Збекистон республикасининг


-модда. Маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажаришдан



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   507
455-модда. Маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажаришдан 
бир томонлама бош тортиш
Маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажаришдан бир томонлама 
(тўлиқ ёки қисман) бош тортишга тарафларнинг бири шартномани 
жиддий бузган тақдирда йўл қўйилади.
Маҳсулот етказиб берувчининг маҳсулот етказиб бериш шартномасини 
бузиши қуйидаги ҳолларда жиддий деб ҳисобланиши мумкин:
тегишли даражада сифатли бўлмаган, сотиб олувчи учун мақбул 
муддатда бартараф қилиб бўлмайдиган камчиликларга эга бўлган 
товарларни етказиб бериш;


121
товарларни етказиб бериш муддатларини бир неча бор бузиш.
Сотиб олувчининг маҳсулот етказиб бериш шартномасини бузиши 
қуйидаги ҳолларда жиддий деб ҳисобланиши мумкин:
товарлар ҳақини тўлаш муддатларини бир неча бор бузиш;
товарларни бир неча бор олиб кетмаслик.
Тарафларнинг келишувида маҳсулот етказиб бериш шартномасини 
бажаришдан бир томонлама бош тортиш ёки уни бир томонлама 
ўзгартиришнинг бошқа асослари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасини бекор қилиш ёки 
ўзгартиришнинг бошқа муддати билдириш хатида назарда тутилмаган 
ёки тарафлар келишувида белгиланмаган бўлса, шартнома бир тараф 
бошқа тарафдан шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бир 
тарафлама бош тортиш тўғрисида билдириш хати олган пайтдан 
бошлаб ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.
1. Фуқаролик қонунчилиги шартномаларни бажаришдан бир 
тарафлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги умумий принципдан 
келиб чиқади. Бу принцип товар муомаласи ва умуман иқтисодиётнинг 
барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлашни назарда тутади. Аммо 
ушбу умумий қоидадан айрим истисно ҳолатлар мавжуд бўлиб, улар 
шартнома бўйича тарафлардан бири бошқа тараф шартнома шартларини 
жиддий бузганида қўллайдиган оператив санкциялар сифатида қаралиши 
мумкин.
Шарҳланаётган модда Ўз. Р ФКнинг бошқа нормаларида назарда 
тутилмаган баъзи бир асослар бўйича кўрсатмаларни ўз ичига олади. 
Ассортиментни маълум қилмаслик, жўнатиш разнарядкасини тақдим 
қилмаслик, товар ҳақини тўлашдан асоссиз бош тортиш, белгиланган 
муддатда товарларни танлаб олмаслик шулар жумласидан. Қонун санаб 
ўтилган ҳаракатлардан айримлари бир неча бор, яъни икки ва ундан 
ортиқ марта бажарилган бўлишини талаб қилади.
2. Ўз. Р ФКнинг айрим моддаларида тарафларнинг ҳар бирига 
шартномани бошқа тараф бузганида уни бажаришдан тўлиқ ёки қисман 
бош тортиш ҳуқуқи берилган. Чунончи, сотиб олувчи товар шартномада 
белгиланганидан камроқ миқдорда (399-модда), ассортиментни бузган 
ҳолда (401-модда), товарнинг сифатига (408-модда) ва бутлигига (413-
модда) нисбатан талабларни жиддий бузган ҳолда топширилганида, 


122
маҳсулот етказиб бериш муддати кечиктириб юборилганида (444-модда) 
шартномани бажаришдан бош тортишга ҳақли.
Маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчи етказиб берилиши лозим 
бўлган товарлар ассортиментини маълум қилмаганида (Ўз. Р ФКнинг 
400-моддаси), сотиб олувчи товарни қабул қилишдан (417-модда) ёки 
унинг ҳақини тўлашдан (419-модда) асоссиз бош тортганида, сотиб 
олувчи жўнатиш разнарядкасини тақдим қилмаганида (441-модда), сотиб 
олувчи товарларни белгиланган муддатда танлаб олмаганида (448-модда) 
шартномани бажаришдан бош тортиши мумкин.
Санаб ўтилган ҳолларнинг аксариятида маҳсулот етказиб бериш 
шартномасига татбиқан сотиб олувчи ёки маҳсулот етказиб берувчининг 
шартномани бажаришдан товарларнинг етказиб бериш чоғида шартнома 
шартларини бузишга йўл қўйилган қисмига (товарлар туркумига) нисбатан 
бош тортиш ҳуқуқи назарда тутилган. Шартномани бажаришдан бундай 
(қисман) бош тортиш уни ўзгартиришни англатади.
Шарҳланаётган модданинг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ 
шартномани бузиш жиддий деб ҳисобланиши учун у бир неча бор 
содир этилган, тегишли даражада сифатли бўлмаган товарлар етказиб 
берилганида эса — сотиб олувчи учун мақбул муддатда бартараф 
қилиб бўлмайдиган камчиликларга эга бўлиши лозим. Тарафлардан 
бири шартнома шартларини жиддий бузгани иккинчи тарафга шарт-
номани бажаришдан тўлиқ бош тортиш ҳуқуқини беради. Бундай 
бош тортиш шартномани бекор қилиш деб топилади (Ўз. Р ФКнинг 
382-моддаси).
3. Маҳсулот етказиб берувчига сотиб олувчининг шартномани 
бажаришдан бир томонлама бош тортиши тариқасидаги оператив чоралар 
кўрилиши учун асос бўлиб, энг аввало, тегишли даражада сифатли 
бўлмаган, сотиб олувчи учун мақбул муддатда бартараф қилиб бўлмайдиган 
камчиликларга эга бўлган товарларни етказиб бериш хизмат қилади. 
Бундан ташқари, сотиб олувчи товарларни етказиб бериш муддатлари 
бир неча бор (икки ва ундан ортиқ марта) бузилганида ҳам шартномани 
бажаришдан бош тортиши мумкин.
Маҳсулот етказиб берувчи ҳам, сотиб олувчи ҳам ўз қарорига биноан, 
давлат органларига мурожаат қилмасдан, лекин кўрилган чоралар тўғрисида 
ўз контрагентини хабардор қилган ҳолда шартномани бажаришдан бир 


123
томонлама бош тортишни қўллашга ҳақли. Айни шу сабабли улар оператив 
чоралар деб ҳисобланиши лозим.
4. Тарафлардан бири шартномани бошқа тарафга уни бажаришдан 
бир томонлама бош тортиш ҳуқуқини берадиган тарзда бузиши ўз-ўзидан 
шартноманинг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига сабаб бўлмайди. Бу 
тараф шартномани бажаришдан тўлиқ ёки қисман бош тортиши ҳақида 
иккинчи тарафга билдириши лозим. Билдириш ёзма шаклда юборилади 
ва шартномани тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилишга ваколатли шахс 
томонидан имзоланади. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси, агар 
унда бошқача муддат белгиланган бўлмаса, бошқа тараф шартномани 
бажаришдан бош тортиш тўғрисидаги билдириш хатини олган пайтдан 
бошлаб ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.
Тарафлардан бирига шартномани бажаришдан бир томонлама бош 
тортиш ҳуқуқи берилган ҳолларда, шартномани ўзгартириш ёки бекор 
қилишнинг Ўз. Р ФКнинг 384-моддасида назарда тутилган тартиби 
тарафларнинг муносабатларига қўлланиши мумкин эмас.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish