528-модда. Умрбод рента шарт номасини рента олувчининг
талаби билан бекор қилиш
Рента тўловчи умрбод рента шарт номасини жиддий бузган ҳолларда
рента олувчи рента тўловчидан рентани ушбу Кодекснинг 523-мод
-
дасида назарда тутилган шартларда сотиб олишни ёки шарт номани
бекор қилиш ва зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Агар умрбод рента тўлаш шарти билан текинга квартира, уй ёки
бошқа мол-мулк топширилган бўлса, рента тўловчи шарт номанинг
251
муҳим шартларини жиддий бузган тақдирда рента олувчи бу мол-
мулкни унинг қийматини сотиб олинадиган рента ҳисобига қўшган
ҳолда қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
1. Умрбод рента олувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш чораларидан
бири бу унинг умрбод рента шарт номасини бекор қилишни талаб қилиш
ҳуқуқи ҳисобланади. Умрбод рента шарт номасида рента тўловчи доимий
рента шарт номасидан фарқли равишда бундай ҳуқуқларга эга эмас. Шарт-
номани бекор қилишни талаб қилишга асос бўлиб рента тўловчининг
шарт номани жиддий равишда бузиши ҳисобланади. ФК 382-моддасига
кўра, тарафлардан бирининг шарт номани бузиши иккинчи тарафга у шарт-
нома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шарт номани жиддий бузиш ҳисобланади.
Бироқ, шарҳланаётган модда бундай ҳолатларни белгиламайди.
Бундай ҳолатлар жумласига тизимли равишда шарт нома мажбурият-
ларини бажармаслик ёки рента олувчи учун ноқулай оқибатлар келтириб
чиқарадиган даражада ушбу мажбуриятларни бузиш каби ҳолатларни кири-
тиш мумкин. ФК 354-моддаси талабидан келиб чиқиб, тарафлар умрбод
рента шарт номасида шарт номани жиддий равишда бузиш ҳолатларини
кўрсатиб ўтишлари мумкин. Бу тарафларнинг манфаатига мос келади.
Шу сабабли умрбод рента шарт номасида бундай ҳолатларнинг тахминий
рўйхатини назарда тутиш мақсадга мувофиқ.
2. Шу билан бирга қонунда умрбод рента шарт номасини рента олув-
чининг талабига кўра бекор қилиш усуллари белгилаб қўйилган ва рента
олувчи ушбу усуллардан ўз хоҳишига кўра фойдаланади.
Биринчидан, рента олувчи рента тўловчидан уни сотиб олишни талаб
қилишга ҳақли. Бунда умрбод рентани сотиб олиш баҳоси доимий рента
учун белгиланган қоидага мувофиқ аниқланади. Ушбу ҳолатда агар
рента тўлаш эвазига рента олувчи текинга мулк берган бўлса, у тўловчи
томонидан шарт номанинг муҳим шартларини бузган ҳолларда ушбу
мол-мулкни қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Иккинчидан, рента олувчи тўловчидан рентани сотиб олишни талаб
қилиш ўрнига умрбод рента шарт номасини бекор қилиш ва етказилган
зарарларни тўлашни талаб қилиши мумкин. Умрбод рента шарт номаси
доимий рентадан фарқли равишда рента сотиб олинмасдан ҳам бекор
қилиниши мумкин.
252
Do'stlaringiz bilan baham: |