Збекистон республикасининг


-модда. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   507
533-модда. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни 
бошқа шахсга бериш шарт номасини ўзгартириш ёки бекор қилиш
Агар уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани олувчи умрбод 
таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш 
шарт номаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса ёки тегишли 
даражада бажармаса, бошқа шахсга берувчи таъминотни вақти-вақти 
билан ҳақ тарзида тўлаб туришга алмаштиришни ёки шарт номани 
бекор қилишни талаб қилиши мумкин.
Агар олувчининг моддий аҳволи ўзига боғлиқ бўлмаган сабаб-
ларга кўра бошқа шахсга берувчига шартлашилган таъминотни 
бера олмайдиган даражада ўзгарса ёки бошқа шахсга берувчи меҳнат 
қобилиятини тикласа, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой 
(квартира)ни бошқа шахсга бериш шарт номаси олувчининг талабига 
кўра бекор қилиниши мумкин.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа 
шахсга бериш шарт номаси ушбу модданинг биринчи ва иккинчи 
қисмларида назарда тутилган асослар бўйича бекор қилинган 
тақдирда уй (уйнинг бир қисми), квартира бошқа шахсга берувчига 
қайтарилиши лозим.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа 
шахс га бериш шарт номаси бошқа шахсга берувчининг талабига кўра 
бекор қилинган тақдирда олувчи шарт нома амалда бўлган вақтда 


258
бошқа шахсга берувчини таъминлаш ва уйни (уйнинг бир қисмини), 
квартирани сақлаб туришга қилган харажатларини қоплашни талаб 
қилишга ҳақли.
1. Умумий қоидага кўра, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой 
(уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасини 
ўзгартириш ва бекор қилиш тарафлар келишувига мувофиқ амалга ошири-
лади (ФК 382-модда). Тарафлар бундай келишувга эриша олмасалар, шарт-
нома тарафлардан бирининг талабига кўра суд тартибида ўзгартирилиши 
ёки бекор қилиниши мумкин. Бунда қонун тарафларга шарт номани 
ўзгартириш ёки бекор қилишни талаб қилиш билан боғлиқ тенг имко-
ниятларни беради. Ушбу ҳолат умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой 
(уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасининг 
моҳиятидан келиб чиқади ва унинг асосий мақсади меҳнатга лаёқатсиз 
шахсни умрбод таъминлаш ҳисобланади.
Уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани олувчи томонидан шарт нома 
бўйича ўз мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажар-
маслик ҳолларида уй-жойни бошқа шахсга берувчида иккита имконият 
пайдо бўлади ва улардан бирини у ўз хоҳишига кўра танлайди. Жумладан, 
у натура ҳолида бериладиган таъминотни пул билан ҳақ тўлашга алмаш-
тиришни талаб қилиши мумкин. Қонун шарт нома бўйича бериладиган 
моддий таъминотнинг бир ойлик миқдорини кўрсатишни белгиласада, 
даврий тўловларни тўлаш билан боғлиқ аниқ муддатларни белгиламайди. 
Ҳар қандай ҳолатда ҳам даврий тўловлар умрбод тўланиши лозим бўлади. 
Уй-жойни бошқа шахсга берувчининг яна бир имконияти бу таъминотни 
вақти-вақти билан ҳақ тўлаш тарзида тўлаб туришга алмаштириш ўрнига 
шарт номани бекор қилишни талаб қилишидир.
Қонун умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), 
квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасини бекор қилишни нафақат 
уй-жойни олувчининг шарт нома бўйича мажбуриятларни бажармас-
лиги ёки лозим даражада бажармаганлик учун уй-жойни бошқа шахс га 
берувчининг талабига кўра балки, бошқа ҳолатларда ҳам шарт нома 
бекор қилишни назарда тутади. Ушбу хулоса шарҳланаётган модданинг 
4-қисми мазмунидан келиб чиқади.
2. Уй жойни бошқа шахсга берувчидан фарқли равишда уй-жойни 
олувчи умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), 


259
квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасини ўзгартиришни талаб қила 
олмайди. У фақат шарт номани бекор қилишни талаб қилиши мумкин. 
Бунда қонун суд томонидан уй-жойни олувчининг талабига кўра шарт-
нома бекор қилиниши учун иккита асосни белгилайди. Биринчи асос 
уй-жойни олувчининг моддий аҳволининг ёмонлашуви, иккинчи асос 
эса, уй-жойни берувчининг меҳнат қобилиятининг тиклаши ҳисобланади.
Уй-жойни олувчининг моддий аҳволини ёмонлашуви натижасида у 
шарт нома бўйича уй-жойни берувчига етарлича моддий таъминот бера 
олмай қолади. Бундай тарзда уй-жойни олувчининг моддий аҳволининг 
ёмонлашуви унга боғлиқ бўлмаган сабаблар натижасида вужудга келади. 
Шу сабабли агар кўрсатилган ҳолатларни уй-жойни олувчи ушбу ҳолатлар 
вужудга келгандан сўнг оқилоналик ва эҳтиёткорлик билан бартараф эта 
олиши мумкин эди деб ҳисобланса суд томонидан шарт номани бекор 
қилиш рад этилиши мумкин ва у шарт нома бўйича зиммасига олган 
мажбуриятлардан озод бўлмайди.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), кварти-
рани бошқа шахсга бериш шарт номаси бўйича уй-жойни берувчи сифатида 
ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз фуқаро бўлганлиги боис, 
унинг кейинчалик соғлиғини тиклаши уй-жойни олувчига шарт номани 
бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Ушбу ҳолатда уй-жойни 
берувчининг соғлиғини тиклаши унинг ўзгаларнинг ёрдамига муҳтож 
бўлмаслигини англатади.
3. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квар-
тирани бошқа шахсга бериш шартномасининг бекор қилиниши оқибати 
шарт номани бекор қилиш асосларига боғлиқ бўлади.
Агар шарт номани бекор қилишга уй-жойни олувчининг шартномани 
бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги асос бўлса, ёки олув-
чининг моддий аҳволи ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бошқа 
шахсга берувчига шартлашилган таъминотни бера олмайдиган дара-
жада ўзгариши натижасида шарт нома бекор қилинса, у ҳолда уй-жойни 
берувчига уй-жой қайтарилиши лозим. Бунда уй-жойни олувчи таъми-
нот олувчини таъминлаш учун қилган харажатлар қопланишини талаб 
қилишга ҳақли бўлмайди.
Уй жойни берувчининг талабига кўра, уй-жойни олувчи томонидан 
мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик билан 


260
боғлиқ бўлмаган ҳолларда шартноманинг бекор қилиниши натижасида 
муайян ҳуқуқий оқибатлар вужудга келади. Ушбу ҳолат ФК 9, 14 ва 
385-моддалари қоидаларидан ҳамда умрбод таъминлаш шарти билан 
уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт-
номаси моҳиятидан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда олувчи шарт нома амал 
қилган даврда уй-жойни берувчининг таъминоти ва уй-жой учун қилган 
ҳаражатларини қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish