Збекистон республикасининг


ҳисобварақдан пул маблағларини қўлга бериши ёки ўтказиши шарт



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet402/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   398   399   400   401   402   403   404   405   ...   507
ҳисобварақдан пул маблағларини қўлга бериши ёки ўтказиши шарт. 
Ҳисобварақ бўйича операцияларни амалга ошириш муддатларини 
бузиш банк учун ушбу Кодекснинг 327-моддасида назарда тутилган 
оқибатларни келтириб чиқаради.
1. Шарҳланаётган моддада қўлланилган «кун» деганда, «банк опера-
цион куни» яъни, ушбу операцияларни амалга ошириш учун банкнинг 
иш кунининг муайян қисмини тушиниш керак. Агар банк ҳисобварағи 
шарт номасида бошқа муддатлар кўзда тутилмаган бўлса, банк тегишли 
тўлов ҳужжати банкка келиб тушган кунда (агарда у банк операцион 
куни ичида келиб тушган бўлса) пул маблағларини мижоз ҳисобрақамига 
киритиши ёки унинг ҳисобрақамидан ўтказиши шарт. Тўлов ҳужжати 
операцион кун тугагандан кейин келиб тушган ҳолда банк кейинги иш 
кунидан кечиктирмасдан тўловни амалга ошириши шарт.
Банклар «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллашти-
ришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги 
Ўзбекистон Респуб ликасининг қонунига мувофиқ мижозларнинг 
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ёки уларни 
бажаришни рад этишлари мумкин.
2. Тўлов ҳужжати сифатида қонунда белгиланган талабларга мувофиқ 
равишда тўлдирилган, тегишли реквизитларга эга бўлган ҳамда вако-
латли шахс томонидан тақдим қилинган ҳужжат тушунилади. Бу ўринда 
банкнинг вакиллик ҳисобварағидан кўчирмалар, иловаларсиз таққослаш 
учун қилинган тўлов топшириқномалари ва бошқалар бундай ҳужжатлар 


744
вазифасини ўтай олмайди, чунки улар орқали олувчини аниқлашни 
имконини бермайди.
Қонунда ёки мижоз билан тузилган шарт номада тўловни амалга оши-
ришнинг қисқароқ муддатларини назарда тутилган бўлиши мумкин. Шу 
боисдан банклар ФК 778-моддасида назарда тутилган муддатдан кўра 
қисқа муддатда ҳисоб-китобларни операцияларини амалга ошириши 
мумкин. Бундай ҳолларда олувчининг ҳисобварағига пул маблағларини 
қабул қилишнинг шарт номада кўрсатилган муддатларини қўллаш ҳақида 
сўз юритиш мумкин.
Маблағлар олувчиларнинг розилиги мавжуд бўлганидан қатъий назар, 
маблағлар олувчиларнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағини 
четлаб ўтган ҳолда мижознинг топшириғи бўйича учинчи шахслар томо-
нидан тўловларни амалга оширишга йўл қўйилмайди. Маблағларни 
олувчининг ҳисобварағига ўтказиш, ушбу маблағларни тўловчининг 
ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилгандан сўнг амалга оширилади, ҳисоб-
китоблар ҳисоб-китоб чеклари, шунингдек пластик карточкаларда амалга 
оширилган ҳоллар бундан мустасно.
3. Тўлов ҳужжатлари келиб тушган куннинг эртасидан кечиктир-
маган ҳолда банк мижознинг нақд пулсиз ҳисоб-китоб амалга оши-
риш ҳақидаги топшириғини бажаришга: а) пул маблағларини ҳисобдан 
чиқариш; б) ҳисоб китоб ҳужжатларини бошқа банкка қонунда ҳамда 
шарт номада кўрсатилган тартибда алоқа воситаларидан фойдаланган 
ҳолда жўнатишга киришади. ФК 778-моддасида нафақат банк ўтказмалари 
(аккредитив билан ҳисоб-китоб қилиш, чекни тўлаш ва ҳ.к.) балки, мижоз-
нинг нақд пулсиз шаклда амалга ошириладиган барча топшириқларини 
бажариш ҳақида сўз юритилади. Айнан ушбу муддатларда мижознинг 
топшириғига мувофиқ ҳисобварақдан пул маблағларини қўлга бериши 
ҳам амалга оширилиши лозим. ФК 778-моддасида белгиланган пул 
маблағларини бериш ва ўтказиш ҳақидаги топшириқлари қонун ёки 
шарт номага мувофиқ узайтирилиши ёки қисқартирилиши мумкин.
4. Ҳисобварақ бўйича операцияларни амалга ошириш муддатларини 
бузиш банк учун ушбу Кодекснинг 327-моддасида назарда тутилган 
оқибатларни келтириб чиқаради. Жумладан, ушбу моддада бошқа шах-
сларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб 
беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш 


745
ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида 
улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши 
кераклиги кўрсатилган.
Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс 
бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли 
қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси 
билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кре-
диторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган 
кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. 
Ушбу қоидалар қонунда ёки шарт номада бошқа фоиз миқдори белги-
ланган бўлмаса қўлланилади.
Агарда кредиторга унинг пул маблағларидан қонунга хилоф равишда 
фойдаланганлик оқибатида етказилган зарарлар ФК 327-моддасида 
кўрсатилган фоиз ставкаларидан ортиқ бўлса, у ҳолда кредитор қарздордан 
ушбу суммадан ортиқ бўлган зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   398   399   400   401   402   403   404   405   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish