862
бекор қилинганидан ҳамда у қонунда назарда тутилган бошқа асос
-
ларга кўра мулкдорнинг ихтиёрига ўтганидан кейингина ишончли
бошқарувга топширилиши мумкин.
1.
Объект-бу шундай мол-мулкки, ҳуқуқ
суюъектлари унинг устида
ҳуқуқий муносабатга киришадилар, ўзларининг субъектив ҳуқуқ ва маж-
буриятларини амалга оширадилар. Мол-мулкни ишончли бошқариш шарт-
номасининг предмети бўлиб бошқариш таъсисчисининг мол-мулкни ишон-
чли бошқаришга бериш бўйича ҳаракатлари; ишончли бошқарувчининг
ушбу мулкка нисбатан даромад олувчининг манфаатларидан келиб чиққан
ҳолда ҳар қандай юридик ва фактик ҳаракатларни амалга ошириши
ҳисобланади. ФК 81-моддасида фуқаролик ҳуқуқи объектларига ашёлар,
шу жумладан пул ва қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар, мол-мулк, шу
жумладан мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, ихтиролар, саноат
намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолиятнинг
бошқа натижалари, шунингдек шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа
моддий ҳамда номоддий бойликлар кириши бириктирилган.
Шунга мувофиқ тарзда, ишончли бошқаришнинг объектлари бўлиб
корхона ва бошқа мол-мулк комплекслари, кўчмас мулкка кирадиган
алоҳида объектлар, қимматли қоғозлар, махсус ҳуқуқлар ва бошқа мол-
мулклар ҳисобланади (ФК 851-модда).
Тахмин қилинишича, пул кўчар ашёларнинг бир тури сифатида, ўз
ўзича(мол-мулкнинг таркибида эмас), қонунда назарда тутилган ҳоллардан
ташқари, мол-мулкни ишончли бошқариш объекти бўла олмайди. 1996 йил
25 апрелдаги Ўзбекистон Респуб ликаси «Банклар ва банклар фаолияти
тўғрисидаги» Қонунига мувофиқ, банклар пул маблағларини, уларнинг
эагалари ва тасарруфчилари билан шарт нома тузган ҳолда, бошқариш
бўйича операцияларни амалга ошириши мумкин. Қонунда рухсат этилган
ҳолларда пул маблағларини шарт нома бўйича бошқаришга берилар экан,
ФК ушбу муносабатларга ҳам ФКнинг мазкур шарт нома тўғрисидаги
нормаларини қўллашни кўзда тутади.
2. Бошқаришга берилаётган мол-мулк таъсисчига эгалик ҳуқуқи
бўйича тегишли бўлиши лозим. Хўжалик юритиш, оператив бошқариш
каби бошқа ашёвий ҳуқуқлар эгалари ишончли бошқариш таъсисчилари
бўлиши мумкин эмас. Хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқидан
фойдаланиш ушбу ҳуқуқ эгаларининг юқоридаги ҳуқуқларидан фақатгина
863
мулк эгасининг ваколати биланга амалга оширишларини кўзда тутади.
Ушбу қонуний ҳуқуқлар иккинчи звенода амалга ошириладиган икки-
ламчи ҳуқуқлар эмас.
Шу билан биргаликда, шу ерда ҳам истиснолар кўзда тутилган. ФК
852-моддаси 5-қисми хўжалик юритиш ҳуқуқига эга бўлган корхонага
ишончли бошқариш таъсисчиси бўлишига рухсат беради. Бу ерда битта
шартга риоя этиш-мулк эгасининг розилигини олиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: