Збекистон республикасининг


ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул шаклида олиниши



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet397/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   393   394   395   396   397   398   399   400   ...   507
ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул шаклида олиниши 
мумкин.
1. Мижоз ҳисобварағига тушган пул маблағларидан банк мижознинг 
манфаатларига ҳамда эрк иродасига мос ҳолда фойдаланади.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳисобварақда мавжуд маблағлар хат-
ланган ёки ҳисобварақ бўйича операцияларни амалга ошириш таъқиқланган 
ҳоллардан ташқари мижознинг ўз ҳисобварағидаги пул маблағларидан эркин 
фойдаланиш ҳуқуқини чеклашга йўл қўйилмайди. Чунончи, банк томони-
дан мижознинг ҳисобварағидаги пул маблағларини унинг топшириғисиз 
бошқа ҳисобварақларга ўтказиш, турли ҳайрия мақсадларига йўналтиришни 
талаб қилиш ноқонуний ҳисобланади. Шунингдек, банк мижознинг пул 
маблағларидан қай тарзда фойдаланишни белгилашга ва назорат қилишга 
ҳамда унинг пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига 
қонунда ёки банк ҳисобварағи шарт номасида назарда тутилмаган бошқа 
чеклашларни белгилашга ҳақли эмас.


730
2. Банк мижоз учун ушбу ҳисобварақ учун қонунда, банк қоидаларида 
ҳамда банк амалиётида қўлланиладиган иш муомаласи одатларига мос 
равишда барча операцияларни амалга оширишга мажбур.
Асосий ҳисобварақ бўйича операциялар фақат ҳисобварақ эгаси-
нинг фармойишига кўра ёки ҳисобварақдаги пул маблағлари суриш-
тирувчи, терговчи қарори бўйича ёхуд суд ажримига кўра хатланганда, 
шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳолларда 
тўхтатиб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолда, пул маблағлари фақат қарор 
ёки ажримда кўрсатилган суммага хатланади. Тадбиркорлик фаолияти 
субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 
тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади. Юқоридаги тартибда 
хатланган ёки тўхтатилган ҳисобварақларни (ҳам асосий, ҳам иккиламчи) 
бошқа банкларга ўтказиш ҳамда ушбу ҳисобварақлар эгаларининг бошқа 
ҳисобварақларни очишига йўл қўйилмайди.
3. Банкка пул маблағларни ўтказиш ҳақидаги фармойиши ёзма равишда 
(тўлов топшириқномаси) берилади ва у бундай фармойиш берувчини 
аниқлаш имконини берадиган даражада бўлиши лозим. Кейинги пайт-
ларда амалиётда банк ҳисобварағидаги пул маблағларни тасарруф этишда 
электрон воситалардан кенг фойдаланилмоқда (кодлар, пароллар ва ҳ.к.). 
Масалан, интернет-банкинг. Бунда мижозга банк томонидан очиқ ҳамда 
ёпиқ калит (пароллар) берилади. Бундай тарзда электрон воситалардан 
фойдаланиш сиртдан қараганда содда ва оддий туюлсада, аслида бутун 
дунёда тан олинадиган восита сифатида қаралмоқда. Чунки, биринчи-
дан, электрон рақамли имзони қалбакилаштириш эҳтимоли кам бўлади. 
Иккинчидан, одатдаги оддий қўл билан қўйиладиган имзодан кўра, элек-
трон рақамли имзо ишончли саналади. Учинчидан, масофадан туриб 
ҳисобварақдаги пул маблағларини тасарруф этиш вақтни ҳамда бошқа 
ортиқча ҳаражатларни тежайди. Тўртинчидан, мижозга ҳисобварақдаги 
пул маблағларини тасарруф қилиш учун берилган очиқ ва ёпиқ калитлар 
(пароллар, кодлар) бошқа учинчи шахсларга маълум бўлмайди. Яъни, 
бунда электрон рақамли имзонинг очиқ калити-электрон рақамли имзо 
воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, электрон рақамли 
имзонинг ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай 
фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги электрон 
рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган бел-


731
гилар кетма-кетлиги бўлса, электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити 
эса, электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил 
қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон 
ҳужжатда электрон рақамли имзони яратиш учун мўлжалланган бел-
гилар кетма-кетлигидан иборат бўлади. Бешинчидан, банк амалиётида 
ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун қўлланиладиган босқичлар бир 
мунча мураккаб саналади. Тижорат банкларида автоматлаштирилган банк 
тизимида ахборотни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади. Авто-
матлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш Ўзбекистон 
Респуб ликасининг «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни 
муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Чунончи, электрон тўловлар тижорат банкларида қуйидаги шаклларда 
амалга оширилади:
а) файл кўринишида (off-line). Банк филиалининг бош бухгалтери 
масъул ходимлар киритган маълумотларни текшириб ва уни ўзига бирик-
тирилган электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити билан тасдиқлайди 
ва Бош банк Тўлов марказига жўнатади. Тўлов марказига келиб туш-
ган электрон ҳужжатнинг электрон рақамли имзоси ҳақиқийлигини 
тасдиқлаш учун текширилади, электрон рақамли имзо тасдиқланса, 
электрон ҳужжат ишлов бериш учун қабул қилинади. Агар электрон 
рақамли имзо тасдиқланмаса, электрон ҳужжат ишлов беришга қабул 
қилинмайди. Электрон ҳужжатни ҳосил қилган филиалга электрон 
ҳужжатнинг қабул қилинмаганлиги тўғрисида маълумот юборилади. 
Қабул қилинган маълумот ишлов берилиб, Тўлов марказининг тегишли 
электрон рақамли имзосининг ёпиқ калити билан тасдиқланиб, филиал га 
жўнатилади. Агар электрон ҳужжат банклараро тўлов бўлса, Бош банк-
нинг Тўлов маркази ўз электрон рақамли имзосининг ёпиқ калити 
билан тасдиқлаб, Марказий банк Ахборотлаштириш Бош Маркази 
«Ҳисоб-китоблар маркази»га жўнатади. Узатилган электрон ҳужжатнинг 
электрон рақамли имзоси ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун текширилади, 
Бош банкнинг электрон рақамли имзоси тасдиқланса, Ахборотлаштириш 
Бош Маркази «Ҳисоб-китоблар маркази томонидан электрон ҳужжат 
қайта ишланишига рухсат берилади. Агар Бош банкнинг электрон 
рақамли имзоси тасдиқланмаса, тасдиқланмаганлиги тўғрисидаги маъ-
лумот Бош банкка юборилади. Ахборот Банк амалиёт куни дастурида 


732
автомат тарзда шифрация жараёнидан ўтиши ва мазкур банкнинг Тўлов 
марказига жўнатилиши лозим.
б) аниқ вақтда (on-line). Тижорат банки филиалининг ҳар бир масъул 
ходими ҳужжатнинг асл нусхасидан макет асосида маълумотларни Тўлов 
маркази серверига киритади ва ўзига бириктирилган электрон рақамли 
имзонинг ёпиқ калити билан тасдиқлайди, сўнг киритилган жадвалдаги 
электрон тўлов маълумотларини бош бухгалтер текшириб, тўловни амалга 
оширишга рухсат беради. Электрон ҳужжатнинг электрон рақамли имзоси 
ҳақиқийлиги текширилиб, ишлов беришга олинади. Ишлов бериш натижа-
сида тўлов маълумоти шу банкка тегишли бўлса, ўша филиалга тегишли 
ҳисобварақда акс эттирилади. Агар электрон рақамли имзо тасдиқланмаса, 
электрон ҳужжат қайта ишланишга қабул қилинмайди. Электрон ҳужжатни 
ҳосил қилган филиалга электрон ҳужжат қабул қилинмаганлиги тўғрисида 
маълумот юборилади. Банклараро тўлов маълумоти эса Ахборотлашти-
риш Бош Маркази «Ҳисоб-китоблар марказига Бош банк Тўлов маркази 
электрон рақамли имзосининг ёпиқ калити билан тасдиқланиб, узатилади.
Асосийси, электрон тўлов тизими орқали жўнатилаётган ёки қабул 
қилинаётган барча электрон тўлов ҳужжатлари сўнгги базага эга антивирус 
дастури текширувидан ўтказилиши шарт. Яъни, турли ғаразли мақсадларда 
фойдаланишга қарши муайян текширув ўтказилади. (Ўзбекистон Респуб-
ликаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахбо-
ротни муҳофаза қилиш тўғрисида низом, Ўзбекистон Респуб ликаси Адлия 
вазирлигида 2006 йил 13 мартда 1552-сон билан рўйхатга олинган).
4. Мижознинг ҳисобварағидаги пул маблағларини тасарруф қилиши 
топшириқларни берилиш навбатига қараб амалга оширилади. Бироқ, 
ҳисобварақдаги пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда (ФК 784-мод-
дасида) қатъий тартиб назарда тутилган.
5. Мижознинг ўз ҳисобварағидаги пулларни нақд пул шаклида олиш 
тартиби қонунчиликда белгилаб қўйилади. Ўзбекистон Респуб ликаси 
Президентининг 2005 йил 5 августадги ПҚ 147-сонли «Банклардаги 
депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш 
кафолатлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Респуб ликаси 
Марказий банки нақд пул маблағлари беришни мунтазам кечиктириш 
ҳоллари мавжуд бўлганида тижорат банкларига нисбатан қаттиқ жавоб-
гарлик чоралари, ҳатто банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини 


733
берадиган лицензияни қайтариб олиш чораларини қўллаши белгиланган. 
Нақд пуллар узлуксиз тўланишини таъминлаш мақсадида тижорат бан-
клари ўз бўлинмаларида нақд пул маблағларига бўлган талаб тезкорлик 
билан тўлдирилишини ва мижозларнинг буюртмалари қондирилишини 
таъминлайдиган нақд пул захирасини яратиб боради.
«Ўзбекистон Респуб ликасида банклар томонидан пул муомаласига доир 
ишларни ташкил этиш тўғрисида»ги Йўриқнома (Ўзбекистон Респуб-
ликаси адлия вазирлигида томонидан 2005 йил 26 октябрда 1518-сон 
билан рўйхатга олинган)га кўра

аҳоли ва мулкчилик шаклларидан қатьи 
назар хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулларни бериш уларнинг 
депозит ҳисобварақларидаги маблағлар чегарасида тўлов ҳужжатларида 
кўрсатилган мақсадлар учун амалга оширилади. Банклар аҳоли ва хўжалик 
юритувчи субъектларга нақд пулларни уларнинг биринчи талаби бўйича 
узлуксиз беришни таъминлайдилар. Бунда нақд пулларни бериш биринчи 
навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга, пенсия, нафақа, 
стипендия, хизмат сафари харажатлари, шунингдек аҳоли омонатларини 
тўлаш учун амалга оширилади. Жисмоний шахсларга, уларнинг тадбир-
корлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган фаолияти учун 
берилиши лозим бўлган нақд пуллар уларнинг Ўзбекистон Респуб ликаси 
банкларидаги омонат ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин.
Юридик шахслар билан меҳнатга ҳақ тўлаш учун нақд пул бериш-
нинг аниқ муддатларини келишиш пайтида банклар юридик шахсларга 
жамоа шарт номалари ёки бошқа локал меъёрий ҳужжатларда белгилаб 
қўйилган меҳнатга ҳақ тўлаш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, пул 
беришни бутун банк бўйича ойдаги кунларга мумкин қадар бир меъёрда 
тақсимлаш зарурлигини ҳисобга оладилар. Бюджет ташкилотларига 
меҳнатга ҳақ тўлаш учун пул бериш, агар бюджет ташкилотининг жамоа 
шарт номалари ёки бошқа локал меъёрий ҳужжатларида бошқа тартиб 
назарда тутилмаган бўлса ойда икки марта яъни, ойнинг биринчи ярми 
учун — шу ойнинг 16–20 кунларида ва ойнинг иккинчи ярми учун — 
кейинги ойнинг 1–5 кунларида амалга оширилади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   393   394   395   396   397   398   399   400   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish