шарт номада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, истеъмол мақсадларида фойдаланилади.
Прокат шарт номаси ёзма шаклда тузилади. Прокат шарт номаси
оммавийдир.
1. Прокат шарт номаси мулк ижараси шарт номасининг бир тури
ҳисобланади. Мулк ижарасининг ушбу тури шарт нома мақсади, субъект лар
таркиби, шарт нома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шарт нома
объекти билан боғлиқ бўлган ўзига хос хусусиятларга эга.
Прокат шарт номаси бўйича ижарага берувчи сифатида тадбиркорлик
фаолияти субъектлари — юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбир-
299
корлар иштирок этиши мумкин. Бунда ижарага берувчининг фаолияти
бир марталик бўлмасдан, балки тизимли равишда амалга оширилади-
ган фаолият бўлиши лозим. Бунда ижарага берувчи фаолияти асосий
(масалан, прокат пунктлари), шунингдек қўшимча фаолият (масалан,
меҳмонхоналар, дам олиш зоналари, спорт клублари) бўлиши ҳам
мумкин.
Прокат шарт номасининг нарсаси фақат кўчар мол-мулк ҳисобланади
(ФК 83-моддасига қаранг). Прокат шарт номаси бўйича мол-мулк қоида
тариқасида истеъмол мақсадида тақдим қилинади. Ушбу мақсадда маса-
лан, уй-жой анжомлари, маиший техника, мусиқа асбоблари, видео ва
аудио техника воситалари берилиши мумкин. Прокат шарт номасида агар
мажбурият моҳиятидан бошқа ҳол англашилмаса, мол-мулк истеъмол
мақсадида берилмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолларда прокат объекти
бўлиб масалан, асбоблар, жиҳозлар ҳамда бошқа техника воситалари
бўлиши мумкин.
Прокат шарт номаси бўйича мол-мулкни бериш мақсадидан келиб
чиқиб, ижарага олувчи сифатида жисмоний шахслар, шу жумладан якка
тартибдаги тадбиркорлар ҳамда юридик шахслар ҳам иштирок этиши
мумкин.
2. Ижара шарт номаси ҳар қандай ҳолатда ҳам ёзма шаклда тузилади
ва бу ҳолат унинг ўзига хос хусусияти саналади. Умумий қоида бўйича,
жисмоний шахслар ўртасида бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузи-
ладиган мулк ижараси шарт номаси оғзаки шаклда тузилиши мумкин
(ФК 539-моддаси шарҳига қаранг). Одатда прокат шарт номаси бўйича
ашёни бериш мажбурияти патта тақдим қилиш асосида расмийлашти-
рилади.
Прокат шарт номаси оммавий ҳисобланади ва тегишлича унга нисба-
тан ФКнинг 358-моддаси қоидалари қўлланилади. Шу сабабли доимий
тадбиркорлик фаолияти сифатида мол-мулкни ижарага бериш хизматини
кўрсатиш билан шуғулланувчи ташкилот ёки якка тартибдаги тадбир-
кор ўзига мурожаат қиладиган ҳар қандай шахсга ушбу хизматларни
кўрсатишга мажбур. Акс ҳолда манфаатдор шахс мажбурий тартибда
шарт нома тузишни ҳамда прокат шарт номаси тузишни рад этиши нати-
жасида ўзига етказилган зарарларни қоплашни сўраб судга мурожаат
қилишга ҳақли бўлади.
300
Do'stlaringiz bilan baham: |