Збекистон республикасининг


ўртасидаги фарқни тўлашни талаб қилишга ҳақли



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   507
ўртасидаги фарқни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
1. Сотувчи (ижрочи) сотиб олувчига тегишли сифатли товарни 
топшириши шарт. Товарнинг нуқсонлари аниқланган ҳолда, сотиб олувчи ўз 
ихтиёрига кўра бундай товарни тегишли сифатли товар билан алмаштиришни 
ёки харид баҳосини мутаносиб равишда камайтиришни талаб қилишга 
ҳақли. Сифати тегишли даражада бўлмаган товарни алмаштирганда ёки 
қайтарганда сотиб олувчи зиммасига қўшимча харажатлар юкланмайди. 
Тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни алмаштириш ёки қайтариш 
чоғида сотувчи товарнинг шартномада белгиланган баҳоси билан товарни 
алмаштириш пайтида мавжуд бўлган товарнинг баҳоси ўртасидаги фарқни 
тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас. Тегишли даражада сифатли бўлмаган 
товарни сифати тегишли даражада бўлган бошқа товарга алмаштириш 
тўғрисида, бу товарлар қиймати ўртасидаги фарқ тўғрисида низолашилган 
ҳолда, масала сотиб олувчи ёки сотувчининг аризасига биноан суд тартибида 
ҳал қилиниши мумкин.
2. Тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни худди шундай, бироқ 
ўлчами, андазаси, нави ва бошқа белгилари ўзгача бўлган тегишли даражада 
сифатли товарга алмаштиришнинг бошқача шартлари мустаҳкамланган. 
Тегишли даражада сифатли товарга алмаштириш чоғида алмаштирилаётган 
товарнинг алмаштириш пайтидаги баҳоси билан сифати тегишли даражада 
бўлмаган товар ўрнига берилаётган товарнинг баҳоси ўртасидаги фарқ 
тўланиши лозим. Агар сотиб олувчининг талаби сотувчи томонидан 
қондирилмаса, бу баҳолар суд товарни алмаштириш тўғрисида қарор 
чиқарган пайт бўйича аниқланади (ФК 435-моддасининг иккинчи қисми).
3. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда 
истеъмолчининг нуқсонли товарнинг харид нархини нуқсонга мутаносиб 
равишда камайтиришни ёки шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқи 


80
белгиланган (16-модда). Агар сотувчи (ишлаб чиқарувчи) истеъмолчининг 
товарни алмаштириб бериш ёки ундаги нуқсонларни бартараф этиш ҳақидаги 
талабларини бажармаган бўлса, истеъмолчи товарнинг харид нархини 
нуқсонга мутаносиб равишда камайтиришни ёки шартномани бекор қилиб, 
етказилган зиён ва маънавий зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур Қонуннинг 17-моддасида истеъмолчига нуқсонли товар сотилган 
тақдирда у билан ҳисоб-китоб қилиш назарда тутилган. Нуқсонли товар 
айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга алмаштириб берилган 
вақтда товарнинг нархи ўзгарган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. 
Нуқсонли товар бошқа маркали (моделли, артикулли) товарга алмаштириб 
берилаётганда, агар алмаштирилиши керак бўлган товар нархи унинг ўрнига 
берилаётган товар нархидан паст бўлса, истеъмолчи нархлардаги фарқни 
қўшимча равишда тўлаши лозим, алмаштирилиши керак бўлган товар 
нархи унинг ўрнига берилаётган товар нархидан юқори бўлса, истеъмолчига 
нархлардаги фарқ қайтарилади. Бундай ҳисоб-китоб чоғида алмаштирилиши 
керак бўлган товар нархи ошган тақдирда, унинг талаб қўйилган пайтдаги 
нархи, нархи пасайган тақдирда эса, харид қилинган пайтдаги нархи 
қўлланилади. Шартнома бекор қилинаётганда товар нархи ошган бўлса, 
истеъмолчи билан ҳисоб-китоб товарнинг тегишли талаб қўйилган пайтдаги 
қийматига қараб, нархи пасайган тақдирда эса, харид қилинган пайтдаги 
қийматига қараб амалга оширилади.
4. Сотувчига товарни қайтариб бериш чоғида сотиб олувчи чакана 
олди-сотди шартномасида белгиланган товарнинг баҳоси билан унинг 
талаби ихтиёрий суратда қондирилган вақтдаги, агар талаб ихтиёрий 
суратда қондирилмаган бўлса, суд қарор чиқарган пайтдаги тегишли 
товарнинг баҳоси ўртасидаги фарқни тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish