Збекистон республикасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet282/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   507
2-§. МАИШИЙ ПУДРАТ
656-модда. Маиший пудрат шарт номаси
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган пудратчи маиший 
пудрат шарт номаси бўйича буюртмачи-фуқаронинг топшириғи 
билан унинг маиший ёхуд бошқа шахсий эҳтиёжларини қондиришга 


506
қаратилган маълум ишларни бажариш мажбуриятини, буюртмачи 
эса ишни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Агар қонун ҳужжатлари ёхуд шарт номада, шу жумладан буюртмачи 
қўшилган формулярлар ёки бошқа стандарт шаклларнинг шартла
-
рида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, пудратчи буюрт-
мачига патта ёки буюртма қабул қилинганлигини тасдиқлайдиган 
бошқа ҳужжатни берган пайтдан бошлаб маиший пудрат шарт номаси 
тузилган ҳисобланади.
Мазкур ҳужжатларнинг буюртмачида бўлмаслиги, уни маи
-
ший пудрат шарт номаси тузилганлигини ёки унинг шартларини 
тасдиқловчи гувоҳлар кўрсатмаларини важ қилиб келтириш 
ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Маиший пудрат шарт номаси оммавий шарт номалар жумласига 
киради.
Шарҳланаётган моддада маиший пудрат шарт номасининг норматив 
ҳуқуқий таърифи келтирилган. Мазкур моддада маиший пудрат шарт-
номасининг томонлари аниқ белгилаб берилган. Шартнома бўйича буюрт-
мачи сифатида фақат фуқаро, пудратчи сифатида эса фақат тадбиркорлик 
фаолиятини амалга оширувчи ташкилот ёки фуқаро бўлишлари мумкин. 
Маиший пудрат шарт номаси оммавий шарт нома турига киради, шунга кўра, 
пудратчи унга мурожаат қилган ҳар қандай субъектга маиший пудрат иши 
бўйича тегишли ҳаракатларни амалга ошириши лозим ва маиший пудрат 
шарт номасини тузишда бирор субъектга нисбатан бошқасига қараганда 
афзаллик беришга ҳақли эмас. Маиший пудрат шарт номаси предмети буюрт-
мачининг фақат маиший ёки бошқа шахсий эҳтиёжларини қондиришга 
мўлжалланган иш ҳисобланади. Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда 
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тарафлар томонидан омма-
вий шарт номаларни тузиш ва улар бўйича ишларни бажаришдаги қоидалар 
(намунавий шарт номалар, низомлар ва ҳ.к.) ўрнатилиши мумкин.
Маиший пудрат шарт номаси уни мустақил шарт нома тури сифатида 
ажратиш имконини берувчи бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга.
Биринчидан, шарт нома аниқ мақсадли мазмунга эга ва буюрт мачининг 
топшириғи билан унинг маиший ёхуд бошқа шахсий эҳтиёжларини 
қондиришга қаратилган маълум ишларни бажариш билан ифодаланади; 
иккинчидан, маиший пудрат шарт номаси бўйича ҳуқуқий муносабатлар субъ-


507
ектлари, бир томондан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи пудратчи, 
бошқа томондан — пудратчининг маиший ёхуд бошқа шахсий эҳтиёжларини 
қондиришга оид ҳаракатлари йўналтирилган буюрт мачи-фуқаро ҳисобланади.
Учинчидан, маиший пудрат шарт номаси оммавий шарт нома сифа-
тида унга шу турдаги шарт номалар қоидалари қўлланилади. Ташкилот 
қонунда ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳоллардан 
ташқари оммавий шарт номани тузишда бир шахсга нисбатан иккинчи 
шахсни афзал кўриш ҳуқуқига эга эмас.
Фуқаролик кодекси билан тартибга солинмайдиган маиший пудрат 
шарт номасига доир муносабатларга нисбатан Ўзбекистон Республика-
сининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 
Қонуни нормалари қўлланилади. Жумладан, ушбу Қонуннинг ишни 
бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шарт нома шартлари бузилган 
тақдирда истеъмолчининг ҳуқуқларига бағишланган 19-моддаси норма-
лари ФК нормаларини, хусусан маиший пудрат шарт номасига нисбатан 
ишларни ўз муддатида бажариш ва бажармаганлик учун жавобгарликка 
доир муносабатларни тартибга солишда аҳамиятга эга.
Маиший пудрат шарт номаси баҳосини аниқлашда қонун ҳужжатларида 
белгиланган шарт нома тузиш эркинлиги чекланган ҳолда давлат орган-
ларининг томонидан белгиланган ёки тартибга солинган меъёрдан шарт-
нома баҳосини кўпайтириш мумкин эмас
Мазкур модданинг иккинчи қисмидаги диспозитив норма мазмунан 
шуни билдирадики, агар қонун ҳужжатлари ёхуд шарт номада, шу жумладан 
буюрт мачи қўшилган формулярлар ёки бошқа стандарт шаклларнинг шарт-
ларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, пудратчи буюрт мачига 
патта ёки буюрт ма қабул қилинганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатни 
берган пайтдан бошлаб маиший пудрат шарт номаси тузилган ҳисобланади. 
Мазкур ҳужжатларнинг буюрт мачида бўлмаслиги уни маиший пудрат шарт-
номаси тузилганлигини ёки унинг шарт номаларини тасдиқловчи гувоҳлар 
кўрсатмаларига ҳавола қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish