616-модда. Уй-жойни ижарага бериш шарт номасини
бекор қилишнинг оқибатлари
Уй-жойни ижарага бериш шарт номаси бекор қилинган тақдирда,
ижарага олувчи ва шарт нома бекор қилинган вақтда уй-жойда яшаб
турган бошқа фуқаролар суднинг қарорига асосан уй-жойдан кўчириб
чиқарилиши лозим.
1. Шарҳланаётган моддага биноан ижарага олувчи, ҳамда шарт нома
бекор қилинган вақтда уй-жойда яшаб турган бошқа фуқароларнинг
шарт нома предмети бўлган уй-жойдан суд қарорига асосан чиқариб
юборилиши, уй-жойни ижарага бериш шарт номасини бекор қилишнинг
оқибати бўлади.
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал
уй-жой фондининг уйларидаги эгаллаб турилган турар жойдан кўчиришга
Ўзбекистон Респуб ликаси Уй-жой Кодексини нг 70-моддасига асосан
қонунда белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.
Чиқариб юборишга ижарага олувчининг ижара шарт номасини буз-
ганлиги учун кўриладиган чора сифатида қараш керак.
2. Ўзбекистон Респуб ликаси Уй-жой Кодексини нг 74-моддасида
фуқароларга бошқа турар-жой ажратилмасдан чиқариб юборишга асослар
санаб ўтилган. Айбдорларнинг чиқариб юборилиши ижарага берувчи
ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг талабига биноан бошқа турар-жой
ажратилмасдан амалга оширилади, агарда муниципал, идоравий уй-жой
фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар
жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки у билан доимий яша-
ётган фуқаролар турар жойни бузаётган ёхуд шикастлантираётган ёки
ундан ўз мақсади бўйича фойдаланмаётган ёхуд турмуш қоидаларини
мунтазам бузиб бошқаларнинг у билан бир квартира ёки бир уйда яшаш
имконини бермаётган бўлсалар, бунда огоҳлантиришлар ва жамоат таъ-
сир чоралари натижа бермаган бўлса, шунингдек шарт номада узоқроқ
муддат белгиланмагани ҳолда ижарага олувчи турар жой ҳақини олти ой
тўламаган бўлса, қисқа муддатли ижарада эса шарт номада белгиланган
444
тўлов муддати ўтганидан сўнг икки мартадан ортиқ тўланмаган ҳолда
амалга оширилади.
Турар-жой арендаси шарт номасига келадиган бўлсак, Ўзбекистон
Респуб ликаси Уй-жой Кодексини нг 93-моддасига кўра Турар жой арен-
даси шарт номаси, агар шарт номада ёки қонунда бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, тарафлар келишуви бўйича ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкин. Шарт нома шартлари бир тарафнинг айби билан
бузилганда, шунингдек шарт номада ёки қонунда назарда тутилган бошқа
ҳолларда турар жой арендаси шарт номаси иккинчи тарафнинг талабига
биноан, суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
445
Do'stlaringiz bilan baham: |