Збекистон республикасининг


-модда. Ҳужжатларни қабул қилишдан бош тортиш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet426/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   422   423   424   425   426   427   428   429   ...   507
801-модда. Ҳужжатларни қабул қилишдан бош тортиш
Агар ижрочи банк ташқи аломатлари бўйича аккредитив шарт
-
ларига мувофиқ келмайдиган ҳужжатларни қабул қилишдан бош 
тортса, у бу ҳақда дарҳол маблағ олувчига ва банк-эмитентга сабаб-
ларни кўрсатган ҳолда маълум қилиши керак.
Агар банк-эмитент ижрочи банк томонидан қабул қилинган 
ҳужжатларни олгач, улар ташқи аломатларига кўра аккредитив 
шартларига мос келмайди деб ҳисобласа, уларни қабул қилишдан 
бош тортишга ҳамда ижрочи банкдан маблағ олувчига аккреди
-
тив шартларини бузган ҳолда тўланган суммани талаб қилишга, 
қопланмаган аккредитив бўйича эса тўланган суммани қоплашдан 
бош тортишга ҳақли бўлади.


780
1. Маблағ олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни баҳолаб, 
ижрочи банк, уни аккредитив шартларига расман белгилари мос келиш-
келмаслигини аниқлаши керак. Бу банк ҳисоб реестрини расмийлаштирил-
ганининг тўғри эканлигини, етказиб берувчининг аризасидаги нусхасига 
имзо ва муҳрнинг мос келишини ва ҳ.к. текширади. Жумладан, ҳисоб-
реестр агар юкнинг жўнатилиш санаси, юк-транспорт ҳужжатнинг рақами, 
почта квитанция рақами (юкни алоқа муассасаси орқали жўнатилганда), 
юк жўнатилган уловнинг тури ва қабул қилиш-топшириш ҳужжатининг 
санаси ва рақами кўрсатилмаган бўлса, молни қабул қилиб олаётганда 
олувчи вакили билан етказиб берувчининг жойида бўлганда тўлов учун 
қабул қилинмаслиги керак. Агар аккредитив шартлари бўйича харидор-
нинг вакилига акцепт назарда тутилган бўлса, акцепт ёзувнинг борлиги 
ва вакилнинг имзоси тақдим этилган нусхага мос эканлиги текширилади.
Норматив ҳужжатларда маблағни олувчи томонидан ижрочи банкка 
тақдим этилган бошқа ҳужжатларни баҳолашнинг батафсил қоидалари 
мавжуд эмас. Унутмаслик керакки ижрочи банк улар аккредитив шартла-
рига мос келадими, буни фақат ташқи кўринишидан аниқлашга мажбур. 
Масалан, баъзи бир ҳолларда ижрочи банкка тақдим этилган ҳужжатларнинг 
номини, аккредитив ариза келтирилган ҳужжатлар билан солиштириш-
нинг ўзи етарли. Бироқ аккредитивга ҳужжатлар қайси орган томонидан 
берилиши ва уларнинг мазмуни ва расмийлаштирилиши қандай бўлиши 
керак лиги хақида аниқ кўрсатма бўлса, бу шартлар ижрочи банк томонидан 
текширилиши керак бўлади. Ҳар қандай ҳолатда банк унга тақдим этилган 
ҳужжатлар тўлов учун аккредитив қўйилган товарларга тегишлими ёки 
йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Бунинг учун аккредитивга ари-
зада юклар хақидаги маълумотни ва маблағни олувчи томонидан банкка 
тақдим этилган юк-транспорт ҳужжатларни реестр ҳисоблари ва бошқа 
ҳужжатларни солиштириш кифоя қилади. Агар ҳужжатлар юк ҳақида ҳар 
хил маълумотга эга бўлса, тўлов рад қилиниши қонуний бўлади. Лекин, шу 
билан бирга, бу ҳужжатлар аккредитивга ариза кўрсатмалари билан айнан 
бир хил ифодаланиши талаб этилмайди. Мижоз кўрсатмасидаги сўзлар 
билан тақдим этилган ҳужжатлар бир хил маънони англатиши етарли.
Низоли вазиятлардан чиқиш йўли банк-эмитентга кейин эса — 
тўловчига унинг кўрсатмасининг хусусиятини аниқлаш учун сўров юбо-
ришдир. Агарда буни қайсидир сабаблар билан бажаришнинг иложи 


781
бўлмаса, ижрочи банкни, агар у олинган кўрсатмани оқилона тушунтириб 
бера олса, жавобгарликдан озод қилиш керак бўлади.
Агар бажарувчи банк унга тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилишдан 
бош тортса, у бу ҳақда маблағ олувчига дарҳол маълумот юборишга маж-
бур ва шунингдек бундай рад этишнинг сабабини маълум қилиш керак.
2. Ижрочи банк (комиссионер) банк-эмитентга (комитентга) топшириқни 
бажаргани ҳақида ҳисобот тақдим этиши керак. Ҳисобот тариқасида 
банк-эмитентга ижрочи банк томонидан аккредитив ҳисобига тўланган 
ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин. Агар, банк-эмитентнинг фикрича, 
бу ҳужжатлар ташқи кўриниши билан аккредитив шартларига мос кел-
маса, у ҳолда уларни рад этишга хақли. Бундай ҳолатларда ижрочи банкка 
тегишли хабар жўнатилиши керак. Бир вақтнинг ўзида банк-эмитент 
ижрочи банкдан нотўғри тўланган маблағни талаб қилишга хақли, очиқ 
(кафолатланган) аккредитив бўйича — бажарувчи банкнинг чиқимларини 
қоплашдан бош тортиши мумкин, банк-эмитентнинг корреспондент ҳисоб 
рақамидан кўчириш йўли билан. Агар бу маблағ кўчирилган бўлса — у 
ҳисоб рақамида қайта тикланади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   422   423   424   425   426   427   428   429   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish