832
кредиторнинг соғлигига шикаст етказиш, унинг мулкини йўқотиш ёки
шикаст етиши, ҳамда ўз маблағларидан сарфлаши натижасида қарздор
манфаатини кўзлаб у ёки бу ҳаракатни ўзаро амалга ошириши натижа-
сида туғилиши мумкин.
6
Юқорида баён қилинганларга асосланиб шуни таькидлаш мумкинки,
бу ерда туғилаётган ва ушбу модда жавоб бераётган биринчи масала
бегона шахс нинг манфаатини кўзлаб ҳаракат қилган шахсга у томонидан
қилинган харажатлар қопланиши масаласидир. Кўришимиз мумкинки, биз
бу саволга ижобий жавоб оламиз: манфаатдор шахс унинг манфаатларини
кўзлаб ҳаракат қилган шахсга у томонидан сарфланган харажатлар ва
кўрилган зарарларни қоплаши лозим, мустасно сифатида бу харажатлар
ва зарарлар унинг маьқулламаганидан кейинги ҳаракатлари натижасида
туғилган бўлса қопламайди.
Манфаатдор шахс ҳаракатланётган шахсга сарфланган харажатларини
қоплаши шарт, лекин ҳаммасини эмас, фақатгина зарурийларини. Айнан
шу ўринда ҳаракатланаётган шахс нинг эҳтиёткорлиги ётади, яьни у
ҳаддан ташқари кўп харажатлар қилмаслиги керак. Шунингдек, манфаат-
дор шахс унинг реал зарарини ҳам қоплаши зарур. Реал зарар сифатида,
масалан, соғлигига шикаст етиши ҳамда ҳаракатланаётган шахсга тегишли
мулкка зарар етиши тушунилади. Агар, зарар ҳаракатланаётган шахс-
нинг соғлигига шикаст етиши натижасида бўлса, бунда у қопланиши
керак. Аммо манфаатдор шахс, масалан, бой берилган фойдани қоплаши
шарт эмас. Реал зарар ва харажатлар ҳақидаги масала ҳал қилинаётганда
бегона шахс нинг манфаатини кўзлаб қилинган ҳаракат ижобий натижага
олиб келишини тахмин қилишнинг аҳамияти йўқ. Бу шуни англатадики,
ҳаракатланаётган шахс, масалан, бошқа шахс нинг мулкини ёнғиндан
қутқараётиб, бу мулкни ҳақиқатда қутқара олган ёки йўқлигидан қатьи
назар кўрилган зарарни қоплатиш ҳуқуқига эга. Лекин, бошқа шахс нинг
мулкига етказилаётган зарарни бартараф этишга қаратилган қутқариш
бўйича ҳаракатлар бўлса, қоплашнинг миқдори қутқарилаётган мулк-
нинг қийматидан ошиб кетмаслиги лозим. Масалан, фуқаро ёнаётган
6 См. Свалова Н. А. Обязательства вследствие действий в
чужом интересе без
поручения: Автореферат диссертации на соискание
ученой степени кандидата
юридических наук. —
Екатеринбург, 2008. с. 17, 18.
834
юзага келади. Биринчидан, бегона шахс нинг манфаатини кўзлаб ҳаракат
қилиш манфаатдор шахс учун ижобий натижага олиб келган бўлиши керак.
Агар аниқ оқилона кўрилган чораларга қарамасдан улар натижа бермаса,
шахс нинг реал зарарни ёки зарурий харажатларни қоплаш мажбурияти
чекланади. Иккинчидан, мукофот тўлаш учун қонун, манфаатдор шахс
билан келишув ёки иш муомаласи одатларида кўзда тутилган бўлиши талаб
этилади. Масалан, манфаатдор шахс нинг унинг фойдасига бажарилган
ишларни маьқуллаши ҳолатида томонларнинг муносабатларига пудрат
шарт номаси қоидалари, жумладан ушбу шарт номанинг ҳақ бараваридаги
нормаси ҳам қўлланилади.
8
3. Келтирилган қоидалар фақатгина манфаатдор шахс нинг маьқул-
лашигача амалга оширилган ҳаракатлар натижасида юзага келган зарар
ва харажатларни қоплашга татбиқ этилади. Шундай маьқуллашдан кейин
кўрилган зарарлар ва бошқа харажатлар тегишли шарт нома қоидалари
бўйича қопланади (омонат сақлаш, пудрат, топшириқ ва бошқа шарт-
номалар).
Do'stlaringiz bilan baham: