480
эгаллаш ва фойдаланишга бериши мумкин
.
Агарда пудрат шарт номаси
хусусиятига кўра буюртмачига тегишли бўлган ашёни қайта ишлаш талаб
қилинса, унда буюртмачи буюмни пудратчига эгаликка беради. Шундан
келиб чиқиб айтиш жоизки, буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги муносабат-
ларни бошланишининг пайдо бўлишини ФК 641-моддаси билан тартибга
солишни қонунчилик боғлайдиган юридик факт, буюртмачи ишни бажа-
риш учун зарур мол-мулкни пудратчига ўтказилиши ҳисобланади. Бундай
муносабатларга ФКнинг 51-бобида белгиланган, пудратнинг моҳиятига
зид бўлмаган сақлаш ҳақидаги қоидалар қўлланилиши мумкин.
Пудратнинг бир нечта турларини бажариш билан боғлиқ ҳолда, айниқса
курилишда, эгалик қилиш учун, яъни, пудратчининг фактик эгалигига
буюртмачининг кўплаб мулкий бойликлари берилади. Шарҳланаётган
моддада кўрсатилган мол-мулкдан ташқари, пудратчинин эгалигида яна
буртмачи томонидан тақдим қилинган қурилиш бинолари, транспорт
воситалари, маданий-маиший инвентарлар ва бошқалар мол-мулклар
бўлиши мумкин.
Шуни таъкидлаш жоизки, пудратчи Ўзбекистон Республикаси ФК
333-моддасида назарда тутилган асослар бўйича пудратчи унинг эга-
лигида бўлган буюртмачининг мол-мулкига зарар етказиланлиги ёки
йўқотилганлиги учун жавобгар ҳисобланади. Буюртмачидан қабул қилиб
олинган мол-мулкка зарар етказиланлиги ёки йўқотилганлиги учун,
буюртмачига мол-мулкни қайтиб олишда шарт номага ёки шаклланган
муомала одатларига биноан мажбурият юклатилгандан сўнг, пудратчи
фақат у томонидан қасддан ёки қўпол эҳтиётсизлиги туфайли етказилган
зарар учун жавобгар бўлади.
Пудратчи буюртмачинининг қайд этилган мол-мулкини, унинг ҳуқуқий
асоси қандай бўлишидан (пудрат шарт номаси, ижара ва ҳ.к.), ҳатто лозим
даражадаги ҳуқуқий асосларда расмийлаштириш бўлмаганлигидан қатъий
назар, сақланиши учун жавобгар бўлади. Бунда ушбу мол-мулкнинг
пудратччида фактик равишда бўлишининг ўзи етарли ҳисобланади. Унинг
жавобгарлиги умумий асосларга кўра нафақат шарт номавий, балки деликт
жавобгарлик тусига эга бўлиши мумкин.
Хусусан, 641-моддага мувофиқ
пудратчининг жавобгарлигини
баҳолашда, шарт номада, айниқса объектни қайта таъмирлаш устида иш
олиб бориш, қурилиш майдонининг ва у ерда жойлашган мулкни ҳимоя
482
ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг
келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка)
миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камай-
тиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: