702-модда. Илмий-текшириш, тажриба-конструкторлик
ва технология ишлари пудрат шарт номаларини
ҳуқуқий тартибга солиш
Илмий-текшириш ишлари ёхуд тажриба-конструкторлик ва тех
-
нология ишлари шарт номалари асосидаги муносабатлар ушбу Кодекс
билан бир қаторда, илмий-текшириш, тажриба-конструкторлик ва
технология ишлари шарт номалари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
билан ҳам тартибга солинади.
Шарҳланаётган моддада илмий тадқиқот, тажриба-констукторлик ва
технологик ишларда пудрат шарт номасини хуқуқий тартибга солишнинг
ўзига хос хусусиятлари белгиланган.
Ушбу норма ҳаволаки ҳисобланади. Қонун чиқаруви илмий-текши-
риш ишлари ёхуд тажриба-конструкторлик ва технология ишлари шарт-
номалари бўйича муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг
рўйхатини назарда тутади. Шу ўринда такидлаш жоизки, бир қатор маса-
лалар хусусан, илмий-текшириш ишлари ёхуд тажриба-конструкторлик
ва технология ишлари давлат контракти ФКда тартибга солинмаган. Шу
боис, ФКда «Давлат эҳтиёжлари учун пудрат ишлари»ни тартибга солувчи
нормаларни мустаҳкамлаш керак. Бундан ташқари «Давлат эҳтиёжлари
учун пудрат тўғрисида» Қонун қабул қилиш зарур. Ушбу Қонунда илмий-
текшириш ишлари ёхуд тажриба-конструкторлик ва технология ишлари
давлат контракти билан боғлиқ бўлган барча масалалар махсус тартибга
солиниши керак.
Таъкидлаш жоизки, илмий-текшириш ишлари ёхуд тажриба-конструк-
торлик ва технология ишларининг натижалари номоддий бойлик бўлиши
билан бирга интеллектуал фаолият натижалари ҳам ҳисобланади. Хусусан,
ФКнинг 97-моддасига мувофиқ, ФК ва бошқа қонунларда белгиланган
ҳолларда ва тартибда интеллектуал фаолиятнинг аниқ ифода этилган нати-
жалари ҳамда юридик шахснинг бу натижаларга тенглаштирилган ўзига
614
хос воситалари, ана шу ишлар ёки хизматларни адо этаётган жисмоний
ёки юридик шахснинг маҳсулотлари (фирма номи, товар белгиси, хизмат
кўрсатиш белгиси ва ҳ.к.)га нисбатан фуқаронинг ёки юридик шахснинг
мутлақ ҳуқуқи эътироф этилади. Мутлақ ҳуқуқ объекти бўлган интеллек-
туал фаолият натижалари ва ўзига хос воситаларидан учинчи шахс лар
ҳуқуқ эгасининг рухсати билангина фойдаланишлари мумкин. Таъкидлаш
лозимки, 1967 йил 14 июнда Стокгольмда қабул қилинган Халқаро интел-
лектуал мулк ташкилотини (ХИМТ) таъсис этиш (Ўзбекистон ушбу халқаро
ташкилотнинг аъзоси ҳисобланади) тўғрисидаги Конвенция интеллектуал
мулк ҳуқуқининг объектларини батафсил тартибга солади (ФК 97-моддаси
ва унинг шарҳига қаранг). Шу билан бирга ушбу Конвенция доирасида
илмий-текшириш ишлари ёхуд тажриба-конструкторлик ва технология
ишлари пудрат шарт номасини тартибга солишда унинг «Интеллектуал
мулк» деб номланган IV бўлими (59, 60, 61, 62, 63, 64-боблари) қоидалари,
уларни ҳуқуқий тартибга солиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кенг
қўлланилади (ФК ушбу бўлими шарҳларига қаранг).
25.04.1996 йилги 220–1-сонли «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги
Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, эркин илмий-техникавий зоналар
алоҳида ажратилган ҳудудлардан иборат бўлиб, у ерда илмий-ишлаб
чиқариш ва ўқув марказлари жамланади ҳамда улар учун илмий ва ишлаб
чиқариш имкониятини ривожлантиришга қаратилган махсус ҳуқуқий
тартибот ўрнатилади. Эркин илмий-техникавий зоналар юксак техноло-
гиялар амал қиладиган зоналар, технопарклар, минтақавий инновация
марказлари — технополислар шаклида ташкил этилади.
Бундан ташқари, ҳозирги кунда илмий-текшириш ишлари ёхуд
тажриба-конструкторлик ва технология ишлари шарт номалари бўйича
муносабатлар қуйидаги норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги
31-сонли «Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни,
халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича
илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
тўғрисида»ги Қарори; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил
7 августдаги ПҚ-436-сонли «Фан ва технологиялар ривожланишининг
мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги Қарори; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил
615
15 июндаги ПҚ-919-сонли «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни
ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил
28 июнда 1706-рақам билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Респу-
бликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривож-
лантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар акаде-
миясининг «Инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш
ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қўшма қарори ва ҳ.к. шулар жумласидандир.
616
Do'stlaringiz bilan baham: |