши лозим бўлган товарнинг миқдори 
тўғрисидаги шарт шартномада уни белгилаш тартибини ўрнатиш йўли 
билан келишилиши мумкин.
6. Маҳсулот етказиб бериш шартномасига баъзан хизматлар кўрсатиш 
ёки ишлар бажариш тўғрисидаги шартлар киритилади. Масалан, ишлаб 
чиқарувчи фирма дўкони билан тузаётган шартномада, товарни етказиб бериш 
тўғрисидаги шартлар билан қаторда, товарга бўлган талабни шакллантириш 
ва ўрганиш тўғрисидаги шартлар ҳам белгиланади ёки мураккаб ускунани 
етказиб бериш шартномасига шефмонтаж тўғрисидаги шартлар киритилади. 
Бундай шартнома аралаш деб ҳисобланиши ва Ўз. Р ФК 354-моддасининг 
тўртинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг муносабатларига ҳам маҳсулот 
етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги нормалар, ҳам хизматлар кўрсатиш 
тўғрисидаги нормалар қўлланиши лозим.


84

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish