Збекистон республикасининг


-модда. Топшириқ шарт номаси бўйича ҳақ тўлаш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet443/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   439   440   441   442   443   444   445   446   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

818-модда. Топшириқ шарт номаси бўйича ҳақ тўлаш
Агар қонун ҳужжатларида ёки топшириқ шарт номасида назарда 
тутилган бўлса, топшириқ берувчи ишончли вакилга ҳақ тўлаши 
шарт.
Агар топшириқ шарт номаси иккала тараф ёки улардан бирининг 
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ бўлса, 
топшириқ берувчи, агар шарт номада бошқа ҳол назарда тутилган 
бўлмаса, ишончли вакилга ҳақ тўлаши шарт.
Ҳақ тўлаш назарда тутилган топшириқ шарт номасида тўланадиган 
ҳақнинг миқдори ва уни тўлаш ҳақидаги шартлар бўлмаса, ҳақ ушбу 
Кодекс 356-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ шунга ўхшаш 
хизматлар учун одатда қабул қилинган нархлар бўйича белгиланади 
ва топшириқ бажарилганидан кейин тўланади.
Вакил талаб қилинган ҳамма ҳаракатларни тегишли даражада 
амалга оширган, бироқ топшириқ у айбдор бўлмаган ҳолда бажа
-
рилмай қолган тақдирда ҳам ҳақ тўланиши керак.


808
Тижорат вакили сифатида иш олиб борувчи ишончли вакил ушбу 
Кодекснинг 290-моддасига мувофиқ, топшириқ берувчига топшири
-
лиши керак бўлган ўз қўлидаги ашёларни топшириқ шарт номаси 
бўйича ўз талабларини таъминлаш учун ушлаб туришга ҳақли.
1. Ушбу модданинг мазмуни қарийиб тўлиқлигича янги ҳисобланди. 
Умумий қоидага асасон бу турдаги шарт нома ҳақ олинмайдиган 
ҳисобланади. Қочонки топшириқ берувчи томонидан ҳақ тўлаш мажбу-
рияти қонун ҳужжатларида ёки топшириқ шарт номасида назарда тутилган 
бўлсагина ҳақ тўланадиган ҳисобланади.
2. Топшириқ шарт номасининг мустақил тури сифатида тижорат вакили 
билан муносабатларни тартибга солувчи шартнома кўрилади (ФК 133-
модда). Тижорат вакили билан тузиладиган шарт номада бошқача ҳолат 
назарда тутилмаган бўлса ҳақ тўланадиган ҳисобланди. Ҳақ тўланмайдиган 
топшириқ шарт номасидан фарқли равишда тижорат вакили билан тузи-
ладиган шарт нома ҳақ тўланадиган ҳисобланади (ФК 133-модда 3-қисм). 
Шундай қилиб, бу ерда тўлаб бериш презумпцияси амал қилади.
3. Ҳақ тўланадиган топшириқ шарт номасида нархлар томонлар кели-
шувига асосан белгиланади. Топшириқ шарт номасининг нархи борасида 
қонунчиликда қандайдир тарифлар, прейксурантлар ёки нархларни меъёр-
лаштирувчи императив (мажбурлов) нормалар мавжуд эмас. Тўлаб берилади-
ган ҳақнинг миқдори масаласига, бошқа ҳолатлардаги каби муҳим аҳамият 
берилмайди. Шартномада тўлаб бериладиган ҳақнинг миқдори кўрсатилмаган 
бўлса, ФК 356-модда 4-қисмига асосан шунга ўхшаш ҳолатларда айнан 
шундай хизматлар учун тўланадиган миқдорда тўланиши лозим.
Демак, ҳақ тўланадиган топшириқ шарт номаси учун тўлаб бериладиган 
ҳақнинг миқдори муҳим шарт ҳисобланмайди, миқдор белгиланмаган 
бўлса тўлаб бериладиган ҳақнинг миқдоридан келиб чиқиб одатда бун-
дай юридик хизмат учун тўланадилан ҳақ миқдоридан тўлаб берилади.
4. Вакил талаб қилинган ҳамма ҳаракатларни тегишли даражада 
амалга оширган, бироқ топшириқ у айбдор бўлмаган ҳолда бажарилмай 
қолган тақдирда ҳам ҳақ тўланиши керак. Мисол учун, ҳақ тўланадиган 
топшириқ шарт номасига асосан вакил турар жойни сотиш бўйича барча 
ҳаракатларни амалга оширди. Лекин кўчмас мулк бозоридаги нархларнинг 
кескин тушиши оқибатида белгиланган муддатда ушбу уйни топшириқ 
берувчи томонидан қатъий белгиланган нархда сота олмади.


809
5. Ушбу модданинг 5-қисмида назарда тутилган қоидалар янги 
ҳисобланади. Тижорат вакилининг манфаатлари одатдаги вакилнинг 
манфаатларидан фарқли равишда катта миқдорда ҳимояга эга. Тижорат 
вакилига

топшириқ берувчига топширилиши керак бўлган ўз қўлидаги 
ашёларни топшириқ шарт номаси бўйича ўз талабларини таъминлаш учун 
ушлаб туриш ҳуқуқи берилган. Бундай талабларга ҳақ тўлаш, топшириқни 
бажариш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаш киритилиши мумкин.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   439   440   441   442   443   444   445   446   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish