Збекистон республикасининг


-модда. Сотувчининг товарни учинчи шахслар ҳуқуқларидан



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   507
393-модда. Сотувчининг товарни учинчи шахслар ҳуқуқларидан 
озод ҳолда топшириш мажбурияти
Сотувчи товарни сотиб олувчига учинчи шахсларнинг ҳар 
қандай ҳуқуқларидан озод ҳолда топшириши шарт, сотиб олувчи 
учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бўлган товарни қабул қилишга 
розилик берган ҳоллар бундан мустасно. Бу қоидани бажармаслик 
сотиб олувчига харид нархини камайтиришни ёки олди-сотди 
шартномасини бекор қилишни ва кўрилган зарарни қоплашни 
талаб қилиш ҳуқуқини беради, сотиб олувчи бу товарга учинчи 
шахсларнинг ҳуқуқлари борлигини билгани ёки билиши лозим 
бўлгани исботланадиган ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар товарни сотиб олувчига 
топшириш пайтида унга учинчи шахсларнинг даъволари борлиги 
сотувчига маълум бўлган ҳолларда ҳам, агар бу даъволар кейинчалик 
белгиланган тартибда қонуний деб тан олинган бўлса, тегишли 
равишда қўлланади.
1. Шарҳланаётган моддага мувофиқ, сотувчи товарни сотиб олувчига 
учинчи шахсларнинг ҳуқуқларидан (масалан, ижарага бериш, гаровга қўйиш, 
бепул фойдаланиш учун топшириш ва ҳоказолардан) озод ҳолда топшириши 
шарт, сотиб олувчи учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бўлган товарни қабул 
қилишга розилик берган ҳоллар бундан мустасно. Бу қоидани бажармаслик 
сотиб олувчига харид нархини камайтиришни ёки олди-сотди шартномасини 
бекор қилишни ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқини беради 
(сотиб олувчи бу товарга учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари борлигини билгани 
ёки билиши лозим бўлгани исботланадиган ҳоллар бундан мустасно). Илгари 
амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ сотувчи шартномани тузиш 
пайтида сотилаётган ашёга нисбатан учинчи шахсларнинг барча ҳуқуқлари 
ҳақида сотиб олувчини огоҳлантиришга мажбур бўлган холос, эндиликда 
шарҳланаётган моддада олди-сотди нарсасига уни сотувчи сотиб олувчига 
топшираётган пайтда шундай бир императив талаб тўғридан-тўғри назарда 
тутилганки, унга мувофиқ сотувчи товарни топшириш пайтида билган ёки 
билиши мумкин бўлган учинчи шахсларнинг ҳуқуқларидан, шу жумладан 
уларнинг даъволари (эътирозлари)дан озод бўлган товаргина олди-сотди 
нарсаси бўлиши мумкин.


21
2. Учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари, шу жумладан, уларнинг даъволари 
бўлган товар сотиб олувчига фақат унинг розилиги билан топширилиши 
мумкин. Бу қоида шартномани тузиш пайтида сотувчи учинчи шахсларнинг 
ҳуқуқлари бўлган товарни сотишни мўлжаллаган ҳолларга ҳам татбиқ этилади. 
Бу ҳолда ҳам у бундай товарни сотишга сотиб олувчининг розилигини 
олиши шарт. Сотувчи учинчи шахсларнинг ҳуқуқларидан озод бўлган 
товарни топшириш мажбуриятини ва тегишли равишда учинчи шахсларнинг 
ҳуқуқларидан озод бўлмаган товарни қабул қилишга сотиб олувчининг 
розилигини олиш мажбуриятини бажармаганлиги сотиб олувчига харид 
нархини камайтиришни ёки олди-сотди шартномасини бекор қилишни ва 
кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Сотиб олувчи 
шартномани тузиш ёки товарни қабул қилиш пайтида бу товарга учинчи 
шахс ларнинг ҳуқуқлари борлигини билган ёки билиши лозим бўлган 
ҳолларда у мазкур ҳуқуқдан маҳрум қилинади. Сотиб олинган товарга 
учинчи шахсларнинг даъволари мавжуд бўлган ҳолда сотиб олувчининг харид 
нархини камайтириш ёки шартномани бекор қилиш ва кўрилган зарарни 
қоплаш борасидаги талаблари сотувчи шартномани тузиш ёки товарни 
топшириш пайтида учинчи шахсларнинг бундай даъволари унга маълум 
бўлмаганини исбот қилиб бермаган тақдирдагина қаноатлантирилади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish