Збекистон республикасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   507
5-§. КОНТРАКТАцИЯ
465-модда. Контрактация шартномаси
Контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини 
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш 
учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга — тайёрловчига 
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини 
олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), 
унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб 
туриш) мажбуриятини олади.
Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у 
мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига 
нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, 
тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб 
беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
1. Контрактация шартномасига асосан бир тараф-қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид 
қиладиган иккинчи тараф, яъни — тайёрловчига шартлашилган муддатда 
топшириш мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул 
қилиш, унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян қийматда тўлаш 
мажбуриятини олади. Мазкур нормада барча олди
-
сотди шартномаларига 


144
мос бўлган умумий жиҳатлар (ФК 386-моддаси) ҳамда контрактация 
шартномасининг ўзига хос хусусиятига эътибор берилган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи бўлиб юридик шахс 
(буларга ҳозирги кунда асосан, фермер хўжаликлари киради) ёки 
тадбиркорликни ушбу тури билан шуғулланувчи жисмоний шахс, шу 
жумладан деҳқон хўжалиги раҳбари бўлиши мумкин. Тайёрловчи 
сифатида эса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш 
учун бундай маҳсулотни харид қиладиган тадбиркор (тижоратчи ташкилот 
ёки якка тадбиркор) ҳисобланади. Шартномада белгиланган тарафларга 
оид қоидадан сотиб олиш (контрактация)нинг мақсади яъни, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотини тадбиркорлик фаолиятида ёки ушбу маҳсулотни 
шахсий, оилавий, рўзғор мақсадлари билан боғлиқ бўлмаган бошқа 
мақсадларда фойдаланиш лозимлиги келиб чиқади. Маҳсулот етказиб 
бериш шартномаси сингари контрактация шартномаси ҳам тадбиркорлик, 
яъни тадбиркорлик фаолиятида қўлланиладиган шартнома сифатида 
кўриш мумкин.
2. Контрактация шартномасига мувофиқ фақат сотувчи томонидан 
шартномада назарда тутилган миқдорда ва ассортиментда етиштирилган 
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти реализация қилинади. Бу келгусида олинадиган 
ҳосил ёки шартнома тузишда товар ишлаб чиқарувчида мавжуд бўлган 
маҳсулот бўлиши мумкин. Маҳсулот етказиб бериш шартномасига асосан, 
ҳам сотувчи томонидан ишлаб чиқилган, ҳам сотиб олинадиган маҳсулот 
реализация қилиниши мумкин.
Контрактация шартномаси бўйича бирон бир тарзда қайта ишланмаган 
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти реализация қилинади. Қайта ишланган 
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти саноат маҳсулоти жумласига киради ва 
маҳсулот етказиб бериш ёки чакана олди сотди шартномасига асосан 
реализация қилинади.
Бир тарафдан контрактация шартномаси олди сотди шартномасининг 
бир кўриниши, бошқа тарафдан эса, олди сотди шартномасининг бошқа 
бир кўриниши бўлган маҳсулот етказиб бериш шартномасининг бир тури 
сифатида намоён бўлади. Тарафлар контрактация шартномасини тузиш 
ва ижро қилишда умумий ва махсус қоидаларни ҳисобга олган ҳолда 
дастлаб ушбу шартнома учун хос бўлган қоидаларни, сўнгра маҳсулот 
етказиб бериш ёки давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш 


145
шартномасига доир, улар мавжуд бўлмаганда эса, олди сотди шартномаси 
тўғрисидаги умумий қоидаларни қўллайди.
3. Контрактация шартномасининг ўзига хос хусусияти бўлиб 
топшириладиган товар ҳисобланади. Ушбу хусусиятлар қуйидагиларда 
кўринади: биринчидан, ушбу товарлар келгусида етиштирилади (дон, пахта 
ва ҳ.к.); иккинчидан, етиштириш қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб 
чиқаришнинг турли босқичлари, яъни уруғ экиш, ер ҳайдаш ва ҳ.к.лар, 
айрим ҳолларда эса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи эрк 
иродасига боғлиқ бўлмаган (қурғоқчилик, сув тошқини ва ҳ.к.) билан 
боғлиқ бўлади. Ушбу хусусиятлардан шартнома тузиш вақтида мавжуд 
бўлган ва ижро қилишдаги ҳолатлар бир бирига мос келмаслиги ва 
вақт оралиғи ўтишга улгурганлиги, топшириладиган қишлоқ хўжалиги 
маҳсулоти аниқ рақамларда ифодалаб бўлмаслиги ҳамда етиштириладиган 
товарлар ассортименти эса, қоида тариқасида тайёрловчи томонидан уруғ 
ерга экилгунга қадар аниқланиши келиб чиқади.
Шартноманинг ушбу белгиларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини 
етиштирувчининг маҳсулот топшириш мажбуриятини бажармаганлик 
учун жавобгарлик хусусиятлари келиб чиқади.
4. Тайёрловчи ўзи томонидан сотиб олинган ёки қайта ишланган 
(агар зарурат бўлмаса қайта ишланмаган ҳолдаги) қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотини давлат эҳтиёжлари учун етказиб берса, у ҳолда давлат 
эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаси (ФК 457-моддаси) 
конструкциясидан фойдаланилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини 
етиштирувчи томонидан етиштирилган маҳсулот давлат эҳтиёжлари учун 
сотиб олинса, у ҳолда ушбу муносабатлар шарҳланаётган модданинг 
нормаларига мос келади. Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб 
бериш шартномаси ишлаб чиқарувчи томонидан қайта ишланган қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотини сотиб олишда ҳам қўлланилади.
5. Контрактация шартномасини ҳуқуқий тартибга солиш хусусият-
ларини ҳисобга олган ҳолда унинг миқдор ҳақидаги шартлари ФК 
398-моддаси, ассортименти эса ФК 400-моддасида белгиланган тартибда 
аниқланади. Чунончи, топшириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 
миқдори аниқ бўлмаган ҳажмда (тонналарда ва ҳ.к.) аниқланиши, бироқ 
«кам бўлган» ва «кўп бўлган» (яъни, «дан», «гача») деган жумлада 
ифодаланган ҳамда келишиб олинган бўлади. Тайёрловчи (сотиб олувчи) 


146
кўп бўлган миқдорни қабул қилишни рад этиш ҳуқуқига эга эмас, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи эса, шартномада кўрсатилгандан 
кам бўлмаган миқдордаги маҳсулотни топшириш ҳуқуқига эга. Бундай 
тарзда миқдорнинг келишиб олиниши ФК 398-моддасида белгиланган 
тегишли ўлчов бирликларида ёки пулда назарда тутилиши ҳақидаги 
қоидага зид келмайди.
6. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш 
ва харид қилиш юзасидан шартномалар тузиш ва ижро қилиш билан 
боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси-
нинг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-Қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш 
ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, 
бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш 
тартиби тўғрисида»ги Низоми билан ҳам тартибга солинади. 
Низомда нарх ҳамда тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоб масаласига ҳам 
эътибор қаратилган бўлиб, унга асосан, маҳсулотни ташиш ва тушириш 
бўйича барча харажатлар тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари 
зиммасида бўлади. Маҳсулот хўжалик транспортида етказиб берилса, 
тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликка маҳсулотни 
ташиш харажатларини ҳақиқий вазни (идишни ҳам қўшиб) бўйича 
қоплайди.
Маҳсулотни ташиш харажатлари йўлнинг бутун масофаси учун 
қопланади. Контрактация шартномалари бўйича харажатлар маҳсулот 
етиштирувчидан жўнатилган жойдан бошлаб (саралаш пункти, бри-
гада, бўлим, чорвачилик фермаси, яйлов, марказий омбор, хўжаликнинг 
марказий қўрғони ва ҳоказолар), шартномада назарда тутилган қабул 
қилиш пунктигача қопланади. Моддий-техника ресурслари етказиб бериш 
шартномалари бўйича харажатлар маҳсулотни қабул қилиш пунктидан 
шартномада назарда тутилган етказиб бериш жойигача қопланади.
Етиштирувчиларнинг транспортда ташиш ва тушириш харажатлари 
қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалар ва тарифлар бўйича 
ёхуд томонларнинг келишувига кўра белгиланади. Тайёрлов ташкило-
тининг қўшимча талабларига риоя қилган ҳолда маҳсулот жўнатиш 
билан боғлиқ шартномада белгиланмаган харажатлар тегишли равишда 
тайёрловчи ҳисобига тўланади.


147
Тайёрлов ташкилоти томонидан стандарт талабларига мувофиқ 
бўлмаган, шунингдек қонунга мувофиқ қўйиладиган талабларга 
(кондицияга) мувофиқ бўлмаган маҳсулот қабул қилинган тақдирда 
қўшимча равишда сортларга ажратиш тайёрловчи томонидан бажарилади, 
ишларни бажариш бўйича харажатлар эса қўшимча битим бўйича 
қопланади. Хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари 
ўртасидаги олдиндан ҳақ тўлаш ва якуний ҳисоб-китоблар шартномада 
ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шаклда ва муддатларда 
амалга оширилиши белгиланган.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish