146
кўп бўлган миқдорни қабул қилишни рад этиш ҳуқуқига эга эмас, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи эса, шартномада кўрсатилгандан
кам бўлмаган миқдордаги маҳсулотни топшириш ҳуқуқига эга. Бундай
тарзда миқдорнинг келишиб олиниши ФК 398-моддасида белгиланган
тегишли ўлчов бирликларида ёки пулда назарда тутилиши ҳақидаги
қоидага зид келмайди.
6. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш, қайта
ишлаш
ва харид қилиш юзасидан шартномалар тузиш ва ижро қилиш билан
боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси-
нинг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-Қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш
ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш,
бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш
тартиби тўғрисида»ги Низоми билан ҳам тартибга солинади.
Низомда нарх ҳамда тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоб масаласига ҳам
эътибор қаратилган бўлиб, унга асосан, маҳсулотни ташиш ва тушириш
бўйича барча харажатлар тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари
зиммасида бўлади. Маҳсулот хўжалик транспортида етказиб берилса,
тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликка маҳсулотни
ташиш харажатларини ҳақиқий вазни (идишни ҳам қўшиб) бўйича
қоплайди.
Маҳсулотни ташиш харажатлари йўлнинг бутун масофаси учун
қопланади. Контрактация шартномалари бўйича харажатлар маҳсулот
етиштирувчидан жўнатилган жойдан бошлаб (саралаш пункти, бри-
гада, бўлим, чорвачилик фермаси, яйлов, марказий омбор, хўжаликнинг
марказий қўрғони ва ҳоказолар), шартномада назарда тутилган қабул
қилиш пунктигача қопланади. Моддий-техника ресурслари етказиб бериш
шартномалари бўйича харажатлар маҳсулотни қабул қилиш пунктидан
шартномада назарда тутилган етказиб бериш жойигача қопланади.
Етиштирувчиларнинг транспортда ташиш ва тушириш харажатлари
қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалар ва тарифлар бўйича
ёхуд томонларнинг келишувига кўра белгиланади. Тайёрлов ташкило-
тининг қўшимча талабларига риоя қилган ҳолда маҳсулот жўнатиш
билан боғлиқ шартномада белгиланмаган харажатлар тегишли равишда
тайёрловчи ҳисобига тўланади.
147
Тайёрлов ташкилоти томонидан стандарт талабларига мувофиқ
бўлмаган, шунингдек қонунга мувофиқ қўйиладиган
талабларга
(кондицияга) мувофиқ бўлмаган маҳсулот қабул қилинган тақдирда
қўшимча равишда сортларга ажратиш тайёрловчи томонидан бажарилади,
ишларни бажариш бўйича харажатлар эса қўшимча битим бўйича
қопланади. Хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари
ўртасидаги олдиндан ҳақ тўлаш ва якуний ҳисоб-китоблар шартномада
ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шаклда ва муддатларда
амалга оширилиши белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: