Збекистон республикасининг


-модда. Корхонани ижарага бериш шарт номасининг шакли



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

580-модда. Корхонани ижарага бериш шарт номасининг шакли
Корхонани ижарага бериш шарт номаси тарафлар имзола
-
ган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади ва у нотариал 
гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Корхонани ижарага бериш шарт номаси давлат рўйхатидан 
ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Корхонани ижарага бериш шарт номасининг шаклига риоя этмас
-
лик унинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
1. Корхонани ижарага бериш шарт номаси учун мажбурий ёзма шакл 
бўлиб, унга риоя қилмаслик унинг эмаслигини келтириб чиқаради. Кор-
хонани ижарага бериш шарт номаси Ўз. Р ФК 366-моддаси 4-қисмидаги 
барча қайд имкониятлардан шарт номага ёзма шакл беришни эмас, балки 
тарафлар томонидан имзоланган битта ҳужжатни тузишга йўл қўяди.
2. Ушбу шарт нома мажбурий равишда ноториал гувоҳлантирилиши ва 
кўчмас мулк ҳисобланган корхона билан бўлган битим сифатида давлат 
рўйхатидан ўтказилиши керак. Корхонани ижарага бериш шарт номаси 
бундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. 
(қаранг, Ўз. Р ФК 84, 110, 111-моддалари, 366-моддаси 2-қисми).
Ушбу шарт нома бўйича фойдаланишга интеллектуал мулкнинг айрим 
объектлари ва шахсийлаштириш воситаларга нисбатан ҳуқуқлар ҳам 
топширилади. Умумий қоидаларга кўра уларни топшириш шарт номаси 
давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Хусусан, масалан ихтиродан фойдаланиш, фойдали моделлар ва саноат 
намуналаридан фойдаланишга нисбатан лицензияланган ҳуқуқларни топ-
шириш Ўз. Р 1994 йил 6 майдаги № 1062-XII сонли қонуни 32-моддаси, 


359
янги таҳрирда тасдиқланган Ўз. Р 2002 йил 29 августдаги № 392–11 сонли 
«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги 
қонуни ва Ўз. Р ФК 1089-моддасига мувофиқ интелектуал мулк агент-
ликда мажбурий рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Шу ернинг ўзида товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисидан 
фойдаланишга доир ҳуқуқ топширилиши ҳам қайд этилади, ўзганинг 
фирма номини ишлатишга доир лицензияланган шарт номага ( Ўз. Р ФК 
1101-моддаси) мувофиқ бўлган ҳуқуқни топшириш ушбу ҳуқуқнинг 
эгаси ҳисобланган юридик шахсни рўйхатдан ўтказган давлат органида 
рўйхатдан ўтказишни билдиради.
Шарҳланаётган моддада, ушбу шарт номанинг давлат ҳокимиятининг 
қайси органида рўйхатдан ўтказилиши кўрсатилмаган бўлсада, масалан 
комплекс тадбикорлик лицензияси шарт номасига (Ўз. Р ФК 863-моддаси) 
нисбатан унинг юридик шахсни ёки якка тартибдаги тадбиркорни, рўйхатдан 
ўтказган орган томонидан шарт номада лицензиар сифатида чиққанлиги 
муносабати билан шу органда рўйхатдан ўтказиши белгиланган бўлсада, 
таъкидлаш лозимки қонун чиқарувчи ижаранинг объекти сифатида кўчмас 
мулкга доир умумий тавсифга таянганлигини тахмин қилиш мумкин.
Шундай қилиб, ушбу шарт номани рўйхатдан ўтказиш кўчмас мулк 
билан боғлиқ битимларни рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан 
ўтказилиши лозим.
3. Шарҳланаётган модданинг 3-қисми шундай қоидани белгилаганки, 
унга кўра корхона ижараси шарт номаси шаклига риоя қилмаслик унинг 
ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмига 
мувофиқ корхонани ижарага бериш шарт номаси тарафлар имзолаган 
битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилиши белгиланганлиги сабабли 
Ўз. Р ФК 366-моддаси 4-қисмида кўзда тутилган бошқа шаклдан фойда-
ланиш мумкин эмас. ( қаранг, Ўз. Р ФК 114, 115-моддалари).

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish