Збекистон республикасининг


-модда. Кафолат муддатини ҳисоблаш тартиби



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet273/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   507
649-модда. Кафолат муддатини ҳисоблаш тартиби
Агар пудрат шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, кафолат муддати буюртмачи бажарилган иш натижа
-
сини қабул қилган ёки қабул қилиши лозим бўлган пайтдан ўта 
бошлайди.
Агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса ёхуд у пудрат шарт номасининг 
хусусиятларидан келиб чиқмаса, пудрат шарт номаси бўйича кафолат 
муддатини ҳисоблаш учун ушбу Кодекс 404-моддасининг иккинчи, 


494
учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган қоидалар 
тегишинча татбиқ этилади.
Пудрат муносабатларида муддатлар, шу жумладан кафолат муддат-
лари шарт нома шартларидан бири ҳисобланади. Шунга кўра таъкидлаш 
жоизки, муддат юридик фактлардан бири сифатида маълум бир ҳуқуқий 
оқибатларни келтириб чиқаради. Ушбу модда кафолат муддатларини 
ҳисоблаш тартибига оид диспозитив нормани назарда тутади.
Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмига мувофиқ, агар пудрат 
шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафолат муддати 
буюртмачи бажарилган иш натижасини қабул қилган ёки қабул қилиши 
лозим бўлган пайтдан ўта бошлайди.
Бунда, пудрат шарт номасига мувофиқ пудрат шарт номаси бўйича 
кафолат муддатини ҳисоблашда ушбу Кодекс 404-моддасининг иккинчи, 
учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари қоидалари қўлланилади.
Фуқаролик кодекси нинг 404-моддасининг иккинчи қисмида назарда 
тутилган нормаларга мувофиқ агар сотиб олувчи сотувчига боғлиқ бўлган 
ҳолатлар туфайли олди-сотди шарт номасида кафолат муддати белгилан-
ган товардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлса, сотувчи тегишли 
ҳолатларни бартараф этмагунча кафолат муддатининг ўтиши бошланмайди.
Фуқаролик кодекси нинг 404-моддаси учинчи қисмида эса агар олди-
сотди шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу 
Кодекснинг 416-моддасида белгиланган тартибда сотувчига товарнинг 
камчиликлари ҳақида хабар қилиш шарти билан кафолат муддати товарда 
аниқланган камчиликлар туфайли ундан фойдаланиб бўлмаган вақтга 
узайтирилиши ҳақидаги норма белгиланган.
Шунингдек, Фуқаролик кодекси 404-моддасининг тўртинчи қисмига 
мувофиқ агар олди-сотди шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, бутловчи буюмнинг кафолат муддати асосий буюмнинг кафолат 
муддатига тенг ҳисобланади ва асосий буюмнинг кафолат муддати билан 
бир вақтда ўта бошлаши мустаҳкамланган.
Бундан ташқари, Фуқаролик кодекси 404-моддасининг тўртинчи 
қисмида товар (бутловчи буюм) алмаштирилганда кафолат муддати 
янгидан ўта бошлаши белгиланган.
Фуқаролик кодекси нинг шарҳланаётган нормаси, агар қонун ҳужжатлари 
ёки тарафларнинг келишувида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса 


495
ёхуд пудрат шарт номасининг хусусиятларидан ўзгача англашилмаса, 
қўлланилади.
Зеро, шарҳланаётган моддада кафолатлар ва уларнинг амал қилиш 
доираси белгиланмаган бўлсада, бироқ унда пудрат шарт номаси бўйича 
кафолат муддатини ҳисоблаш тартиби акс эттирилган. Кафолат мудда-
тининг ўта бошлаш пайти шунингдек Фуқаролик кодекси 651-моддаси-
нинг бешинчи ва олтинчи қисмларида белгиланган. Шуни таъкидлаш 
жоизки, Фуқаролик кодекси 649-моддаси ва 651-модданинг бешинчи 
ва олтинчи қисмлари бир-бирини такрорловчи нормалар бўлиб, бу эса 
ўз навбатида қонунчилик техникаси талабларига зиддир. Шунга кўра, 
қонун чиқарувчига ушбу нормаларни такомиллаштиришда юқоридаги 
ҳолатларни назарда тутиш тавсия этилади.
Шарҳланаётган модданинг маъно-мазмуни бўйича пудрат шарт-
номасида иш ва натижа асосий ҳисобланишидан келиб чиқиб, кафолат 
муддати ўтмаслиги ёки товардан фойдаланиш имконияти бўлмаганда 
узайтирилмаслиги тушунилади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish