112
Ўзига етказиб берилган товарларни чаканалаб сотадиган сотиб
олувчи (олувчи), агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, истеъмолчи томонидан қайтарилган
тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни оқилона муддат ичида
алмаштиришни талаб қилишга ҳақли.
1. Етказиб берилаётган маҳсулот сифат жиҳатидан стандартларга,
техник шартларга, маҳсулот сифатига қўйиладиган талабларни белгиловчи
бошқа ҳужжатларга, намуналарга (андозаларга) мувофиқ бўлиши лозим.
Шартномада маҳсулот сифатига нисбатан стандартлар, техник шартлар,
бошқа ҳужжатлар, намуналар (андозалар)дагига қараганда юксакроқ
талаблар назарда тутилиши мумкин. Стандартлар, техник шартлар ва
бошқа ҳужжатларнинг рақамлари ва индекслари шартномада кўрсатилади.
Ишлаб чиқарувчи (маҳсулот етказиб берувчи) етказиб берилаётган
маҳсулот сифатини сифат ҳақидаги тегишли ҳужжат билан тасдиқлайди.
2. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми маҳсулот етказиб берувчи
етказиб берилган товарларни тегишли даражада сифатли товарлар билан
дарҳол ва сотиб олувчининг розилигисиз алмаштирган ҳол Ўз. Р ФКнинг
408-моддасида назарда тутилган тегишли даражада сифатли бўлмаган
товарларни сотиб олувчига топшириш оқибатлари қўлланишини истисно
этади. «Дарҳол» сўзи муайян ҳолдаги шароитларда мумкин бўлган қисқа
муддат ичида алмаштириш сифатида тушунилиши лозим. Бу муддат
Ўз. Р ФКнинг 416-моддасига мувофиқ юборилган товарнинг камчиликлари
тўғрисидаги билдириш (хабарнома) олинган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
3. Стандартлар ва техник шартларда маҳсулотга кафолат муддатлари
белгиланади. Агар стандартлар ёки техник шартларда кафолат муддатлари
белгиланган бўлмаса, улар шартномада назарда тутилиши мумкин. Тарафлар
шартномада стандартлар ёки техник шартларда назарда тутилганидан
узоқроқ кафолат муддатларини белгилашлари мумкин.
Ишлаб чиқарувчи (маҳсулот етказиб берувчи) бутун маҳсулот, шу
жумладан таркибий қисмлар ва бутловчи ашёлар сифатини кафолатлайди.
Таркибий қисмлар ва бутловчи ашёларнинг кафолат муддати асосий
маҳсулотнинг кафолат муддати билан тенг бўлади.
Ишлаб чиқарувчи (маҳсулот етказиб берувчи) маҳсулотда кафолат
муддати мобайнида аниқланган нуқсонларни ўз ҳисобидан бартараф
этиши ёки, нуқсонлар сотиб олувчи (олувчи) маҳсулотдан
фойдаланиш
114
5. Агар сотиб олувчи (олувчи) сифат жиҳатидан стандартлар, техник
шартлар, бошқа ҳужжатлар, намуналар (андозалар) ёки шартнома шартларига
мувофиқ бўлмаган маҳсулотни қабул қилишдан бош тортган бўлса, ишлаб
чиқарувчи (маҳсулот етказиб берувчи) ушбу маҳсулотни сотиб олувчининг
(олувчининг) маҳсулотни қабул қилишдан бош тортиш ҳақидаги хабари
олинган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддат ичида, тез бузиладиган маҳсулотни
эса — 24 соат мобайнида тасарруф қилиши шарт. Агар ишлаб чиқарувчи
(маҳсулот етказиб берувчи) маҳсулотни кўрсатилган муддатларда тасарруф
қилмаса, сотиб олувчи (сотувчи) уни шу жойда реализация қилиш ёки ишлаб
чиқарувчига (маҳсулот етказиб берувчига) қайтаришга ҳақли. Тез бузиладиган
маҳсулот барча ҳолларда шу жойда реализация қилиниши лозим.
6. Модданинг иккинчи қисмида сотувчи тегишли даражада сифатли
бўлмаган ҳар қандай товарни алмаштириб бериши шарт бўлган ҳолатлар
назарда тутилган. Бундай талабни, чаканалаб сотадиган сотиб олувчи,
унга истеъмолчи томонидан сотиб олинган товар қайтарилган тақдирда,
қўйиши мумкин. Бу норма
чакана олди-сотди шартномаси бўйича сотиб
олувчининг ҳуқуқларини кенгроқ ҳимоя қилишга қаратилган. Бу қоида
фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашга ва
тегишли даражада сифатли
бўлмаган ҳар қандай сотилган товарни сифатли товарга алмаштириш
талабини кафолатлашга қаратилган.
Шунингдек, етказиб берувчи, яъни товарни сотувчи, чаканалаб
сотадиган сотиб олувчининг тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни
алмаштириш тўғрисидаги талабини оқилона муддат ичида бажариши
керак. Сотувчи томонидан товарнинг алмаштирилиши, уни етказилган
зарарни қоплаш мажбуриятидан озод қилмайди.
7. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида ҳам, иккинчи қисмида
ҳам Ўз. Р ФКнинг 408 ва 435-моддаларида назарда тутилган тегишли
талабларни қўйиш ҳуқуқи шартнома тарафи бўлган сотиб олувчигагина
эмас, балки сотиб олувчининг кўрсатмасига биноан товар топширилган
учинчи шахс — олувчига ҳам берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: