774
батларнинг ўзига хослиги, абстрактлиги шунда ифодаланадики, банклар
аккредитивлар шартлари тўловчи ва олувчи ўртасидаги шарт номага
мувофиқлигини текширишга мажбур эмаслар (шартлар кўрсатмаси
ўзгарганини, муддатлар ўзгарганини ва ҳ.к.).
Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилганда уни қўйган банк ўз номидан,
лекин мижоз ҳисобига иш юритади. Шундай қилиб, аккредитив бўйича
муносабат комиссия шарт номасининг кўриниши сифатида қаралади,
шунинг учун бу муносабатларни тартибга солувчи, йўлга қўювчи махсус
нормалар бўлмаганда комиссия шарт номасидаги тегишли меъёрларни
қўллаш мумкин.
2. Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилишда вужудга келган хуқуқий
муносабатларнинг тартиби Фуқаролик кодексининг 45-боб, 3-§, Ўзбекистон
Респуб ликасининг нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш Низомининг 7-§ бўйича
амалга оширилади.
Мижознинг акредитивни очиш ҳақидаги банкка топшириғи аккреди-
тив очиш тўғрисидаги ариза шаклида расмийлаштирилади. Ўзбекистон
Респуб ликаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 12 январдаги
№ 60 (N ¼) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Респуб ликасининг
нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш Низомининг 63-бандига мувофиқ акреди-
тив очиш ҳақидаги ариза икки нусхада банк-эмитентга тақдим қилинади:
а) биринчи нусхаси банкнинг кундалик ҳужжатларига тикиб қўйилади;
б) иккинчи нусхаси маблағни тўловчининг шахсий ҳисобидан нусхага
илова қилинади.
Мижознинг аризасини олган ва аккредитив очишга мажбур бўлган
банк банк-эмитент деб номланади. Очилган аккредитив банк-эмитентнинг
абстракт мажбуриятини ифодалайди.
3. Маблағни олувчи ва тўловчига
бир банк томонидан хизмат
кўрсатилган тақдирда, банк-эмитент ўзига тақдим этилган аккредитивни
мустақил бажаради. Маблағни олувчига бошқа банк хизмат кўрсатган
тақдирда, аккредитив банк-эмитент томонидан маблағни олувчи банкда
очилади ва у унинг ижросини амалга оширади (ижрочи банк). Очилган
аккредитивни мустақил бажарувчи банк-эмитентга нисбатан ижро қилувчи
банк фаолиятини тартибга солувчи нормалар тадбиқ этилади.
4. ФК 796-моддасининг 2 ва 3-қисмларидаги нормалар Ўзбекистон
Респуб ликасининг нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш Низомида ҳам ўз
775
ифодасини топган, унинг 57-бандига кўра аккредитивлар қопланган
(депозитга қўйилган) ёки қопланмаган аккредитивлар тариқасида очи-
лиши мумкин.
Қопланган (депозитга қўйилган) ёки қопланмаган аккредитив очил-
ганда, банк-эмитент у очилиши пайтида мижознинг барча маблағларини
ёки унга берилган кредитни ижро қилувчи банкнинг ихтиёрига банк
эмитентнинг мажбуриятининг бутун муддати давомига ўтказишга мажбур.
Қопланмаган аккредитивни очиш пайтида банк-эмитент ижрочи банкка
аккредитивдаги барча маблағни, банк-эмитентнинг ижрочи банкдаги
бошқариб борувчи ҳисоб рақамидан кўчиришга ҳуқуқ беради.
Do'stlaringiz bilan baham: