Збекистон республикасининг


-модда. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet333/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   329   330   331   332   333   334   335   336   ...   507
707-модда. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини
бекор қилиш
Буюртмачи хизматларнинг белгиланган баҳосини батамом тўлаш 
шарти билан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бекор 
қилишни талаб қилишга ҳақли, шартнома ижрочининг айбли 
ҳаракатлари туфайли бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Ижрочи шартнома бекор қилиниши туфайли буюртмачига етка
-
зилган зарарнинг ҳаммасини тўлаш шарти билангина ҳақ эвазига 
хизмат кўрсатиш шартномасини бекор қилишни талаб қилишга 
ҳақли, шартнома буюртмачининг айби билан бекор қилинган ҳоллар 
бундан мустасно.
1. Шарҳланаётган модда буюртмачи ва ижрочининг шартнома ва 
унинг шартларини бажаришни рад этиш ҳуқуқи ҳамда у йўл қўйиладиган 
шартларни белгилайди. Мазкур модданинг қоидалари шартномани бажа-
ришдан бош тортиш, тарафлар томонидан ўз мажбуриятларини бузиш 
билан боғлиқ бўлмаган ҳолда қўлланилади.
Ушбу модданинг биринчи қисми буюртмачи ижрочига шартномада 
кўрсатилган хизматларнинг тўлиқ баҳосини тўлаганда, шартномани бекор 
қилиши ҳуқуқини назарда тутади. Буюртмачи шартномани хизматлар 
кўрсатилишидан олдин, шунингдек бевосита хизмат кўрсатилаётган вақтда 
ҳам бекор қилиши мумкин. Бунда шарҳланаётган модда белгиланган 
баҳони тўлаш жараёнида рад қилиниши мумкинлигини аниқламайди. 
Бизнинг фикримизча, буюртмачи шартномани хизматлар бошида ёки 
бажариш вақтида бекор қилишидан қатъий назар, тўлиқ суммасини тўлаши 
шарт. Масалан, тўлиқ пулини тўлаб бир суткага меҳмонхонага жойлашган 
шахс у ердан сутканинг хоҳлаган вақтида чиқиб кетиши мумкин.
2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми ижрочининг шартно-
мани бекор қилиш ҳуқуқини назарда тутади. Ижрочи шартномани бекор 
қилиши оқибатида буюртмачига етказилган зарарнинг ҳаммасини тўлаш 
шарти билангина шартномани ижро этишни рад этиши мумкин. Шартнома 
буюртмачининг айби билан бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно.


621
Таъкидлаш жоизки, бу қоидаларнинг оммавий шартномаларга нисбатан 
қўлланилиши мунозарали масала ҳисобланади. Оммавий шартномани 
тузишда ижрочининг ижродан бош тортмаслиги мажбурий шарт номанинг 
шарти бўлиб ҳисобланади, шунга кўра хизмат кўрсатишдан бош тортган 
ижрочи буюртмачининг талабига кўра шартномани қайтадан яна тузиши 
керак.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   329   330   331   332   333   334   335   336   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish