Збекистон республикасининг


бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу параграф қоидалари



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу параграф қоидалари 
қўлланади.
1. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси олди-сотди шартномасининг 
бир тури ҳисобланади. Ўз. Р ФК 386-моддасининг 6-қисмига асосан 
мазкур шартномани тузиш тартиби, шунингдек, тарафларнинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятларига нисбатан ФК 29-боб 7-§ қоидалари қўлланилади, ушбу 
параграф билан тартибга солинмаган масалаларга эса олди-сотди тўғрисидаги 
умумий қоидалар қўлланилади (ФК 29-боб 1§). Ушбу шартномани бошқа 
шартномалардан ажратиб турувчи белгиси унинг объекти, яъни кўчмас мулк 
ҳисобланади (ФК 83-м).
Кўчмас мулкни сотиш шартномаси тушунчасида унинг предметининг 
қуйидаги рўйхати намоён бўлади: ер участкаси, бино, иншоот, квартира. 
Бироқ бу рўйхат қатъий ҳисобланмасдан, шартнома предмети сифатида 
ўзининг табиий хусусиятларига нисбатан кўчмас деб ҳисобланадиган (ердан 
ажралмас ва унга зарар етказмасдан туриб кўчириб бўлмайдиган) ҳар бир 
мулк ёки қонунда тўғридан-тўғри кўчмас мулк доирасига киритилган 
денгиз ва ҳаво кемалари, сув ости кемалари, космик объектлар ва бошқалар 
белгиланиши мумкин.


173
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 83-моддасида кўчмас мулк алоҳида 
турларининг намунавий рўйхати назарда тутилган бўлиб, улар: ер участкаси, 
ер ости бойликлари, бино, иншоот, кўп йиллик дов-дарахтлар ва юқорида 
кўрсатилган белгиларга эга бўлган бошқа мол-мулклар ҳисобланади.
Юқорида назарда тутилган кўчмас мулк рўйхати ФКда фақат кўчмас 
мулк белгиларига оид қоидани белгилаш учунгина эмас, балки у мустақил 
аҳамиятга эга эканлиги учун киритилган. Ушбу рўйхатга кўчмас мулк 
белгиларини қиёслаш орқали нафақат унинг матнини балки унинг мазмуни 
ва моҳиятини тушуниш мумкин. Мазкур рўйхатнинг берилиши кўчар ва 
кўчмас мулк чегарасини белгилайди. Шундан келиб чиқиб, ердан ажратиб 
бўлмайдиган бино ва боғ скамейкасини мантиқан бир тоифага киритиб 
бўлмайди. Чунки боғ скамейкаси юқорида назарда тутилган белгиларган 
эга бўлса ҳам, кўчмас мулк ҳисобланмайди.
2. Кўчмас мулкни сотиш тўғрисидаги ФКнинг 29-боб 7-§ қоидалари 
кўчмас мулкка умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган улушни 
сотишга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин. Бунда имтиёзли сотиб 
олиш ҳуқуқи қоидаларига риоя қилиниши лозим (ФК 224-м).
3. Шартнома предмети сифатида «келажакдаги» кўчмас мулклар, 
яъни ҳали умуман мавжуд бўлмаган ёки сотувчига тегишли бўлмаган 
ашёлар белгиланиши мумкин. Бу қоидадан истисно ҳолатлар қонун билан 
ўрнатилиши мумкин.
4. Предмет тўғрисидаги шарт кўчмас мулкни сотиш шартномасининг 
муҳим шарти ҳисобланади, бунда қонун чиқарувчи мазкур шартнома 
предметини янада аниқлаштиришга оид алоҳида талабларни ўрнатган.
Умумий қоидага кўра шартнома тарафи сифатида фуқаролик ҳуқуқининг 
ҳар бир субъекти иштирок этиши мумкин. Шу билан бирга, шартнома-
вий муносабатда субъектнинг иштирок этиш имконияти қонун билан 
чекланиши мумкин.
5. Агар шартнома предмети, эр-хотиннинг умумий биргаликдаги 
кўчмас мулки бўлса (Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 
23-моддаси), бундай шартномани тузиш учун эр ёки хотиннинг 
нотариал тартибда тасдиқланган розилиги керак бўлади (Ўзбекистон 
Республикаси ОК 24-м). Бундан ташқари, умумий биргаликда мулк 
сифатида турар жой сотиб олинаётганда ҳам, эр (хотиннинг) нотариал 
тартибда тасдиқланган розилиги талаб этилади. Бундай розиликнинг 


174
мавжуд эмаслиги битимнинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб 
келиши мумкин.
6. Суд амалиётида кўчмас мулкни сотиш шартномасини тузишга 
оид чекловларни ҳам кузатиш мумкин. Мулк ҳуқуқи бошқа шахсга 
ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказулгунга қадар, сотиб олувчи кўчмас 
мулкни тасарруф этиш ҳуқуқига эга эмас, чунки ушбу мулкка бўлган 
ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар сотувчида сақланади. 
Сотиб олувчига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан 
ўтказилгунга қадар кўчмас мулк сотиб олувчига топширилган бўлса-да, 
сотувчи уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга эмас, чунки мазкур мулк 
мажбуриятни бажариш предмети бўлиб, сотиб олувчи унинг қонуний 
эгаси ҳисобланади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish