253
33-БОБ. УМРБОД ТАЪМИНЛАШ ШАРТИ БИЛАН
УЙ-ЖОЙ (КВАРТИРА)НИ БОШҚА ШАХСГА
БЕРИШ
530-модда. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни
бошқа шахсга бериш шарт номаси
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)
ни, квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасига мувофиқ, бир
тараф (олувчи) ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлган
бошқа тараф (бошқа шахсга берувчи)ни натура ҳолида (уй-жой бериш,
овқатлантириш, парваришлаш ва зарур ёрдам кўрсатиш тарзида)
умрбод моддий таъминлаш мажбуриятини олади, бошқа шахсга
берувчи эса олувчига уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани
мулк қилиб бериш мажбуриятини олади.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квар-
тирани бошқа шахсга бериш шарт номаси умрбод рента шарт номаси
билан умумий ўхшаш жиҳатларга эга. Жумладан, мазкур шарт нома ҳам
таъминот олувчининг шахси билан боғлиқ яъни, уй-жой (уйнинг бир
қисми)ни, квартирани берувчи ҳаёти давомида шарт нома амал қилади.
Шу билан бирга ушбу шарт номалар ўзига хос хусусиятларга ҳам эга
бўлиб, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни,
квартирани бошқа шахсга бериш чекланган характер касб этади.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, кварти-
рани бошқа шахсга бериш шарт номаси тарафлари бўлиб фақат фуқаролар
иштирок этади. Бунда моддий таъминот олувчи, яъни уй-жой (уйнинг
бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга берувчи бўлиб ёши ёки соғлиғи
туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлган фуқаро қатнашади.
Шарҳланаётган моддада кўрсатилишча, умрбод таъминлаш шарти
билан топшириладиган мол-мулк фақат кўчмас мулкнинг бир тури
бўлган уй-жой (уйнинг бир қисми), квартира ҳисобланади. Бунда уйнинг
254
бир қисми шарт нома предмети сифатида берилиши мумкин. Уй-жой
кодекси нинг 9 ва 10-моддаларига кўра, фуқароларнинг доимий яшашига
мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга
жавоб берадиган, шунингдек белгиланган тартибда махсус уйлар сифатида
фойдаланишга мўлжалланган жойлар турар жой ҳисобланади.
Уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга берувчига
бериладиган моддий таъминот қоида тариқасида натура тарзида берилади.
Бундай таъминот уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга
берувчини уй-жой бериш, овқатлантириш, парваришлаш ва унга зарур бўлган
бошқа ёрдам тарзида берилиши мумкин. Фақатгина уй-жой (уйнинг бир
қисми)ни, квартирани олувчи томонидан шарт нома юзасидан мажбурият-
ларини бажармаса ёки тегишли даражада бажармаса, бошқа шахсга берувчи
таъминотни вақти-вақти билан ҳақ тарзида тўлаб туришга алмаштиришни
талаб қилиши мумкин. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир
қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасида рента шарт номаси
бўйича рента тўловчи ва рента олувчидан фарқли равишда уй-жой (уйнинг
бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга берувчи ва таъминот берувчи
ўртасидаги алоқа нисбатан яқин бўлиши назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: