Збекистон республикасининг


-модда. Товарнинг кафолат муддатини ҳисоблаш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

404-модда. Товарнинг кафолат муддатини ҳисоблаш
Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, кафолат муддати товар сотиб олувчига топширилган пайтдан 
эътиборан ўта бошлайди.
Агар сотиб олувчи сотувчига боғлиқ бўлган ҳолатлар туфайли 
олди-сотди шартномасида кафолат муддати белгиланган товардан 
фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлса, сотувчи тегишли ҳолатларни 
бартараф этмагунча кафолат муддатининг ўтиши бошланмайди.
Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, ушбу Кодекснинг 416-моддасида белгиланган тартибда 
сотувчига товарнинг камчиликлари ҳақида хабар қилиш шарти 
билан кафолат муддати товарда аниқланган камчиликлар туфайли 
ундан фойдаланиб бўлмаган вақтга узайтирилади.
Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, бутловчи буюмнинг кафолат муддати асосий буюмнинг 
кафолат муддатига тенг ҳисобланади ва асосий буюмнинг кафолат 
муддати билан бир вақтда ўта бошлайди.
Товар (бутловчи буюм) алмаштирилганда кафолат муддати янги
-
дан ўта бошлайди.
1. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 
Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, узоқ муддат фойдаланиладиган барча 
турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат 
муддати белгилаши лозим. Кафолат муддати товар истеъмолчига сотилган 
ёки хизмат кўрсатилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар товар сотилган 
кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса, бу муддат товар ишлаб чиқарилган 
кундан бошлаб ҳисобланади.
Яроқлилик муддатини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги императив 
қоидалардан фарқли ўлароқ, кафолат муддати, агар шартномада бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, умумий қоидага биноан, товар сотиб 


36
олувчига топширилган пайтдан бошлаб ҳисобланади (ФК 404-моддасининг 
биринчи қисми).
2. Айни пайтда, сотиб олувчи сотувчига боғлиқ бўлган ҳолатлар (масалан, 
мансуб ашёларни, фойдаланиш бўйича техник ҳужжатларни етказиб бериш 
муддатини кечиктириб юбориш) туфайли олди-сотди шартномасида кафолат 
муддати белгиланган товардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлса, 
кафолат муддати сотувчи тегишли ҳолатларни бартараф этган пайтдан 
бошлаб ҳисобланади (ФК 404-моддасининг иккинчи қисми).
3. Товардан фойдаланиш мумкин эмаслиги унда аниқланган камчиликлар 
туфайли юз берган ҳолларда эса, умумий қоидага биноан, сотувчига 
товарнинг камчиликлари ҳақида хабар қилиш шарти билан кафолат муддати 
товарда аниқланган камчиликлар туфайли ундан фойдаланиб бўлмаган 
вақтга узайтирилади (ФК 404-моддасининг учинчи қисми).
4. Умумий қоидага биноан, товарнинг кафолат муддати унинг бутлиги 
таркибига кирувчи тегишли қисмларнинг ҳаммасига, яъни бутловчи 
буюмларнинг кафолат муддатига татбиқ этилади ва асосий буюмнинг кафолат 
муддати билан бир вақтда ўта бошлайди (ФК 404-моддасининг тўртинчи 
қисми). Шартномада бошқача тартиб назарда тутилиши ҳам мумкин.
5. Агарда товар ёки бутловчи буюм, қисм қонунда (ФКнинг 408, 
413-моддалари ва х.к.) ёки шартномада белгиланган асослар бўйича сотувчи 
томонидан алмаштириб берилганда кафолат муддати янгидан ўта бошлайди.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish