ошириши мумкин эмаслиги муносабати билан бошқарувни амалга
оширишдан бош тортганида;
бошқарув муассиси ишончли бошқарувчига шарт номада кели
-
шилган ҳақни тўлаган ҳолда ушбу модданинг тўртинчи бандида
кўрсатилганидан бошқа сабабларга кўра шарт номани бажаришдан
бош тортганида;
ишончли бошқарувчи ўзининг мажбуриятларини тегишли дара
-
жада бажармаган тақдирда шарт нома суднинг қарорига мувофиқ
бекор қилинганида;
қонунда ёки шарт номада назарда тутилган бошқа асосларга кўра.
Мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номаси бекор қилинганида
ишончли бошқаришда бўлган мол-мулк, агар шарт номада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, бошқарув муассисига топширилади.
Мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номаси тарафлардан бири
-
нинг ташаббуси билан бекор қилинганида иккинчи тараф, агар
шарт номада бошқача муддат белгиланган бўлмаса, камида уч ой
олдин бундан хабардор қилиб қўйилиши керак.
1. ФК 853-мoддaсининг 3-қисмидa ишoнчли бoшқaрув шaрнoмaсининг
aмaл қилиш муддaтлaри тўғрисидa тўxтaлиб ўтилган эди, унда мул-
кни ишончли бошқариш шарт номасининг муддатлари кўрсатилган
878
бўлиб-бу шaртнoмa 5 йилдaн oшмaйдигaн муддaтгa тузилиши белги-
ланган. Тoмoнлaрнинг биринининг шарт номани тўхтатиш тўғрисидаги
талаби бўлмаган тақдирда шарт нома муддати тугаши билан унинг амал
қилиши ўша шарт номада кўрсатилган муддат ва шартларда узайтирилган
ҳисобланади. Агар, у ёки бу томон шарт номанинг беш йиллик муддати
етарлича деб ҳисобласа, у шарт нома муддати тугаши муносабати билан
шарт номани тугатиш тўғрисида арзнома бериши лозим.
Давоми. Шартнома тарафларидан бири, шунингдек даромад олув-
чининг шарт номада бошқа иштирок эта олмаслигини аён қилувчи ҳар
қандай юридик факт шарт номани тугатиш учун асос бўлади. Бу даро-
мад олувчи ҳисобланган фуқарони вафоти, даромад оолувчи-юридик
шахс нинг тугатилиши(агар шарт номада бошқача назарда тутилмаган
бўлса); ишончли бошқарувчи бўлган фуқаронинг ўлими, уни муомалага
лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган, бедарак йўқолган деб топилиши;
якка тартибдаги тадбиркорнинг синиши (банкрот); ишончли бошқарувчи-
юридик шахс нинг тугатилиши, қарздорлигини тўлаш қобилиятига эга
эмас(банкрот) деб топилишидир.
Ундан ташқари, мазкур нормада шарт номани тугатишга олиб келувчи
шарт номани инкор этишнинг уч шакли кўрсатилган. Уларга: а) даромад
олувчининг шарт нома бўйича фойда олишдан бош тортиши, агар шарт-
номада бошқача назарда тутилмаган бўлса; б) ишончли бошқарувчи
ёки бошқарув таъсисчисининг ўз мажбуриятларини шахсан бажариш
имконсизлиги сабабли шарт номани бажаришни инкор этиши. Бунда у
бутун муддат учун ҳақ талаб қилишга ҳақли эмас. в) бошқарув таъсис-
чисининг шарт номани бажаришда ишончли бошқарувчининг шахсан
имконсизлигидан бошқа сабабларга кўра инкор этиши. Ушбу ҳолатда
бошқарувчи бекор қилишда ўзига тўланиши келишилган бутун суммани
талаб қилишга ҳақли.
Шунингдек, ушбу нормада ишончли бошқариш шарт номаси ишончли
бошқарувчи ўз мажбуриятларини номуносиб бажариши оқибатида суд
қарори билан ҳам тугатилиши мумкинлиги ҳам бирктирилган.
Ишончли бошқариш шарт номаси қонунда ёки шарт номада кўзда
тутилган бошқа асосларга кўра ҳам бекор бўлиши мумкин. Ишончли
бошқаришда турган мулкка эгалик ҳуқуқининг ўтиши ҳам ушбу мулкка
нисбатан ишончли бошқаришнинг бекор бўлишига олиб келади. Агар
879
ишончли бошқаришга кирган мулк қимматликлари тамом бўлмаса,
ишонч ли бошқарувнинг ўзи тугамайди, фақат баъзи объектлар унинг тар-
кибидан чиқиб кетади. Агар ушбу қимматликлар ишончли бошқаришдаги
бутун мулкни ташкил этса, ишончли бошқарув батамом тугатилади.
2. Агар шарт номада бошқача кўрсатилмаган бўлса, ишончли бошқариш
шарт номасининг тугаши билан ишончли бошқарувдаги мулк бошқарув
таъсисчисига берилади.
3. Ишончли бошқариш шарт номасининг бир тарафи инкор этганда,
бошқа тараф шарт нома тугашидан кмида уч ой олдин хабардор қилиниши
лозим, лекин шарт номада бошқача назарда тутилиши ҳам мумкин. Ушбу
қоида даромад олувчининг инкор этишига тааллуқли эмас.
Шу тариқа, ишончли бошқарув бўйича муносабатларнинг тугатили-
шига барча асосларни шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин.
Улардан бири томонлардан бирининг инкор этиши оқибатида тугатилади.
Ушбу инкорлар ўзининг маълум ўзига хос хусусиятларига эга, унинг устига
улар шарт номани бажаришдан бош тортиш бўйича умумий талабларга
мувофиқ келади. Бошқа гуруҳ асослар шарт номадаги ҳеч бўлмаганда
бир тарафнинг иштирокини имконсиз қилувчи юридик фактлар (ҳодиса
ёки ҳаракатлар) ташкил этади.
880
Do'stlaringiz bilan baham: |