Збекистон республикасининг


-модда. Ҳисобварақ бўйича операциялар ўз вақтида



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet410/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   406   407   408   409   410   411   412   413   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

785-модда. Ҳисобварақ бўйича операциялар ўз вақтида
амалга оширилмаганлиги ва пул маблағлари асоссиз 
ўчирилганлиги учун банкнинг жавобгарлиги
Мижозга келган пул маблағлари ҳисобвараққа ўз вақтида киритиб 
қўйилмаган ёки банк ҳисобварақдан маблағларни асоссиз равишда 
ўчирган ҳолларда банк мижознинг талаби билан тегишли суммани 
дарҳол ҳисобвараққа киритиб қўйиши шарт, қонунда назарда тутил
-
ган ҳоллар бундан мустасно.
Банк ўз вақтида киритилмаган ёки асоссиз ўчирилган суммага 
ушбу Кодекснинг 327-моддасига мувофиқ фоизлар тўлаши ва зарар
-
нинг ўрнини қоплаши ҳам шарт. Банк ҳисобварақдан маблағларни 
ўз вақтида бермаганлиги ва мижознинг ҳисобварақдан маблағларни 
ўтказиш ҳақидаги фармойишларини ўз вақтида бажармаганлиги 
учун ҳам жавобгар бўлади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан 
мустасно.
1. ФК 785-моддасини қўллашга асос бўлиб, биринчидан, мижозга 
тегишли бўлган маблағларни тўловчи банкнинг вакиллик ҳисобварағига 
келиб тушганлигига қарамасдан банк томонидан мижоз ҳисобварағига 
ўз вақтида кирим қилинмаганлиги; иккинчидан, мижоз ҳисобварағидан 
пул маблағларини асоссиз равишда ўчириш (масалан, нотўғри расмий-
лаштирилган ҳисоб-китоб ҳужжатларига асосан низосиз (акцептсиз) 
ўчириш); учинчидан, мижознинг ҳисобварақдаги пул маблағларини 
ўтказиш ҳақидаги ёки нақд пул бериш ҳақидаги фармойишини бажа-
рилмаслиги (яъни, тўловчининг ҳисобварағидаги пуллар ўчирилгандан 
кейин бошқа банкка пулни ҳисобга олиш ҳақидаги ҳисоб ҳужжатларини 
тақдим қилмаслик) ҳисобланади.
Ҳисобварақдан маблағлар асоссиз равишда ўчирилган ҳолларда банк 
йўл қўйилган хатони тузатишга ва ўз ихтиёрида бўлган пул маблағларини 
мижознинг банкдаги ҳисобварағига кирим қилиш орқали мажбуриятларни 
асл ҳолида бажарилишини таъминлашга мажбур. Агар нотўғри ўчирилган 


755
ёки ўтказилган пул маблағларини қайтаришнинг иложи бўлмаса, у ҳолда 
баҳсли суммани банк ўз маблағлари ҳисобидан мижоз ҳисобварағига 
ўтказади.
2. Юқорида кўрсатилган хатоликлар юз берган ҳолатда, банк мижозга 
ФК 327-моддасида кўрсатилган тартиб ва миқдорда фоизлар тўлашга 
мажбур, фоизлар билан қопланмаган ноқонуний ҳаракатлар натижасида 
етказилган зараларни қоплаши лозим. Бунда ҳисобварақдаги баҳсли пул 
маблағи қолдиғи учун фоизлар тўланмайди.
ФК 327-моддасига кўра, фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, 
кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул маж-
бурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк 
фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Суд амалиётида «банк 
фоизининг ҳисоб ставкаси» деганда, Ўзбекистон Респуб ликаси Марказий 
банкининг қайта молиялаш ставкалари тушунилади.
3. Шарҳланаётган моддада банк томонидан йўл қўйилиши мумкин 
бўлган хатоларнинг тўла бўлмаган рўйхати келтирилган. Кўрсатиб ўтилган 
хатоликлардан ташқари, банк ҳисобга кирим қилишни нотўғри бажариши 
ҳам мумкин (масалан, бошқа ҳисобвараққа) ёки маблағларни ўз вақтида 
ўчирмаслиги ҳам мумкин.
4. «Ҳисобварақлар очиш, мижозлар ҳисобварақларига маблағ ўтказиш 
ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонунларда назарда тутилган бошқа 
эҳтиёжлар учун нақд пул бериш тартиби бўйича белгиланган талабларни 
бузганлик учун тижорат банкларига нисбатан жарима жазо чорала-
рини қўллаш тартиби тўғрисида»ги низом тижорат банкларига нисбатан 
жарима жазо чоралари миқдори ва уларни қўллаш, шунингдек уларни 
тижорат банкларининг ноқонуний ҳаракатлари туфайли ҳуқуқ ва ман-
фаатлари бузилган мижозлар фойдасига ўтказиш тартибини белгилаб 
беради. Унга кўра, а) ҳисобварақлар очиш тартибини бузганлик учун 
банкларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари (банк устав сар-
мояси белгиланган энг кам миқдорининг 0,005 фоизи миқдорида); б) 
маблағ мавжуд бўлганида иш ҳақи ва қонунларда назарда тутилган бошқа 
эҳтиёжлар учун ўз вақтида нақд пул бермаганлиги учун банкларга нисба-
тан қўлланиладиган жазо чоралари (банк устав сармояси белгиланган энг 
кам миқдорининг 0,005 фоизи миқдорида); в) мижозлар ҳисобварақларига 
маблағ ўтказиш ва ҳисобдан чиқаришнинг белгиланган тартибига риоя 


756
қилмаганлик учун банкларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари 
(банк устав капиталининг энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида) 
қўлланилиши, бунда электрон тўловларни амалга оширишнинг қонун 
ҳужжатларида ўрнатилган муддатлари банк томонидан бузилган тақдирда, 
у мижозга кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган электрон тўлов 
суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган электрон тўлов 
суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши шартлиги 
кўрсатиб ўтилган.
Банклар жарима тўлашдан: а) форс-мажор ҳолатлари, шу жумладан, 
банклараро электрон тўловлар тизимида рўй бериши мумкин бўлган 
узилиш; б) банк мижози томонидан амалдаги қонунларда белгиланган 
талабларга мос келмайдиган тўлов ҳужжатлари тақдим қилинганда; в) 
қонунларда белгиланган тартибга банк ёки мижоз ҳисобварақлари бўйича 
операциялар тўхтатилганда озод қилинади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   406   407   408   409   410   411   412   413   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish