733-модда. Қарз шарт номасининг шакли
Фуқаролар ўртасида қарз шарт номаси, агар бу қарзнинг суммаси
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шакл да
тузилиши шарт, шарт номадаги тарафлардан бири юридик шахс
бўлганида эса суммасидан қатъи назар ёзма шаклда тузилиши шарт.
Қарз шарт номасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик ушбу Кодекс-
нинг 109-моддасида назарда тутилган оқибатларга олиб келади.
Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан
муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини
тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шарт номаси ёзма
шаклда тузилган ҳисобланади.
Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган век
-
сель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни унди
-
риб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан
тасдиқланган бўлса, қарз шарт номасининг ёзма шаклига риоя
қилинган ҳисобланади.
1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмига кўра, қарз шарт номасининг
оддий ёзма шаклини тузишда қуйидагилар талаб қилинади: биринчидан,
бу шарт нома фуқаролар ўртасида тузилиб, унинг миқдори энг кам иш
ҳақи миқдорини ўн баробаридан кўп бўлса; иккинчидан, агарда қарз
берувчи юридик шахс бўлса, у ҳолда қарз суммасидан қатъий назар
шарт нома ёзма тузилади. Шу билан бир вақтда, фуқаролар орасидаги
маиший қарз, агар қарз суммаси энг кам иш ҳақининг ўн баробаридан
кам бўлса, шарт нома оғзаки тузилиши ҳам мумкин.
Ёзма равишдаги қарз шарт номасини тузиш қоидаси ёзма равишдаги
битимларни тузиш умумий қоидаларининг махсус бир тури ҳисобланади.
Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида (ФК 108-м) умумий қоидалар баён
қилинган бўлса, иккинчи қисмида эса, шу умумий қоидалардан юридик
шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан тузиладиган барча битимлар
оддий ёзма шаклда тузилиши шартлиги ажратиб олинган.
ФК 733-моддаси мантиқий талқин қилинганда, бу нормаларни ишлаб
чиқишдан мақсад жисмоний шахслар ўртасидаги кўп бўлмаган суммаларга
қарз битимларини тузишни соддалаштириш назарда тутилиб, бу юридик шахс-
лар иштирокидаги қарз шарт номаларига тааллуқли эмаслиги келиб чиқади.
652
Амалиётда қарз берувчи бўлиб фуқаро, қарз олувчи бўлиб эса юридик
шахс иштирок этган ҳуқуқий муносабатлар учрайди, бу муносабатлар
вексел бериш ёки облигацияларни сотиш билан тасдиқланмаган бўлади.
Бундай ҳолатда келишувнинг ёзма шакли ўзаро ҳуқуқий муносабатлар
мавжудлигининг исботи бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари у бух-
галтерия ва солиқ мақсадлари учун ҳам зарур.
Бундай битимлар юзасидан судда низоларни кўриб чиқишда юри-
дик шахс иштирокидаги қарз шарт номасининг ёзма шаклини тузиш
қоидаларига риоя қилинганлиги кўрсатиб ўтилиши керак.
2. Юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар иштирокидаги оддий
ёзма шаклдаги битимларини тузишнинг умумий қоидаларини ҳамда ФК
733-моддасини ва мавжуд ҳуқуқий амалиётни эътиборга олган ҳолда
айтиш мумкинки, юридик шахслар иштирок этган шарт номаларда улар
қандай иштирокчи сифатида: қарз берувчи ёки қарз олувчилигидан қатъий
назар оддий ёзма шаклда тузилиши шарт.
Шартноманинг ёзма шакли қоидаларига қуйидаги ҳолларда амал
қилинган деб ҳисобланади: агарда келишув мазмуни ёритилган ҳужжат
тузилган ва битим тузувчилар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзо-
ланган бўлса, ёки ҳужжатлар алмашинуви тарафлар томонидан амалга
оширилаётганлигини аниқлаш имконини берувчи почта, телеграф, теле-
фон телетайп, электрон ёки бошқа алоқа воситалари орқали амалга
оширилган бўлса.
Қарз шарт номаси бўйича ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши
учун фақат тарафларнинг ёзма равишдаги розилигигина эмас, балки қарз
олувчига пул ёки бошқа нарсаларнинг берилиши шарт. Ёзма равишдаги
шарт номалар тузишнинг одатдаги шаклларидан ташқари ФК 366-мод-
дасида ёзма шарт номаларга риоя қилишнинг янги усули кўрсатилган,
бу — ёзма равишдаги оферта бўлиб, кўрсатилган шартлар юзага келган
ҳолатда шу офертани олган шахс томонидан бажариладиган ҳаракатлардир.
Бундай ҳолатда ҳаракатларни бажариш акцепт ва шарт нома қоидаларига
риоя қилиш ҳисобланади, агарда, қонунда ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларда ёки офертада бошқача кўрсатилмаган бўлса.
ФК 366-моддаси 5-қисми, 365-моддаси 2-қисмига кўра, қарз берув-
чини қарз олувчининг илтимосига кўра, унга пул маблағларини ўтказиб
бериши ёзма шаклга амал қилиш деб ҳисобланади.
653
3. Шартноманинг ёзма шаклига амал қилмаслик оқибатлари ҳам ФК
109-моддасида кўрсатиб ўтилган. Бу қуйидаги процессуал оқибатлардир:
агар томонлар орасида низо чиқса, у ҳолда улар битим тузилганлиги,
мазмуни, амалга оширилганлиги ёки бажарилганлигини, гувоҳлик
кўрсатмаларидан фойдаланиб тасдиқлаш имкониятидан маҳрум бўладилар,
лекин ёзма, ашёвий далиллар ҳамда эксперт хулосаларидан фойдаланиш-
лари мумкин.
4. Қарз шарт номаси тузилганлигининг ёзма далили сифатида
қуйидагилар тақдим қилиниши мумкин: қарз олувчининг тилхати; обли-
гациялар; счет-фактуралар; бухгалтерия учун томонлар тузган бошланғич
ҳисобга олиш ҳужжатлари; қарз берилганлигини тасдиқловчи, қарздорнинг
қарзни қайтариш муддатини чўзиш ҳақидаги ёзма илтимосномаси; теле-
грамма, телекслар, барча иш қоғозлари ва битим тузилганлигини ёзма
равишда тасдиқловчи барча нарсалар.
Қарз бериш шарт номаси бир томонлама мажбурият бўлсада, ҳуқуқий
муносабатларни келтириб чиқарувчи бундай шарт нома бир юридик
мақсадга эришишга қаратилган икки томонлама битим ҳисобланиб,
унинг шартларини муҳокама қилишда иккала томон ҳам иштирок этади.
5. Тилхат, қарз ҳақида келишувдан фарқли равишда, бир томон-
нинггина ҳоҳиш-иродасини ифода этади. Тилхат икки томоннинг
ҳоҳиш-иродасини рад этмаган ҳолда, кўпчилик ҳолларда ҳуқуқий
муносабатларнинг келиб чиқиш асосини аниқлашга имкон бермайди.
Масалан, бирор-бир миқдордаги пулни олганлик ҳақидаги тилхат
томонлар ўртасидаги мулкий муносабатларда турли хил ҳуқуқий
муносабатларни юзага келтириши мумкин. Тилхат ёрдамида олди-
сотди шарт номасига кўра олдиндан ёки пудрат шарт номаси асосида
аванс ўтказилганлигини, ёки қарз шарт номаси асосида қарз сумма-
сини тасдиқлаш мумкин. Шунинг учун тилхатни баҳолашда, биринчи
навбатда томонларнинг ҳоҳиш иродаси қандай ҳуқуқий муносабат-
ларга қаратилганлигини аниқлаш зарур. Қарз шарт номаси томонлар
орасида юзага келган шарт нома ҳуқуқий муносабатларни турини аниқ
кўрсатиб беради.
Бундан келиб чиқадики, қарз шарт номаси ва қарз олувчининг тилхати айнан
бир хил тушунчалар эмас. Қарз шарт номаси бу — томонларнинг қарз ҳуқуқий
муносабатларнинг келиб чиқишига қаратилган келишуви. Қарз олувчининг
654
тилхати ва бошқа ҳужжатлар унга маълум бир суммани ёки буюмларни бери-
лишини тасдиқлайди ва оғзаки тузилган шарт номанинг ёзма далили бўлиб
хизмат қилади. Ҳуқуқни қўллаш ва суд амалиёти ҳам тилхатга оғзаки тузилган
шарт номанинг ёзма далили деб қарайди. Бу ҳужжатларнинг мазмунига ва
расмийлаштирилишига, агарда улар судга ҳавола қилинган тақдирда, суд маж-
лисида алоҳида эътибор билан қаралади. Чунки айнан шулардангина томонлар
ўртасида қарз бўйича ҳуқуқий муносабатлар ўрнатилганлиги келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |