Збекистон республикасининг


-модда. Банк ҳисобварағи шарт номасини бекор қилиш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet413/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   409   410   411   412   413   414   415   416   ...   507
788-модда. Банк ҳисобварағи шарт номасини бекор қилиш
Банк ҳисобварағи шарт номаси мижознинг аризасига мувофиқ 
исталган вақтда бекор қилинади.
Банкнинг талабига кўра банк ҳисобварағи шарт номаси қуйидаги 
ҳолларда суд томонидан бекор қилиниши мумкин:
мижознинг ҳисобварағида сақланаётган пул маблағлари суммаси 
банк қоидаларида ёки шарт номада кўзда тутилган энг кам миқ дордан 
оз бўлса, агар бундай сумма банк бу ҳақда огоҳлантирган кундан 
бошлаб бир ойда тикланмаса;
агар шарт номада бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу 
ҳисобварақ бўйича бир йил давомида операциялар қилинмаган бўлса.
Ҳисобварақдаги пул маблағларининг қолдиғи мижознинг тегишли 
ёзма аризаси олинганидан кейин кечи билан етти кун ичида мижозга 
берилади ёки унинг кўрсатмасига мувофиқ бошқа ҳисобвараққа 
ўтказилади.
Банк ҳисобварағи шарт номасининг бекор қилиниши мижоз 
ҳисобварағини ёпиш учун асос бўлади.
1. Мижоз банк ҳисоби шарт номасини бир томонлама сабабларини 
кўрсатмаган ҳолда муддатидан аввал бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунда 
шарт нома мижоз аризасига мувофиқ бекор қилинади.
2. Шарҳланаётган моддага кўра, банк шарт номани қуйидаги ҳолларда 
фақат суд тартибида муддатдан олдин бекор қилиши мумкин:
а) мижознинг ҳисобварағида сақланаётган пул маблағлари суммаси 
банк қоидаларида ёки шарт номада кўзда тутилган энг кам миқдордан 


763
оз бўлса, агар бундай сумма банк бу ҳақда огоҳлантирган кундан бош-
лаб бир ойда тикланмаса. Кўрсатилган муддатда ушбу миқдордаги пул 
маблағини ҳеч бўлмаганда бир маротаба энг кам миқдорга тенг ёки ундан 
ортиқ бўлиши бу муддатни қайтадан ҳисоблашга олиб келади. Банк судга 
мурожаат қилиш имконияти вужудга келиши учун мижозга қайтадан 
огоҳлантириш юбориши керак. Банк қоидалари ҳисобварақда мавжуд 
бўлиши мумкин бўлган қолдиқ пул миқдорини назарда тутмайди, шунинг 
учун у фақат шарт номада белгиланиши мумкин. Мижоз билан тузилган 
шарт номада бундай шартнинг мавжуд бўлмаслиги, банк томонидан 
шарт номани кўрсатиб ўтилган асослар бўйича бекор қилиш ҳуқуқидан 
маҳрум қилади. Бунда банк бошқа мижозларга қўллаётган амалиётини 
ҳам, банк одатларини ҳам асос сифатида кўрсата олмайди.
б) агар шарт номада бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу 
ҳисобварақ бўйича бир йил давомида операциялар қилинмаган бўлса 
(одатда бу ҳолат мижознинг бошқа банкда ҳисобварақ очиши натижасида 
биринчи ҳисобварақни ишлатмаслигини ёки бутунлай ўз фаолиятини 
тўхтатганлигини англатади). «Операция» сўзини ҳисобвараққа пул кирим 
қилиш ёки ундан пулларни ўчириш (яъни, ҳисоб-китоб операциялари) 
маъносида тушуниш керак. Мижознинг банк операцияларидан кўчирмалар 
олиши, мижознинг номи ўзгариши муносабати билан ҳисобварақни қайта 
расмийлаштириш ва ҳ.к.лар белгиланган йиллик муддатнинг узилишига 
олиб келмайди. Шартномани бекор қилишнинг бошқа усуллари шарт-
номада назарда тутилиши мумкин.
ФК 25-бобида кўрсатиб ўтилган мажбуриятларни бекор қилиш ҳақидаги 
умумий қоидаларда ҳам банк ҳисобварағи шарт номасини бекор қилиш 
учун асос бўлиши мумкин.
3. Банк ҳисобварағи шарт номасини бекор қилиш ҳисобварақларнинг 
ёпилишига олиб келади ва банкнинг мижозга ҳисобварақдаги қолдиқ 
пул маблағларини қайтариш, шарт номада кўрсатилган ва ёпилиш кунида 
ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини вужудга келтиради. Мижоздан 
тегишли ариза олгандан кейин банк унинг ҳисобварағидаги пул маблағларини 
етти кун мобайнида касса орқали нақд пул шаклида бериши ёки у кўрсатган 
ҳисобвараққа ўтказиб бериши шарт. Ариза берилмаган ҳолларда банкка 
ёпилган ҳисобварақ бўйича тўловларни амалга ошириш мажбурияти юкла-
тилмайди. Мижознинг ёпиладиган ҳисобварақдаги пул маблағларини бериш 


764
тўғрисидаги фармойиши ҳисобварақ ёпилиши ҳақидаги аризада ҳам кўрсатиб 
ўтилиши мумкин (шарҳланаётган модданинг 1-қисмига қаранг).
4. Кредиторга нақд пул маблағларини тўлаш қонун талабларига 
мувофиқ ҳолда амалга оширилади ( ФК 790-моддаси).
5. Юридик шахс қайта ташкил этилганда (қўшилиш, бирлашиш, 
ажралиб чиқиш, ўзгариш шаклида) пул-ҳисоб-китоб хужжатларини 
тўлаш ваколатли органнинг қарорига биноан қайта ташкил этилаётган 
юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавобгарлик юклатилган ўша 
юридик шахснинг асосий депозит ҳисобварағидан амалга оширилади. 
Кредиторлар ва ҳуқуқий ворис ўртасида низо пайдо бўлган ҳолларда 
ҳуқуқий вориснинг ҳисобварағидаги маблағларни ҳисобдан чиқариш 
фақатгина суд қарорига биноан амалга оширилади.
Юридик шахсни тугатишда тугатиш комиссияси тузилиб, ушбу 
комиссия белгиланган тартибда субъект тугатилганлиги тўғрисида 
кредиторларни ва манфаатдор томонларни огоҳлантиради ва банкка 
тугатиш комиссиясининг топшириғига биноан тугатилаётган юридик 
шахснинг ҳисобварғидан маблағларни ҳисобдан чиқариш зарурлиги 
тўғрисидаги аризани тақдим килади. Тугатилаётган юридик шахснинг 
ҳамма ҳисобварақлари тутатиш комиссиясининг ихтиёрига ўтади, бунда 
тугатилаётган юридик шахснинг имзо намуналари туширилган карточка 
кучга эга бўлмайди ва тугатиш комиссияси аъзоларинннг имзо намуналари 
туширилган янги карточка расмийлаштирилади. Банклар тугатиш 
комиссиясини тузган ташкилот ёки тугатиш комиссияси томонидан 
имзо намуналари бекор қилинмаган шахсларнинг топшириқларига асосан 
тугатилган юридик шахснинг ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан 
чиқариш учун жавобгар бўлмайдилар.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   409   410   411   412   413   414   415   416   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish