Њзбекистон республикасининг



Download 121,87 Kb.
bet1/4
Sana01.07.2022
Hajmi121,87 Kb.
#723451
  1   2   3   4
Bog'liq
ALKOGOL




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ


Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил № 1, 36-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 121-модда; 1997 йил, № 2, 69-модда; 1998 йил, № 1, 17-модда; 1999 йил, № 1, 5-модда; 2001 йил, №1-2, 23-модда)


1. Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус даволаш-олдини олиш муассасаларида меҳнатга муқаррар жалб этиш орқали мажбурий даволаш белгилаб қўйилсин.


Жамоат тартибини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузаётган, ёхуд аҳолининг осойишталигига, саломатлигига ва маънавиятига хавф туғдираётган сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларга нисбатан мажбурий даволаш қўлланади.
2. Шахсни сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган бемор деб топиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда тегишли даволаш муассасалари томонидан амалга оширилади.
Шахс мажбурий даволашга жўнатиш учун тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган ҳолларда, у ички ишлар идораларининг кўмагида ўн кун мудат ичида наркология муассасасида мажбурий тарзда текширилиши керак.
3. Мазкур тоифадаги шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материаллар тиббий хулоса бўлган тақдирда ички ишлар идоралари томонидан уларнинг ўз ташаббусига кўра, ёки беморнинг оила аъзолари ёхуд қариндошларининг, меҳнат жамоаларининг, соғлиқни сақлаш муассасаларининг илтимосномалари асосида тайёрланади ва расмийлаштирилади.
4. Ушбу Қонуннинг 1-моддасида кўрсатилган шахсларни мажбурий даволашга жўнатиш масаласи йигирма кунлик муддат ичида бемор яшаб турган жойдаги ёки наркология муассасаси жойлашган ердаги суд томонидан бемор иштирокида ҳал этилади.
Бемор узрсиз сабаб билан келмаса, у ички ишлар идоралари орқали мажбурий тарзда олиб келинади.
5. Суднинг мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қарори ҳақида устидан қарор чиқарилган шахс ёхуд унинг ҳимоячиси шикоят қилиши ёки прокурор томонидан кассация тартибида етти кунлик муддат ичида юқори турувчи судга норозилик билдирилиши мумкин.
Шикоят берилиши ёки прокурор томонидан кассация тартибида норозилик билдирилиши суд қарорининг ижросини тўхтатиб туради.
6. Суднинг шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қарори ички ишлар идоралари томонидан бу қарор қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб кечи билан ўн кунлик муддат ичида ижро этилади.
7. Мажбурий даволаш муддати тўғрисидаги масала даволаш муассасаси томонидан комиссиядан ўтказиш тартибида, бемор даволашга жойлаштирилгач беш кун ичида ҳал этилади.
Бемор даволанаётган даволаш муассасасининг комиссияси қабул қилинган қарор асосида беморни мажбурий даволаш тўхтатилади.
9. Шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги суднинг қарори уни ишдан бўшаш нафақаси тўламай ишдан бўшатиш учун асос бўлади.
10. Мажбурий даволанишга юборилган шахслар аввалги яшаш жойидаги турар жой майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
12. Даволаш муассасаларидан мажбурий даволашдан қайтган шахсларни ишга жойлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
13. 1-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар қиритилсин.
14. 2-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Download 121,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish