133
Давлат контракти давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб
бериш тўғрисидаги буюртмани жойлаштириш танлови натижалари
бўйича тузиладиган ҳолларда давлат контракти танлов ўтказилган
санадан бошлаб ўттиз кун ичида тузилиши лозим.
Агар давлат контрактини тузиши мажбурий бўлган тараф
уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф бошқа тарафни давлат
контрактини тузишга мажбур қилиш тўғрисидаги талаб билан судга
мурожаат қилишга ҳақли.
1. Шарҳланаётган модда давлат
контрактини тузиш тартибини
белгилайди. Унда контракт тузиш жараёнида шартнома лойиҳасини давлат
буюртмачиси ёки маҳсулот етказиб берувчи томонидан юбориш тартиби ва
муддати, иккинчи тарафнинг контрактни имзолаганидан сўнг қайтариши,
келишмовчиликларни келишиб олиши ва келишилмаган шартларни суд
томонидан кўриб чиқиш учун мурожаат қилиши ҳақида қоида белгиланган.
ФК 377-моддасида тарафлардан бири учун шартнома тузиш мажбурий
бўлган ҳолларда шартнома тузиш тартибини белгилаган бўлса ҳам, ушбу
тартиб бир ёки иккала тарафнинг ҳам давлат контрактини тузиш мажбурияти
мавжудлиги ёки мавжуд бўлмаслигидан қатъий назар қўлланилади. Шуни
назарда тутиш керакки, маҳсулот етказиб берувчи давлат контрактини ижро
қилишга учинчи шахсларни ҳам жалб этиши мумкин.
2. Очиқ танлов ўтказиш афзал жиҳатларга эга ҳисобланади. Танловни
ўтказиш баённомасида танлов ташкилотчисининг танлов турини танла-
ганлиги ҳақидаги қарори ифодаланган асос мавжуд бўлиши керак.
Агар давлат контрактида сотиб олувчи (сотиб олувчиларга) маҳсулот
етказиб бериш назарда тутилган бўлса, бундай маҳсулот етказиб бериш
маҳсулот етказиб берувчи ва сотиб олувчи (сотиб олувчилар) ўртасида
тузиладиган ва буюртмачи томонидан белгиланадиган давлат эҳтиёжлари
учун маҳсулот етказиб бериш шартномаси асосида амалга оширилади.
Мазкур шартнома давлат контракти билан қамраб олинмайди, бироқ
давлат контракти асосида тузилади.
3. Шарҳланаётган модданинг 3 қисми келишмовчиликлар билан давлат
контрактини олган тараф зиммасига уни мувофиқлаштириш билан боғлиқ
фаол ҳаракатларни амалга оширишни, шунингдек белгиланган тартибда
давлат контрактини тузишга розилиги ҳақидаги келишмовчиликлар
баённомасини тузган тарафни ёки тақдим қилинган келишмовчиликларни
134
рад этиш ҳақида огоҳлантириш мажбуриятини юклайди. Мазкур талабнинг
бузилиши ФК 439-моддаси 2-қисмида назарда тутилган оқибатларни
келтириб чиқаради.
4. Давлат буюртмачиси шартнома тузишга мажбур қилиш бўйича
судга мурожаат қилишдан ташқари маҳсулот етказиб берувчиларни
жалб қилишнинг бошқа, жумладан давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот
етказиб беришни рағбатлантириш чораларини ҳам кўриши мумкин.
Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб берувчиларни иқтисодий
рағбатлантириш мақсадида уларга фойдадан солиқ тўлаш бўйича
имтиёзлар, мақсадли дотациялар ва субсидиялар, имтиёзли шартларда
кредитлар тақдим қилиниши мумкин. Иқтисодий ва бошқа имтиёзлар
бериш тартиби амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Ўзбекистон
Республикасининг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлаш
учун маҳсулот етказиб берувчиларни иқтисодий рағбатлантириш мақсадида
моддий техник заҳиралар турини ишлаб чиқарувчи корхоналар учун
ушбу заҳираларни давлат буюртмачиси ва маҳсулот етказиб берувчига
мажбуран сотилиши бўйича махсус квоталар (давлат томонидан бронлаш)
белгиланиши ҳам мумкин. Давлат томонидан бронланадиган моддий
техник заҳиралар ҳажми ва рўйхатини белгилаш тартиби Ўзбекистон
Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: