Збекистон республикасининг


-модда. Пудратчи ишни бажараётган вақтда



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet264/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   507
642-модда. Пудратчи ишни бажараётган вақтда
буюртмачининг ҳуқуқлари
Буюртмачи пудратчининг фаолиятига аралашмаган ҳолда истал
-
ган вақтда ишнинг боришини ва сифатини текширишга ҳақли.
Агар пудратчи пудрат шарт номасини бажаришга ўз вақтида 
киришмаса ёки ишни суст бажариши натижасида уни белгиланган 
муддатда тугатиш мумкин эмаслиги аниқ бўлиб қолса, буюртмачи 
шарт номадан воз кечиб, етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга 
ҳақли. Шу билан бирга агар иш кечиктириб бажариладиган бўлса, 
буюртмачи шарт номага нисбатан ўз қизиқишини йўқотганлигини 
исбот қилиши лозим.
Агар ишни бажариш вақтида унинг лозим даражада бажарил
-
маслиги аниқ бўлиб қолса, буюртмачи пудратчига камчиликларни 
йўқотиш учун оқилона муддат белгилашга ва бу талабни пудратчи 
белгиланган муддатда бажармаган тақдирда пудрат шарт номасидан 
воз кечишга ёхуд бу камчиликларни пудратчи ҳисобидан тузатишни 
бошқа шахсга топширишга, шунингдек етказилган зарарни қоплашни 
талаб қилишга ҳақли.
Агар пудрат шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, буюртмачи иш натижаси ўзига топширилгунга қадар истаган 
вақтда шарт номадан воз кечиб, белгиланган баҳонинг буюртмачи 
шарт номадан воз кечганлиги тўғрисидаги огоҳлантириш олин
-
гунга қадар бажарилган ишга мутаносиб қисмини тўлаши мумкин. 
Буюртмачи пудратчига шарт номанинг бекор қилиниши туфайли 
етказилган зарарни ҳам бажарилган ишнинг баҳоси билан ҳамма 
иш учун белгиланган баҳо ўртасидаги фарқ доирасида тўлаши шарт.
Шарҳланаётган модданинг маъносидан келиб чиқадики, ушбу нор-
манинг биринчи қисмига асосан буюртмачи пудратчининг фаолиятига 
аралашмаган ҳолда исталган вақтда ишнинг боришини ва сифатини 


483
текширишга ҳақли. Бунда буюртмачи ўз ҳуқуқларини пудратчининг фао-
лиятига аралашувисиз амалга ошириши лозим, зеро уларни тарафларнинг 
тенглигига асосланувчи фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар негизлари 
ўзаро боғлаб туради (ФК 1-моддаси).
Пудратчи ўзи мустақил равишда ишни ташкил қилади, якуний нати-
жага эришиш учун тегишли восита ва усулларни, иш қисмларини бажа-
риш навбатларини мустақил белгилайди. Пудрат шарт номаси асосида 
пудратчи ишнинг асосий кўрсаткичларини белгилаб берувчи буюртма 
мазмуни, шунингдек унга эришиш воситалари, фойдаланадиган материал 
ва ускуналар билан чегараланиши мумкин.
Агар пудратчи пудрат шарт номасини ўзвақтида бажаришга киришмаса 
ёки ишни суст бажариши натижасида ёки белгиланган муддатда тугатиш 
мумкин эмаслиги аниқ бўлиб қолса, буюртмачи шарт номадан воз кечиб, 
етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Модданинг 3-қисмига мувофиқ агар ишни бажариш вақтида унинг 
лозим даражада бажарилмаслиги аниқ бўлиб қолса, буюртмачи пудрат-
чига камчиликларни йўқотиш учун оқилона муддат белгилашга ва бу 
талабни пудратчи белгиланган муддатда бажармаган тақдирда пудрат 
шарт номасидан воз кечишга ёхуд бу камчиликларни пудратчи ҳисобидан 
тузатишни бошқа шахсга топширишга, шунингдек етказилган зарарни 
қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Модданинг 4-қисми диспозитив хусусиятдаги нормаларни ўз ичига 
олади. Норманинг мазмунига кўра агар пудрат шарт номасида бошқача тар-
тиб назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи иш натижаси ўзига топширил-
гунга қадар истаган вақтда шарт номадан воз кечиб, белгиланган баҳонинг 
буюртмачи шарт номадан воз кечганлиги тўғрисидаги огоҳлантириш 
олингунга қадар бажарилган ишга мутаносиб қисмини тўлаши мумкин. 
Бундан ташқари, буюртмачи пудратчига шарт нома бекор қилиниши 
туфайли етказилган зарарни ҳам бажарилган ишнинг баҳоси билан ҳамма 
иш учун белгиланган фарқ доирасида тўлаши шарт.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Қурилиш соҳасида 
ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахс ларнинг жавобгарликлари 
тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширувчи, 
бинокорлик материаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб 


484
чиқарувчи, қурилишда буюртмачи ҳисобланувчи ёки бир йўла буюр-
тмачи ва пудратчи вазифаларини бажарувчи юридик шахс ларга қурилиш 
соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган тартибда жарима соли-
нади. Юридик шахснинг жавобгарликка тортилиши уни ўзи йўл қўйган 
қоидабузарликларни бартараф этиш ва зарарнинг ўрнини қоплаш мажбу-
риятидан, шунингдек айбдор мансабдор шахс ларни интизомий, маъмурий, 
фуқаровий-ҳуқуқий ва жиноий жавобгарликка тортишдан озод этмайди.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish