Збекистон республикасининг


келиб чиққан ҳолларда иш натижасини қабул қилиб олишдан олдин



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet306/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   507
келиб чиққан ҳолларда иш натижасини қабул қилиб олишдан олдин 
дастлабки синов ўтказилиши керак. Бундай ҳолларда ишлар фақат 
дастлабки синов ижобий натижа бергандагина қабул қилиб олиниши 
мумкин.
Бажарилган ишда ундан қурилиш пудрати шарт номасида кўрсатилган 
мақсадда фойдаланиш имкониятини бермайдиган камчиликлар борлиги 
аниқланган ва уларни пудратчи, буюрт мачи ёки учинчи шахс бартараф 
этиши мумкин бўлмаган тақдирда, буюрт мачи ишлар натижасини 
қабул қилиб олишдан бош тортишга ҳақли.
680-моддада ишларни топшириш ва қабул қилиб олиш тартиби назарда 
тутилган. Ушбу модданинг биринчи қисмида пудратчидан қурилиш пудрати 


564
шарт номаси бўйича бажарилган ишлар натижаси ёки, агар шарт номада 
назарда тутилган бўлса, ишларнинг бажарилган босқичи топширишга 
тайёр эканлиги тўғрисида хабар олган буюрт мачи дарҳол уни қабул қилиб 
олишга киришиши шартлиги ҳақидаги норма мустаҳкамланган. Одатда 
ишларни қабул қилиш буюрт мачининг ҳисобидан амалга оширилади, лекин 
шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми диспозитивлигидан келиб чиқиб 
айтиш мумкинки, шарт номада қабул қилиш билан боғлиқ харажатларни 
тақсимлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, агар қурилиш пудрати шарт номасида бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, буюрт мачи ишлар натижасини қабул 
қилиб олишни ўз ҳисобидан ташкил этади ва амалга оширади. Қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ишларни қабул қилиб олишда 
давлат органларининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг 
вакиллари иштирок этиши лозим.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланишича, ишлар нати-
жасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюрт мачи томони-
дан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан 
расмий лаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош 
тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани 
иккинчи тараф имзолайди.
Шарҳланаётган модданинг энг асосий жиҳатларидан бири шундаки, 
суд далолатномани имзолашдан бош тортиш сабаблари асосли деб топса-
гина ишлар натижасини топшириш ёки қабул қилишнинг бир тарафлама 
далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.
Тарафлар томонидан шарт номада улар мажбуриятлари бажарилган-
дан сўнг пудратда тугатилган объект қурилишини қабул қилиш қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шартномада ишни қабул қилиш ва топшириш муддатлари, ижро 
ҳужжатларининг жамланмаларини топшириш тартиби аниқланади. Шарт-
номада тарафлар алоҳида қабул қилиш босқичини объектни якка тартибда 
синовдан ўтказгандан сўнг қурилиш-монтаж ишлари тайёрлигини ва 
ҳоказоларни келишиб олишлари мумкин.
Агар қабул қилиш-топшириш иштирокчилар ва технологик ускуналар 
тайёрловчиларнинг вакилларини мувоифлаштиришни талаб этса пудратчи 
синов дастурини тақдим этади.


565
Ишларнинг алоҳида босқичларини олдиндан қабул қилиб олган 
буюрт мачи уларнинг пудратчи айбдор бўлмаган ҳолда нобуд бўлиш ёки 
шикастланиш хавфини, шу жумладан қурилиш пудрати шарт номасида 
ишнинг пудратчи томонидан таваккал қилиб бажарилиши назарда тутил-
ган ҳолларда ҳам, ўз зиммасига олади.
Икки тараф имзолаган далолатнома бўйича обьект қабул қилиш пай-
тидан бошлаб у буюрт мачининг эгалигига ва фойдаланишига ўтади. 
Буюртмачи қабул қилинган объектни бузилиши ёки шикастланиши хав-
фини ўз зиммасига олади. Аммо пудратчи қабул қилиши далолатномаси 
расмийлаштиргандан сўнг, шарт нома мажбуриятларни бажаришдан озод 
этилмайди.
Бу модданинг сўнгги қисмида ишнинг натижасини қабул қилишда 
буюрт мачининг ҳуқуқлари белгиланган. Жумладан, бунда буюрт мачи 
пудратчи ва буюрт мачи томонидан олди олиниши мумкин бўлмаган 
камчиликлар аниқланган тақдирда иш натижасини қабул қилишдан бош 
тортишга ҳақли.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish