Збекистон республикасининг


-модда. Мол-мулкни ишончли бошқариш субъектлари



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet476/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   472   473   474   475   476   477   478   479   ...   507
852-модда. Мол-мулкни ишончли бошқариш субъектлари
Қуйидагилар мол-мулкни ишончли бошқариш муассислари 
бўладилар:
мол-мулкнинг эгаси;
ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш 
ҳуқуқига эга бўлган шахс;
ваколатли давлат органи давлат мулки бўлган мол-мулкка нис
-
батан;
мол-мулкка хўжалик юритуви ҳуқуқи асосида эгалик қиладиган 
корхона — мулкдорнинг рухсати билан;
қонунда назарда тутилган ҳолларда — нотариус, васийлик ва 
ҳомийлик органи, суд ёки бошқа ваколатли орган.
Қуйидагилар ишончли бошқарувчи бўлишлари мумкин:
фуқаро;
юридик шахс.
Мол-мулк давлат органига ишончли бошқарувга берилиши мум
-
кин эмас.
Ишончли бошқарувчи фақат ўз розилиги билангина тайинла
-
ниши мумкин.
Ишончли бошқарувчидан ташқари ҳар қандай шахс фойда олувчи 
бўлиши мумкин.
Мол-мулкни ишончли бошқариш бўйича ҳуқуқий муносабатларда 
уч субъект иштирок этади: бошқариш таъсисчиси (таъсисчи), ишончли 
бошқарувчи (бошқарувчи) ва фойда олувчи (учинчи шахс). Шу билан 
бирга, шарт нома тарафлари ёки контрагентлари фақатгина бошқарув 
таъсисчиси ва ишончли бошқарувчи ҳисобланади.


864
Бошқариш таъсисчиси деб мол-мулкни берувчи, ишончли бошқарувчи 
деб эса уни қабул қилувчига айтилади.
Бошқарув таъсисчисининг кўрсатмасига кўра, кимнинг манфаатлари 
учун ишончли бошқариш амалга оширилаётган шахс фойда олувчи деб 
аталади.
Эътиборга олиш лозимки, умумий қоидаларга кўра фақат мулк эга-
сигина бошқарув таъсисчиси бўлиши мумкин.
1. Бошқарув таъсисчиси: мулк эгаси; ер участкасини умрбод мерос 
қилиб олган шахс; давлат мулки ҳисобланган мулкка ваколатли бўлган 
орган; мулк эгаси рухсати билан-хўжалик юритиш ҳуқуқига эга бўлган 
корхона; қонунда назарда тутилган ҳолларда, нотариус, ҳомийлик ва 
васийлик органи, суд ёки бошқа ваколатли орган.
2. Ишончли бошқаришда бошқарувчи, мулкни бошқаришни амалга 
оширади. Таъсисчидан фарқли равишда, ишончли бошқарувчи сифатида 
фақат тижорат субъектлари бўлиши мумкин-тижорат ташкилотлари ва якка 
тадбиркорлар. Бу мол-мулкни ишончли бошқаришга бериш моҳиятини: 
мулк эгасининг мулкни профессионаллар, юқорида кўрсатилган тад-
биркорлик субъектлари қўлига бериш истагини таъминлайди. Лекин, бу 
ерда ҳам маълум истиснолар мавжуд. Биринчидан, мол-мулкни ишон-
чли бошқаришни амалга ошириш имкониятини назарда тутувчи махсус 
ҳуқуқ лаёқатига эга бўлмаган, унитар корхонага ўхшаган, тижорат таш-
килотлари ишончли бошқарувчи бўла олмайди. Ундан ташқари, унитар 
корхонани ишончли бошқарувчи ролини ўйнашига бўлган таъқиқ дав-
лат мулкини «ишончли бошқарув»даги унитар корхонанинг бирон-бир 
мансабдор шахсига махфий тарзда бериб юборишни олдини олишга 
имкон беради. Иккинчидан, шарт номанинг бу тарафини тавсифлашда 
шунингдек, ижро ишончли бошқарувини ажратиб кўрсатиш зарур. Уни 
амалга оширишда ишончли бошқарувчи сифатида нафақат тижоратчи 
фуқаролар ва якка тадбиркорлар, балки, тижоратчи бўлмаган фуқаролар 
ва нотижорат ташкилотлари(масалан, фонд), идорларни истисно этган 
ҳолда, иштирок этиши мумкин. Муҳим жиҳати, бу ишончли бошқарув 
мол-мулк эгасининг мулкини кўпайтириш учун эмас, балки уни сақлаш 
ёки тақсимлаш, яъни нотижорат мақсадларида таъсис этилади. Ушбу 
ҳолатларда бошқарувчининг қанчалик профессионаллиги эмас, бошқарув 
таъсисчисининг унга бўлган синалган ишончи муҳимдир.


865
Ишончли бошқарувчи фуқаро ва (ёки) юридик шахс бўлиши мумкин.
Мол-мулк давлат органина ишончли бошқарувга берилмайди.
Ишончли бошқарувчини тайинлаш фақат унинг розилиги билан амалга 
оширилади.
3. Ишончли бошқариш бўйича ҳуқуқий муносабатларда даромад 
олувчи алоҳида мақомга эга. Юқорида айтиб ўтилганидек, даромад олувчи 
мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номаларида тараф ҳисобланмайди — 
унинг мақоми мажбуриятда учинчи шахс мақомига мосдир.
Даромад олувчи мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номасида 
кимнинг фойдаси ва манфаатларига ишончли бошқариш амалга ошири-
лаётган шахс ҳисобланади. Қонун чиқарувчи даромад олувчи шахсига 
қандайдир алоҳида талаблар қўймайди. Улар ҳар қандай шахс: ҳам якка 
тадбиркорлар, ҳам тадбиркор бўлмаган фуқаролар; тижорат ва нотижорат 
ташкилотлари ва бошқ. бўлиши мумкин. ягона истисно шуки, ишончли 
бошқарувчининг ўзи ўзи ишончли бошқарувчи ҳисобланган шарт номада 
ҳар қандай шароитда ҳам даромад олувчи бўла олмайди — бу ҳолатда 
мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номаси ўзининг бутун моҳиятини 
йўқотади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   472   473   474   475   476   477   478   479   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish